Mikoplazmalar va ular keltirib qo’zg’atadigan kasalliklar. Микоплазмалар полиморф, турли шаклдаги микроорганизмлар, ниҳоятда майда, ҳақиқий бактериялардан ҳужайра девори йўқлиги билан фарқланади. Кўпинча ҳаракатсиз, споралар ҳосил қилмайди, бактериологик фильтрлардан ўтиб кетади (0,1 - 0,2 мкм ва ундан кичик).Микоплазмалар орасида сапрофит ва паразит формалари бор. Ҳайвонларда турли - туман касалликларни вужудга келтиради. Уларни 10 -20% от қонининг зардоби қўшилган қаттиқ озиқ муҳитларида ўстириш мумкин. Суюқ озиқ муҳитларда микопламалар коккисимон, юлдузсимон, дисксимон, ипсимон ва бошқа шаклли бўлиб, қаттиқ озиқ муҳитларда эса ўртаси қора майда колонияларни ҳосил қилади. Берги микоплазмаларнипрокариотлар оламининг микоплазмалар бўлимига ажратади.Микоплазмаларга бактерияларнинг L-шакллиларига яқин туради. Бу бактерияларни тажриба йўли билан ҳам олиш мумкин, бунинг учун бактерияларга пенциллин билан таъсир этилади. Mикоплазмалар ичида яхши ўрганилгани эркин ҳолда ҳаёт кечирадиган Mycoplasma laidlawu дир. Г. Моровин ва М. Туртелен(1964) уларни электрон микроскопда кўриб, тўрт хил ҳужайраси: 1) элементар танаси; 2) оралиқ ҳужайралар; 3) йирик ҳужайралар; 4) ичида элементар анаси бўлган йирик ҳужайралар борлигини аниқлайдилар.Микоплазмалар одамда ва бошқа умуртқалилар орасида кенг тарқалган. Микоплазмаларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:а) ҳужайралари плеоморф, диаметри 0,1 —1,0 мкм;б) ҳужайралари уч қаватли мембрана билан ўралган; в) бактерия рибосомаларига ўхшаш рибосомалари бор;г) ҳужайраларида РНК ва ДНК бор. ДНК қўш спиралли, молекуляр оғирлиги 4-108 дан 1 • 109 гача;д) сунъий озиқ муҳитида ўсади, агарли муҳитда майда колониялар ҳосил қилади;е) пенициллинга чидамли, лекин тетрациклинга сезгир;
Ўсимликларда учрайдиган микоплазмалар — МLО ни биринчи бўлиб япониялик олимлар аниқлаганлар. Улар қўқонгулнинг сариқ касаллиги, тут дарахтининг паканалиги ва бошқа касалликларнинг сабабчиларини электрон микроскопда кўриб, микоплазмаларга ўхшаш ҳужайралар борлигини кузатганлар. Касалланган тут кўчатларига тетрациклин таъсир эттирилгач, касаллик намоён бўлмай қолган. Ўсимликларда учрайдиган МLО ҳужайралар ичида бўлади.Баъзи хусусиятлари билан МLО бактерияларнинг L формасига ўхшаб кетади. МLО нинг ҳужайра пўсти яхши тараққий этган, пенициллинга чидамли МLО патогенлиги билан бактерияларнинг L формасидан фарқ қилади (1-жадвал).Микоплазмалар ўсимликларда 40 дан ортиқ турли-туман касалликлар келтириб чиқаради. Жумладан, сариқ касаллиги, қўқонгулнинг сариқ касаллиги, помидордаги столбур, маккажўхорининг, тутнинг ва бошқа ўсимликларнинг паканалиги, цитрус ўсимликларнинг касалланиши ва бошқаларни ана шу микоплазмалар қўзғатади. Буларнинг энг кенг тарқалган формаси эллипссимон бўлиб, 0,2X0,3 мкм катталикда. Сулида кенг тарқалган касалликлардан бири ғумбакланишдир. Бу касалликнинг сабабчиси Liburnia striatella. Бу касаллик Сибирда, Узоқ Шарқда ва Шимолий Қозоғистонда тарқалган. Помидор гулининг тугунчалари, шоналарида Hyalesthes obsolefus гулкоса баргларининг ёпишиб ўсишига олиб келади, натижада помидор меваси майда ва қаттиқ бўлади, бу касаллик Қрим ва Кавказда тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |