Маъруза. МОЛЕКУЛЯР АЗОТНИ УЗЛАШТИРУВЧИ МИКРООРГАНИЗМЛАР.
Режа:
Молекуляр азотни узлаштирувчи микроорагнизмларнинг ахамияти.
Азотбактериялар.
Туганак бактериялари.
Хаводаги азотни узлаштирувчи бошка микроорагнизмлар.
Адабиётлар: 3, 7, 10.
Таянч тушунчалар.
Азотобактер – хаводаги азотни ущлаштириб, тупрокни азот билан бойитувчи бактериялар.
Симбиоз – икки еки ундан ортик турларни хамхона ва узаро манфаатдорликкда яшаши. Масалан, азотобактерлар билан дуккакли усимликларнинг хамхоналиги.
Атмосфера азотнинг биологик йул билан тупланиши мухим ахамиятга эга. Чунки яшил усимликларнинг бирортаси хам (кук – яшил сувутларини хисобга олмаганда) тугридан – тугри атмосфера азоти билан озиклана олмайди. Бизга маълумки азотнинг асосий кисми атмосферага туплпнгпн. Агар тупрокдаги богланган азот запасларигектарига 8 – 15 тоннани ташкил этса, атмосферадаги молекуляр азот бир гектар ер тепасида 80 минг тоннага якин, яъни тупрокдаги азотдан 10 минг баробар куп. Юкори хосил
етиштириш учун усимликларга хар гектар ерга 100 – 200 кг азот керак деб хисобласак, атмосферадаги азот ярим млн йилдан куп вактга етади.
Ана шу хаводаги молекуляр азотдан кишлок хужалигида фойдаланиш дехкрнчиликнинг вазифасига киради. Бу вазифани азот тупловчи микроорагнизмларга азотбактерлар, клостридиум, дуккакли усимликларнинг илдизида яшайдиган бактериялари ва бошкалар киради.
Азотбактерни 1901 йилда Голландия олими Бейеринк соф культура холта ажратиб олган. Ушандан буен бу бактерия хар томонлама урганилади. Шу урганишлар натижасида бу бактерия атмосферадаги молекуляр азотни туплаш йули билна тупрокни азотга аникланди.
Азотбактерининг бир нечта турлари бор. Олимлар томонидан азотбактер хаводаги азотни узлаштиргандан сунг биринчи галда аммиак хосил килиши аникланган. Кейинчалик олимлар М.В.Федоров азотбактер томонидан азот тупланиши бошка йул билан боришини аниклади. Бу олимнинг фикричв азот тупланишида карбоксил ва аминогурузлар иштирок этмас экан, асосан карбонил гурух катнашар экан. Хаводаги азот тупловчи бактериялар хужайрасида махсус интрогенооксидаза ферменти булади. хаводаги азот тупловчи бакериялардан яна бири клостридиумдир. Буни 1893 йилда С.Н.Виноградский соф культурасини ажратиб олади. Бу бактерияни ажратиб олиш учун Виноградский тажрибада азотли бирикмалар булмайдига озик мухитдан фойдаланади. Бу бактерия облигат аноэроб булиб, мутлако кислород йук шароитда ривожланади. Клостридиум атмосфера азоти билан озиклангани учун, хавога мухтож ва кислороднинг захарли таъсиридан сакланиш учун табий шароитда бошка сапрофит бактериялар билан бирга яшайцди. Ана шу сапрофит бактериялар мухитдаги кислородни ютиб, клостридиум спораларининг усиб чикиши учун шароит яратади. Костридиум озик сифатида глюкозадан фойдаланади, сахароза ва фруктозани узлаштира олади, лекин крахмал ва целюлезанни мутлако узлаштира олмайди.
Олимларнинг фикрича, бижгиш жараенида водород молекула холида эмас, балки атомар (2н) холида ажралиб, атмосфера азотнинг аммиак холида тупланишида иштирок этар экан. Олимлардан Вильсон клостридиумнинг 15 га якин турининг азот туплаш хусусиятига эга эканлигини аниклайди. Клостридиум табиатда жуда кенг таркалган, чунки у тупрокнинг Ph=4,5-9,0 булса ривожлана олади, шунинг учун хам кислотали, ишкорий ва шур тупрокларда учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |