Микроорганизмларни тупроқни ҳосил бўлишида ва унинг унумдорлигини оширишдаги аҳамияти


Мелиоратив тадбирлар; органик моддаларни минералланиш муаммолари, уни сақлаш йўллари



Download 61 Kb.
bet4/4
Sana21.02.2022
Hajmi61 Kb.
#25037
1   2   3   4
Bog'liq
1483897541 67297

Мелиоратив тадбирлар; органик моддаларни минералланиш муаммолари, уни сақлаш йўллари.
Тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, уни агрокимёвий хусусиятини тузатиш, хусусан, органик ўғитларни ва гумин кислотасининг умумий миқдорини оширишга олиб келади. Азот ва углерод моддаларининг трансформациясида қатнашадиган микроорганизмларни сони ва сифати яхшиланади.
Мелиорация турлари: гидромелиорация, кимёмелиорация, қуритиш мелиорацияси ва ҳ.к.
Нитрификация жараёнини пасайтирувчи омиллар
Маълум бир шароитда тупроқда фаол ривожланиб келаётган нитрификация жараёни пасайтириш, фойдасиз минераллаш жараёнини тўхтатишда катта аҳамият касб этади. Тупроқга солинган нитрофикацияни пасайтиривчилар, шу жараённи олиб борувчи нитрификация қилувчи микроорганизмларни фаолиятини бўғиш орқали, азотни аммиак формада тўпланишига олиб келади. Бундай шароитда нитритларни нитратларга оксидланиш жараёни пасаяди, нитритларнинг ювилиши ва уларнинг газсимон моддаларга айлантирувчи денитрификация жараёни пасаяди, тупроқни нитрификациялаш қобилияти тўхтайди ёки жуда ҳам пасаяди.
Нитрификация жараёнини пасайтирувчи бир неча препаратлар маълум бўлиб, шулардан бири, нитропирин-2-хлор-6-трихлорметил пиридин, бу препарат "N-Serve-24" номи билан маълум. Препаратни 240 г/л ёғдаги эритмасини аммиакли ўғитлар билан (6 кг/га) тупроқга солинганда, нитрификация жараёнида қатнашувчи бактерияларнинг сони жуда ҳам камайиб кетгани тасдиқланган. Шунингдек препаратни иккиламчи хусусияти, - аммонификаторларнинг ўсишини пасайтириши ҳам кузатилган (тупроқнинг 2-6 см қатламида).
Ризосферадаги микроорганизмларнинг ўсимликлар учун аҳамияти. Ўсимликлар илдизлари ва ер устки қисмлари юзасида ўсимлик организмлари томонидан синтез қилинган органик моддалар ажарлиб чиқади. Бу ходисани экзосмос дейилади. Ўсимлик ҳаёти давомида ўз массасининг 10% га яқинига шундай модда ажратиб чиқаради. Илдиздан ажраладиган моддаларнинг кўпчилигини физиологик актив моддалар (витаминлар, стимуляторлар, баъзан алколоидлар), органик кислоталар, қанд аминокислоталар бўлиши мумкин. Шунинг учун илдизга яқин турган тупроқда (ризосферада) ва илдизнинг юзасида хилма-хил микроорганизмлар ривожланадилар. Бундай микроорганизмларга бактериялар (Псевдомонас, Микобактериялар), микроскопик замбуруглар, ачитқилар, сув ўтлари ва х.к.лар киради. Айниқса симбиоз микроорганизмлар кўп бўлади. Симбиоз ўсимлик ва замбуруглар ўтрасида бўлса микориз дейилади. Микориз ҳам эндотроф (замбуруг гифлари илдизпаренхима ҳужайраси ораликларида эмас, ҳужайра ичига ҳам кириб кетган) ва экзотроф (замбуруг гифлари илдизни зич, қинга ўхшаб ўраб олади ва гифларнинг турлари ҳар томонга тарқалган) бўлади. Микориз ўсимликлар ривожланишига ижобий таъсир этади. Агар ризосферада ва илдизда мавжуд бактериялар билан ўсимлик симбиоз яшаса буни бактериориз дейилади ва бу ҳам ўсимлик озиқланишида самаралидир.
