Микропроцессорлар



Download 0,53 Mb.
bet29/30
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#172786
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
2 5460880522626468013

Бирмаънолилик тамойили бўйича турли хил техник воситаларни бир гуруҳга бирлаштириш тавсия этилмайди.
Хусусиятларни амалга оширишнинг тўлалиги тамойили бўйича ИЧАБТ имкониятларини уни истиқболли ривожлантиришда кенгайтириш тавсия этилади (масалан, интеллектуал ахборот тизимларни хотира заҳираси ва тезкорлигига қараб танлаш керак).
ИЧАБТ ТВМсини танлаш масаласини ечишнинг мураккаблиги мавжуд техник воситаларнинг кўптурлилиги, бир хил функционал мўлжалланиш ва ТВМ фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун тезкор харажатлар билан таснифланади. Бу ИЧАБТнинг иқтисодий самарадор-лигига бевосита таъсир кўрсатади.
ТВМни танлаш муаммоси шундан иборатки, уни танлаш ва ТВМ тузилишини лойиҳалашда, берилган тизим учун масалалар ечишнинг индивидуал усулларини рационал ТВМ танлаш умумий тамойиллари билан боғлаш имконини берсин. ТВМ танлашнинг асосий услубий ҳолатлари ИЧАБТни яратиш бўйича ишларнинг кетма-кетлиги билан келишилган. Бу ТВМни баҳолаш, таққослаш ва танлаш ёрдамида бошланғич маълумотлар ва кўрсаткичлар таркибини олиш имкониятига боғлиқ. Шунинг учун ТВМни танлашга ИЧАБТни ишлаб чиқиш босқичлари билан боғлиқ босқичма-босқич жараён деб қараш керак. Ҳар бир босқичда мажмуа қурилмалари кўрсаткичларини ҳисоблаш учун бошқарув тизимидаги Информацион жараёнлар ҳақида маълум чекланган маълумотларни олиш мумкин. Одатда ишлаб чиқишнинг лойиҳа олди босқичида тизим ҳақида берилган маълумотларга эга бўладилар ва техник воситалар миқдорининг катталаштирилган ҳисобини амалга оширадилар. ИЧАБТнинг техник лойиҳасини ишлаб чиқишда тизим ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд, шунинг учун ҳисоблаш ишларининг ҳажми оралиқлар бўйича аниқланади.
ТВМни танлаш фаолият кўрсатишнинг берилган сифат белглари бўйича амалга оширилади. Сифат белгилари тизим томонидан талаб этиладиган функциялар бажарилишининг ҳақикий самарадорлигини баҳолаш, техник-иқтисодий омиллар бирлигида уларнинг турли хил ҳисоблари таъминланиши керак. ТВМ фаолиятининг мақсади тизимнинг асосий занжирини таъминлаши керак.
Умумий ҳолда ТВМни танлаш масаласи қуйидагича шакллантири-лади, бунда:

  • дастлабки ахборот пайдо бўлишининг пунктлари;

  • ИЧАБТ масалаларини ечиш учун бошланғич маълумотлар ҳисобла-надиган ахборот массивлари (ҳужжатлар, макетлар ва ҳ.к.);

  • ИЧАБТ масалаларини ечиш натижасида олиниши керак бўлган чиқиш маълумотлари;

  • талаб этилаётган натижалар учун дастлабки маълумотларни тасвирлаш алгоритмлари;

  • ИЧАБТда қўлланиши мумкин бўлган техник воситаларнинг турлари мавжуд.

Қуйидагиларни танлаш талаб этилади:

  • ахборотларни тасвирлашнинг пунктлари кўплиги;

  • ҳар бир пунктга бириктирилган техник воситаларнинг кўплиги;

  • тасвирлаш пунктлари ва алоҳида техник воситалар орасидаги алоқа усуллари.

Берилган масала кўпгина ечимларга эга бўлиши мумкин, шунинг учун функционал талабларни қаноатлантирувчи кўпчилик ечимлар орасидан ТВМ максимал самарадорлиги шартига жавоб берадиган вариантларни танлаш талаб этилади.
ТВМни танлаш ишлаб чиқариш таркиби ва тавсифи билан келишилган бошланғич маълумотлар мазмунини аниқлаш онидан бошланади, шундан сўнг техник воситалар қўлланилишининг мақсади шаклланади.
Сўнг ИЧАБТ функционал схемаси корхонанинг ишлаб чиқариш хусусиятларини, унинг бўлинмаларини, улар орасидаги боғланишни, ахборот сифати ва ҳаракатини, ахборотларни қайта ишлашнинг зарур тезлиги ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Ушбу функционал схема асосида бошқарув функцияларининг автоматлаш-тирилиш даражаси аниқланади. Кейин иқтисодий-техник тавсифга ва ёзув ташувчилари асосида, ахборотни қайта ишлаш технологияси, массивларни ташкил этиш ва сақлашни ҳисобга олган ҳолда ахборотни қайта ишлаш қурилмаларининг гуруҳ вариантлари аниқланади. Бир вақтнинг ўзида ҳар бир гуруҳдаги техник қурилмаларнинг танлови уларнинг ҳар бир гуруҳ ичида ва гуруҳлар орасида боғланишини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Сўнгра ҳар бир вариант танлаш критерийларини ҳисобга олган ҳолда техник воситаларнинг зарур миқдори аниқланади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish