Микро интеллектуал ахборот тизимларда қўлланадиган мос тизим таркиби 14 - расмда кўрсатил-ган. Бу ерда А - микро интеллектуал ахборот тизимларга хизмат кўрсатувчи технологик объект, D1 ,D2 ,D3 - маълумотни берувчилар ва қабул қилувчилар (А - объект билан боғлиқ), В – узатувчи канал, масалан, кўрилаётган тизим фаолияти тартиби. Микро интеллектуал ахборот тизимлар А объектга хизмат кўрсатиш бўйича маҳаллий функцияни амалга оширади ва бу объектнинг бир қисмидай бўлади.
Технологик асбоблар гуруҳини интеллектуал ахборот тизимлар ёрдамида бошқариш ТЖАБТ нинг кейинги такомиллашуви ва ривожланиш йўналишидир. Унинг бошла-ниши сонли-дастурли бошқарув (СДБ)нинг кенг тарқалиши бўлди.
Станоклар гуруҳини интеллектуал ахборот тизимлар ёрдамида бошқарув тизимини яратиш СДБ станоклари қўлланиладиган бўлимларда ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадини кўзлайди. Бундай кўрсаткичларга биринчи навбатда: СДБли станокларни тўлиқ юклатишни таъминлаш; бир оператор хизмат кўрсатадиган соҳани кенгайтириш; СДБ ва ҳисоблаш техникаси воситала-рини қўллаш билан боғлиқ чиқариладиган маҳсулот бирлигига тезкор харажатларни камайтириш; янги деталнинг биринчи намунасини тайёрлашга кетадиган вақт циклини қисқартириш киради.
Технологик асбоблар гуруҳини интеллектуал ахборот тизимлар ёрдаимда бошқариш тизими иккига бўлинади:
- станоклар гуруҳини интеллектуал ахборот тизимлар ёрдамида бошқариш;
- бир станокни бир интеллектуал ахборот тизимлар ёрдамида бошқариш.
Тизимнинг биринчи тури амаллар сони унча кўп бўлмаган станоклар учун ўринли. Бу ҳолда интеллектуал ахборот тизимларга умумий амаллар сони бошқарув тизимида мўлжалланган соннинг максимумидан ошмайдиган бир неча станок ула-нади. Масалан, бир интеллектуал ахборот тизимлардан саккиз амалли станокни бошқаришга мўл-жалланган тизимга тўртта икки амалли станокни улаш мумкин. Тизимнинг иккинчи турини катта сонли амалларга мўлжалланган станоклар, масалан, саккизта амалли станок учун қўллайдилар.
Бир интеллектуал ахборот тизимлардан фойдаланиб бир станокни бошқариш тизимларида одатда СДБ - станок воситаларининг ҳамма функцияларини бажарувчи кичик ҳисоблаш машинаси қўлланади, биринчи навбатда, бошқарувчи дастурнинг декодлаш функцияси. Бу функцияларни бажаришга ҳисоблаш машинасининг ҳамма вақти ва аппарат ресурслари сарфланади. Шунинг учун бу тизимларни уларда қўлланадиган кичик интеллектуал ахборот тизимларларнинг нархи СДБ воситалари нархи билан тенглашганда қўллаш мақсадга мувофиқ.
Станоклар гуруҳини бошқарув тизимларида интеллектуал ахборот тизимлар СДБ ташкил этувчилари вазифаларини бажармайди. Бундай тизимларда интеллектуал ахборот тизимларга бу станокларга қарашли СДБ таркибий станоклар уланади. Станоклар гуру-ҳини бошқариш тизимининг дастур таъминоти ўз ичига: технологик блоклар (пастпроцессорлар) йиғмаси билан бирга автоматик дастурлаш тизимлари ишчи дастурларини, бу дастурлар станокларнинг СДБ айнан бу таркиблар тури кодларида станокларнинг бошқарув дастурлари берили-шини амалга оширади; гуруҳли бошқарув тизимининг диспетчер ишчи дастурлари; бевосита станокларда бошқарув дастурларининг диалогли созланиши учун ишчи дастурларни олади.
Станоклар гуруҳини бошқарув тизимининг дастур таъминоти уларни бошқарув ва хизмат кўрсатиш бўйича турли функцияларнинг автоматлаштирилиши даражасига кўра ўз таркибида қатор бошқа дастурларга эга бўлиши мумкин. Масалан, агар СДБли станоклар жойлашган участка автоматлаштирилган омборга эга бўлса, дастур таъми-ноти ўз таркибида омборни бошқарув бўйича диспетчер дастурига эга бўлиши керак (ОМБОР - дастури).