Микробиологик препаратларни қўллаш самарадорлиги. Ўсимликларни озиқлантиришда минерал ва органик ўгитлар билан бирга микробиологик препаратлардан аниқроги микроорганизмлар фаолиятидан фойдаланиш ҳам яхши самара беради.
а) Азотобактериялар яшаш шароити ва фаолияти ўрганилганидан кейин, азотобактериялар культураси сақлаган препаратларни ерга киритишни академик С.П.Костичев 30-йилларда тавсия қилган эди. Азотобактерияни қўллашда ўсимликлар илдизига юқтириш йўли, тупроқга киритиш йўли тадқиқ этилган ва яхши натижалар олингандир.
Тупроқни бактеризациялаш ризосферада уларнинг кўпайишига ва ўсимлик яхши ривожланишига олиб келади.
Б) Фосфорнинг органик шаклларини парчалаб уни ўсимлик ўзлаштирадиган ҳолатга ўтказувчи спора ҳосил қилувчи бактериялар (Бациллус мегатериум) экилаётган уруглар билан аралаштирилиб тупроққа киритилганда ўсимлик ҳосилдорлигини 10%дан ортиқ кўпайиши мумкин. Бу бактерия илдиз ўсимликни яхшилайди, чунки Бац.мегатериум тиамин, биотин, пиридоксин, пантотен кислотаси, никотин кислотаси, витамин В12 каби физиологик актив моддаларни ишлаб чиқаради.
В) симликлар азотлик озиқланишини яхшилаш мақсадида кўк-яшил сув ўтларидан фойдаланиш ҳам кўп мамлакатларда ўрганилган. Бу микроорганизм культурасини тупроққа киритишни альголизация деб номланган. Ҳозирги кунда молекуляр азотни ўзлаштирадиган 130 турдан ортиқ кўк-яшил сув ўти аниқланган. Бу усулдан Ўзбекистонда ҳам галла, пахта, помидор, бодринг экилган жойларда (қатор районларда) Ўзбекистон Фанлар Академияси микробиология институти ходимларидан алоҳида бир гурухи самарали ишлар олиб боришган ва олиб боришмоқда. Альголизация бизнинг шароитимизда шолчиликда кам ўтказилади, чунки шолига етарли миқдорда азотли ўгит берамиз. Аммо, Вьетнам, Хиндистон, Хитойда кўп ишлатилади. Улар кўпроқ сув папаротниги Азоллани шу мақсадда ишлатадилар. Азоллани кичикроқ сув хавзасида кўпайтириб, унинг суспензиясини сув билан юборишади. Сув юзи азолла кўпайишидан яшил кўрпадек бўлиб қолади. Иссиқ кўтарилганда азолла ўлади (шоли руваклаш вақтларида) минераллашади. Уни ўсимлик ўзлаштириш, натижасида ҳосилдорлик ошади.
Ўсимликлар ҳосилдорлиги ошишида кремнийнинг аҳамияти ҳам жуда катта. Аммо, тупроқдаги алюминий силикатлари ўсимликка ўзлаштирилмайди. Уни ўзлаштириш учун парчалаш лозим. Алюмосиликатлар СО2 ва кислоталар таъсирида парчаланадилар. Шу мақсадда В.Г.Алексадров Бациллус мукилагиносус силиксус бактерияларидан фойдаланишни тавсия этган. Текширишлар «силикат»ли бактериялар препарати ҳам самара берганини кўрсатган.
Хулосалар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қандай йўллар билан бўлмасин тупроқнинг унумдорлигини оширишда микроорганизмлар фаолиятидан фойдаланиш ўсимликлар ўсиш-ривожланишини яхшилашга ва кўп ҳосил олишга имконият тугдирар экан.
Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish