56
эга бўлган профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилиши
кераклиги
белгиланган. ОТМда дарсларни қатъий равишда икки турга яъни маърўза ва
семинар дарсларига бўлиб, уларнинг ҳар бирини айнан кимлар томонидан
ўтилиши кераклигигача вазирлик томонидан белгилаб қўйилиши қай
даражада
тўғри? Бу амалиёт ўз самарасини бераяптими? Бир фан бўйича маърўзаларни бир
даражадаги ўқитувчи, семинарларни эса бошқа даражадаги ўқитувчилар ўтиши
амалиёти яна қайси давлатлар тажрибасида мавжуд?
Дарсларни ташкил этиш
услублари фақат маърўза ва семинардан иборатми? Нима учун ОТМлар дарсларни
ташкил қилиш каби оддий масалаларни ҳам ўзлари ҳал қилиш ҳуқуқига эга эмас?
Қисқача айтганда ҳозирда ОТМлар том маънодаги кредит – модуль тизими
тамойиллари асосида фаолият юритиш даражасида академик эркинликка эгами?
Xусусан улар ўз ўқув дастурларини, ўқув режаларини ташқи аралашувларсиз
фақат мутаxасислик
квалификация талаблари, меҳнат бозори эҳтиёжлари ва
талабалар қизиқишлари асосида ишлаб чиқиш ҳуқуқга эгами? Бу масалада
тегишли қонунларда, қонун ости ҳужжатларида ОТМлар фаолиятига қандай
чекловлар мавжуд? Xусусан, бир ОТМ ўқув дастурини бошқа (таянч) ОТМлар
тайёрлаб бериши белгилаб қўйилган бир шароитда улар ўртасида рақобат муҳити
қандай шаклланиши мумкин? Агар ОТМ бошқа бир ОТМ тайёрлаб берган таянч
ўқув дастур ва режаларини ўқитишга теxник салоҳияти етади деб топилган бўлса,
у нима учун ҳудди шундай дастурни ўзи ишлаб чиқишга теxник салоҳияти
етмаслиги мумкин?
Ҳозирда Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги ва ОТМларни назорат қиладиган
бошқа давлат муассасалари кредит – модуль
тизимида ОТМлар академик
эркинлигини қандай тушунишади? Кредит-модул тизимида Олий ва ўрта маҳсус
таълим вазирлиги ва таълимни назорат қилиш муассаалари ваколат ва вазифалари
нималардан иборат бўлиши керак? Бу бўйича ўз ОТМлари жаҳон рейтингларида
юқори ўринни эгаллаган давлатлар тажрибаси қандай? ОТМларга академик
эркинлик бермасдан туриб, улардан "баландроқ парвоз қилишни” талаб қилиш
қай даражада тўғри? Ваниҳоят ОТМларнинг ўзлари академик эркинлик деганда
нималарни тушунишади? Ҳозирда ОТМлар кредит – модуль тизимга ўтиш
жараёнида оз бўлсада қўлга киритган академик эркинликларига қай даражада
масъулият билан ёндашмоқда? Улар томонидан тайёрланаётган янги ўқув
дастурлари ва ўқув режалари ҳақиқатда ҳам мутаҳасислик талаблари, меҳнат
бозори эҳтиёжлари, талабалар қизиқишларига мос келадими? Қисқача айтганда
57
кредит-модул тизимига ўтаётган ОТМлар фақат
академик эркинлик
афзалликларини эмас, балки унинг масъулиятини ҳам ҳис қилмоқдами?
Афсуски саволлар кўп. Уларнинг жавоблари эса чуқур ва ҳар томонлама
таҳлилларни талаб этади. Шунинг учун биз кредит - модуль тизимида ОТМлар
академик эркинлигидек салмоқли ва муҳим мавзуни таҳлилини
кейинги
лойиҳаларимиздан бири сифатида қолдиришга қарор қилдик.
Do'stlaringiz bilan baham: