Қуръон оятлари ва хадисларда ҳам экстримизм ва террорчиликка фақат салбий муносабат билдирилган ?...
Кишиларнинг осойишталиги ва хавфсизлигига рахна соладиган террорнинг барча кўринишлари бузғунчилик-фасод ишлардан саналади.
Қуръоннинг “ Бақара ” сураси 205-оятидаги “Аллох эса бузғунчилик ва фасодни севмайди” деган оят тушунчаси террорга бўлган ўта салбий муносабатини белгилайди. Мутассиблик, экстремизм ва террорчилик одатда бегунох одамларнинг қони тўкилишига олиб келади. Қуръонда эса бундай холатлар “Бирор жонни ўлдирмаган ёки ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди хамма одамларни ўлдирган кабидир ” дейилган.(“Моида сураси” 32- оят.)
Халқ орасида фитна қўзғотиш, осойишта хаётга рахна солиш, одамлар орасида ишончсизлик хиссини уйғотиш ислом мохиятига мутлақо зиддир. Қуръони каримда “Фитна қотилликдан хам ашаддийроқдир”- дейилади (“Бақара сураси” 191-оят ).
Бундан кўриниб турибдики бундай экстримистик гурухларнинг қилаётган ишлари қабихликдан бошқа нарса эмас.
Жиход хақида
Жиход сўзи арабча сўз бўлиб, унинг луғавий маъноси- бирор мақсад йўлида бор куч ғайратини сарф қилишдир. Ислом истилохи бўйича жиход асосан уч хилдир.
нафс билан курашиш, (яъни нафснинг измига юриб гунох ва жиноий ишларга қўл урмаслик).
шайтон билан курашиш, (яъни шайтоннинг васвасасига учиб, харом ва тақиқланган ишларга қўл уришдан сақланиш).
Ёв билан жанг қилишдир.
Пайғамбаримиз ота-онанинг хизматини қилиб, розилигларини олиш хам жиход турларидан эканлигини такидлаганлар. Уламолар саводсизлик, қашшоқлик, айрим юқумли оғир касалликларга қарши жонбозлик билан курашишни хам жиход турларидан деб хисоблаганлар.бир жангдан қайтаётиб Пайғамбаримиз ________________________________________________________________________________________________________
Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007 – йил. 71-бет.
92
“Мана энди кичик жиходдан катта жиходга қайтдик”- деганларида сахобалар “Яна жанг қиламизми?”- деб сорайдилар. Шунда Пайғамбаримиз йўқ сизлар ўйлаган қуролли жанг эмас, нафс ва шайтон билан қиладиган жангни назарда тутдим. Бу катта жиходдир деб жавоб қилган эканлар. Агар биз мазкур мисоллардан хулоса қиладиган бўлсак, жиход фақат қуролли тўқнашув эмас, балки динимиз йўлида инсоният манфаати йўлида, саводсизликни, билимсизликни олдини олиш йўлида, ахлоқимизни яхшилаш йўлида, ота-онамизга қиладиган яхшилигимиз йўлида қиладиган саъй-харакатларимиз хам жиходнинг савобларига тенг солих амаллардан эканини идрок этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |