Азрақия: мутассиблик ғоялари ва амалиёти ривожида Нофил ибн Азрақ (ваф. 685й) томонидан асос солинган, энг муросасиз ва шафқатсиз жамоа номини олган азрақийлар оқими алоҳида ўрин касб этади. Азрақийлар гуноҳи кабира (катта гуноҳ) қилган барча мусулмонларни “кофир” чиқариб уларни таълимотига қўшилмаганларга қарши жиҳод элон қилиш, ҳаттоки, қария, аёл ва болаларни ўлдиришни ўзларига ҳалол деб билганлар. Азрақийлар имон амалсиз фақат сўздан иборатлигини такидладилар. Шунинг учун Қибла аҳлини кофирга чиқариб, уларгагина эргашган инсонларни мўмин ҳисобладилар. Саид ибн Жаҳондан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Абу Авфий айтади: “Аллоҳ таоло азрақийларни ланатлади ва Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Албатта улар дўзах иллатларидирлар” дедилар”
Ибодия: Ҳорижийларга мансуб бўлган тўрт асосий фирга (жамоа)нинг энг “мўтадил” хисобланган қисми, ВИИ-асрнинг иккинчи ярмида яшаган Абдуллоҳ ибн Ибод исмли кимса номи билан боғлиқ. 684-йили Басрада ҳорижийлар ўртасида бўлиниш юз берган: азрақийлар уммавийларга қарши чиқишган, Абдуллоҳ бўлса Басрада қолиб, қуролли курашдан воз кечган ва ҳорижийларнинг “мўтадил” қанотига раҳбарлик қила бошлаган. Ибодийлар Аллоҳнинг бирлигини эътироф этувчилар хусусида фикр юритиб, бу борада таъвил йўлидан борадилар ва хатто ўз қрашларида адашадилар. Улар Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримнинг тафсирини ўзгартиришга журъат қиладилар. Шу сабабли залолатга юз тутадилар. Қатодадан ривоят қилинади: “Ибодия ушбу умматнинг мажусийларидир” деб айтган. Ибодия фирқасининг ҳақийқий асосчиси Жобир ибн Зайд (Уммонда туғилган, 717-йили вафот этган) эди. Уммон ибодийлари ИХ-аср охиригача мустақил бўлишган, сўнгра мамлакат яна Аббосийлар тасарруфига ўтган, лекин аср бошидан эътиборан ибодийлар Уммонда яна ҳокимият тепасига келдилар. Ҳозирда бу мамлакат аҳолисининг ярмидан ортиғини ибодийлар ташкил этади.
Маълумия ва Мажҳулия: бу икки фирқа хозимия фирқаларидан ҳисобланади. Икки масалада ўзидан олдинги пешволарига хилоф фикрда бўлишган. Кимки Аллоҳнинг барча исмлари ва сифатларини билмаса, у жоҳил. Жоҳил эса кофирдир. Бандаларнинг феълларини Аллоҳ яратмайди, балки ўзлари яратади дейишган. Мажҳулия фирқаси маълумия фирқаси билан бир хил этиқодда бўлишган. Фақат мажҳулия тарафдорлари банда Аллоҳнинг барча исм ва сифатларини билиши шарт эмас деб, маълумия фиқрасини кофирга чиқаришган.
_______________________________________________________________________________________________________
Айдарбек Тулепов. “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” 48-55-бет. Иккинчи нашр. Тошкент 2013-йил.
22
Язидия: Бу фирқанинг асосчиси Язид ибн Аниса бўлиб, унинг ақидасига кўра, ажам халқларининг биридан пайғамбар чиқиб, Қуръони каримдан бошқа китоб ҳам олиб келади ва Муҳаммад (с.а.в.) келтирган ислом динини маснух (бекор) қилади. Бу фирқанинг мазкур бузуқ ақидаси Қуръони каримнинг: “Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан бирортасига ота эмасдир, балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг муҳридир…” (Аҳзоб, 40), деган оятига мутлақо зиддир. Аллоҳ таоло бу оятда Муҳаммад (а.с.)ни “Пайғамбарларнинг мухри” деб айтади. Зеро, ҳар бир муҳим ёзма ҳужжат сўнггида мухр босилгани каби охирги пайғамбар келгач, пайғамбарлар китобига ҳам мухр босилгандек бўлди. Язидийлар Аллоҳ таолонинг мазкур оятини кўр-кўрона инкор қилганликлари сабаб, Аҳли Сунна вал-Жамоа наздида кофирдирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |