Миллий бойлик статистикаси



Download 121 Kb.
bet2/16
Sana01.06.2022
Hajmi121 Kb.
#627338
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Миллий бойлик статистикаси

12.1-жадвал

Жаҳоннинг айрим мамлакатларида миллий бойликнинг ҳажми

(1997 йил)



Мамлакатлар

Умумий ҳажми

Аҳоли жон бошига

Триллион доллар

АҚШ га нисбатан % ҳисобида



Минг доллар

АҚШ га нисбатан
% ҳисобида

АҚШ

123,6

100

461,5

100

Россия

58,8

47

400

87

Япония

53,3

48

423,4

92

Хитой

35,5

29

28,5

6

Германия

30,8

25

375,1

81

Франция

21,1

17

359,6

78

Англия

20,8

17

353

76

Италия

17,0

14

295,8

64

Бразилия

14,2

11

89

19

Индонезия

12,1

10

60

13

Хиндистон

11,9

10

20

4

Мексика

10,8

9

113

24

12.2-жадвал маълумотлари асосида миллий бойлик таркибини таҳлил қилиш мумкин. Кўриниб турибдики, Японияда инсон капиталининг салмоғи 68%га тенг, Россияда еса 50,0 %, АҚШда ва Хитойда бу кўрсаткич 77%ни ташкил етади. Табиий ресурслар бўйича биринчи ўринда Саудия Арабистони (42%), иккинчи ўринда Россия. Япония ва Англияда бу кўрсаткич бор-йўғи 1-2%га тенг.


12.2-жадвал Жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида миллий бойликнинг таркиби, % (1997 йил)





Мамлакат номи

Умумий ҳажми
%

Умумий ҳажмдаги салмоғи, %

Инсон потенциали

Табиий ресурслар

Қайта тикланувчи активлар

АҚШ

100

77

4

19

Россия

100

50

40

10

Япония

100

68

1

31

Хитой

100

77

7

16

Саудия Арабистони

100

40

42

18

Англия

100

79

2

19

Ўзбекистон Республикасида табиий капиталнинг қийматини ҳисоблаш масаласи ечилмагани учун «Активлар ва пассивлар баланси»нинг фақат асосий фондлар ва


моддий айланма маблағлар баланслари тузилар еди. Бу ҳол ҳанузгача давом етмоқда. Демак, бугунги кунда Республикамизда миллий бойликнинг таркиби, ҳажми, таркибий тузилиши ва динамикаси Халқаро стандартларда ҳисобланмайди. Жаҳон мамлакатлари орасида Республикамизнинг тутган ўрнини билиш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган миллий бойлик ҳажмини ҳисоблаш, мамлакатимиз регионларининг салоҳиятини баҳолаш ва ундан фойдаланиш даражаларини ҳисоблаш ҳамда бошқа иқтисодий-статистик таҳлилни амалга ошириш учун миллий бойлик ҳажмини халқаро стандартларда ҳисоблаш зарурдир.
Статистика фанида миллий бойликнинг таркибига миллий мулк - меҳнат маҳсули бўлган ва ҳисоблаш вақтида мавжуд бўлган бойликдан ташқари табиат инъоми ҳисобланган бойликлар: қазилма ресурслари, ер ресурслари, иқлим, сув ресруслари, ўсимлик (ўрмон ва бошқалар), ҳайвон ресурслари ва бошқа табиий инъомлар ҳам киритилиши мақулланган. Бироқ бунда миллий мулк – қиймат шаклида, табиий инъомлар фақт натурал шаклида ифодаланиши таклиф қилинган. Миллий бойлик ҳажми ва таркибини шу 3 хил методда ҳисоблаш тарафдорлари Ўзбекистонда ҳам мавжуд еди. Ўзбекистонда миллий бойлик ҳажми ва таркиби бўйича қуйидаги маълумотни кўришимиз мумкин:

12.3-жадвал Ўзбекистон миллий бойлиги (солиштирма баҳоларда, йил охирида, млрд. сўм)








1986

1990

1990 йил 1986
йилга нисбатан, %

млрд. сўм

жамига нисбатан
%

млрд. сўм

жамига нисбатан,
%

Миллий бойлик (фойдали қазилмалар, ер ва
ўрмонларсиз)

137,2


100,0


163,4


100,0


119,1


1. Асосий фондлар

82,0

59,8

100,9

61,7

123,0

(чорва моллари билан)
















шундан
















- ишлаб чиқариш

57,5

41,9

65,0

39,8

113,0

- ноишлаб чиқариш

24,5

17,9

35,0

21,4

142,9

2. Моддий айланма маблағлари

25,6


18,7


27,0


16,5


105,5


3.Аҳоли уйида жамға- рилган мол-мулк

29,6


21,5


35,5


21,8


119,9


Шу давр ичида асосий фондларнинг ҳиссаси (салмоғи) 2,7.п.п. га ошди, аммо аҳоли уйида жамғарилган молк-мулкнинг салмоғи 7,8 пунктига пасайди. Ўзбекистон табиий инъомларга бой мамлакат, аммо аҳолиси ва халқ хўжалигида банд бўлганларнинг миллий мулк билан таъминланиши жуда паст бўлган.


12.4-жадвал Ўзбекистон Республикасини собиқ иттифоқ миллий бойлигидаги салмоғи (1990


йил)






Собиқ иттифоқ

Ўзбекистон

Ўзбекистон нинг салмоғи, %

1. Аҳоли сони, йиллик ўртача, млн.

289351


20515


7,090


2. Миллий бойлик (солиштирма баҳолар-да,
млрд. руб) ш.ж.

4500,0


163,4


3,631


2.1. Асосий фондлар

2960

100,9

3,408

шундан










- ишлаб чиқариш

1980

65,9

3,303

- ноишлаб чиқариш

980

35,0

3,574

2.2. Моддий айланма воситалар

670,0


27,0


4,030


2.3. Аҳолининг уйида жамғарилган мол-мулк.

870


35,5


4,080


12.4 - жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикасининг собиқ иттифоқдаги салмоғи: аҳоли сони бўйича 7,1 фоиз бўлган бир пайтда миллий бойлик (мулк) даги салмоғи атиги 3,6 фоиз, аҳолининг уйида жамғарилган молк-мулкда еса 4,1 фоиз, ёки ўртача даражанинг 57,5 фоизини ташкил етган. Миллий бойлик (мулк) ва унинг елементларини жон бошига тўғри келадиган даражасини солиштирганда ҳам шу натижани оламиз. Аммо баъзи бир сиёсатчи - тадқиқотчилар Ўзбекистонда туғилиш даражаси юқори бўлганлиги сабабли бундай номутоносиблик юзага келган дейишлари мумкин. Бундай ноилмий қарашларга жавобан биз бошқа кўрсаткичдан фойдаланишни ҳам таклиф қилмоқчимиз: халқ хўжалигида банд бўлган ўртача бир ходимга тўғри келадиган миллий мулкни даражасини солиштирсак, унда 32491 руб ва 20567 руб (163,4 млрд.руб/7944,8 минг киши) , яъни Ўзбекистоннинг даражаси 63,3 фоизни ташкил етади. Демак, Ўзбекистондаги ходимлар миллий бойлик (мулк) билан паст даражада таъминлаган екан.


Миллий бойликни – миллий мулк доирасида ҳисоблашни Ўзбекистон статистика хизмати кейинги даврларда ҳам давом еттирди. Республикадаги баъзи иқтисодчилар Миллий бойликни миллий мулк ва иқтисодий оборотга тортилган табиий инъомлар йиғиндиси сифатида қарасаларда, аммо Ўзбекистонда қадимий асори – отиқалар, шу жумладан, бебаҳо диний обидалар борки, уларни қийматини ҳисоблаб бўлмайди деган фикрни илгари сурадилар. Тўғри Ўзбекистоннинг ғурури бўлган қўлёзмалар ва тарихий обидалар, ноёб ва бетакрор антиквар буюмлар борки, уларни баҳолаш бирмунча мураккабдир. Бироқ Саудия Арабистони, Италия, Хитой, Франция ва бошқа мамлакатларда бу масалалар ечилган. Масалан, Саудия Арабистонининг миллий бойлиги (Жаҳон банки концепцияси бўйича 3 - омил, капитал баҳоси) нинг умумий ҳажми 1997 йил маълумотлари бўйича ҳисобланган, унда қайта тикланадиган, физик капиталнинг
салмоғи 18,0 фоизга тенглиги аниқланган. Демак, бу муаммони ечиш мумкин екан.
Жаҳон банкининг кенгайтирилган концепцияси асосида миллий бойликни ҳажмини ҳисоблаш борасидаги ҳисоб-китобларида Ўзбекистон тўғрисида маълумотлар йўқ. Шуни қайд қилиш керакки, республикада “Активлар ва пассивлар баланси”ни тузиш борасида бир мунча тажрибаларнинг мавжудлигини еътиборга олиб, “инсон капитали” ни баҳолашни йўлга қўйиш ва миллий бойлик ҳажмини ҳисоблаш мумкинлигини таъкидламоқчимиз. Бу ўринда илмий – текшириш институтлари, олий ўқув юртлари ва бошқа ташкилотларнинг кўмаги зарурдир. Россия Фанлар Академияси Иқтисод институти, Россия Госкомстати ва бошқа илмий-лойиҳа ташкилотлари ҳамкорлигида Жаҳон Банки концепцияси асосида Россия ва МДҲ га кирувчи бошқа республикалар бўйича ҳисоблашнинг илмий-услубий асоси яратилаётганини ҳам таъкидлаш жоиз.

    1. Download 121 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish