Microsoft Word Uzbek Олий таълимда кредит модуль Вохид Ўринов Avgust 10 2020. docx



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,6 Mb.
#114925
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
ECTS Kредит-Mодуль Тизими

 
a) 
Кредит-модуль тизимида ОТМлар академик эркинлиги 
Юқорида тасвирлаганимиздек, ECTS кредит – модуль тизими ОТМ ўқув 
дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқиш тизими ва тартибини қайтада кўриб 
чиқишни тақазо этади. ОТМлар эндиликда ўз ўқув дастурлари ва ўқув режаларини 
меҳнат бозори талаблари, иш берувчилар эҳтиёжлари ва талабалар қизиқишларига 
мос равишда ишлаб чиқишига тўғри келади. Бу дегани ҳар бир ОТМ ўз ўқув 
дастурларини, ўқув режаларини ўзлари мустақил ишлаб чиқишларига тўғри 
келади. Кредит – модуль тизими яна ОТМлар ўртасида ҳақиқий рақобат муҳити 
шаклланишини тақазо этади. Рақобат муҳити қачон шаклланади? Қачонки 
ОТМлари ўз ўқув дастурлари таркиби ва уларнинг сифати нуқтаи назаридан 
бошқа шу каби дастурлардан афзаллигини кўрсата олса. Лекин ОТМлар ушбу 
вазифаларнинг ҳеч қайси бирини академик эркинликсиз амалга ошира 
олмайдилар. Шундай экан ОТМлар академик эркинлиги бу кредит – модуль 
тизимига 
ўтишнинг, 
умумий 
олганда 
олий 
таълим 
тизимини 
ривожланишининг энг зарурий шартларидан биридир.
Амалда ОТМлар ҳатто дарсни қандай ташкил қилиш масаласини ҳам ўзлари 
белгилаш ҳуқуқига эга эмас десак тўғри бўлади. Масалан Олий ва ўрта маҳсус 
таълим вазирининг 2018 йил 10-сентябрдаги 20-2018-сон буйруғи 2-боб, 8-
бандида ОТМда маърўза машғулотлари одатда илмий унвон ва илмий даражага 


56 
эга бўлган профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилиши кераклиги 
белгиланган. ОТМда дарсларни қатъий равишда икки турга яъни маърўза ва 
семинар дарсларига бўлиб, уларнинг ҳар бирини айнан кимлар томонидан 
ўтилиши кераклигигача вазирлик томонидан белгилаб қўйилиши қай даражада 
тўғри? Бу амалиёт ўз самарасини бераяптими? Бир фан бўйича маърўзаларни бир 
даражадаги ўқитувчи, семинарларни эса бошқа даражадаги ўқитувчилар ўтиши 
амалиёти яна қайси давлатлар тажрибасида мавжуд? Дарсларни ташкил этиш 
услублари фақат маърўза ва семинардан иборатми? Нима учун ОТМлар дарсларни 
ташкил қилиш каби оддий масалаларни ҳам ўзлари ҳал қилиш ҳуқуқига эга эмас? 
Қисқача айтганда ҳозирда ОТМлар том маънодаги кредит – модуль тизими 
тамойиллари асосида фаолият юритиш даражасида академик эркинликка эгами? 
Xусусан улар ўз ўқув дастурларини, ўқув режаларини ташқи аралашувларсиз 
фақат мутаxасислик квалификация талаблари, меҳнат бозори эҳтиёжлари ва 
талабалар қизиқишлари асосида ишлаб чиқиш ҳуқуқга эгами? Бу масалада 
тегишли қонунларда, қонун ости ҳужжатларида ОТМлар фаолиятига қандай 
чекловлар мавжуд? Xусусан, бир ОТМ ўқув дастурини бошқа (таянч) ОТМлар 
тайёрлаб бериши белгилаб қўйилган бир шароитда улар ўртасида рақобат муҳити 
қандай шаклланиши мумкин? Агар ОТМ бошқа бир ОТМ тайёрлаб берган таянч 
ўқув дастур ва режаларини ўқитишга теxник салоҳияти етади деб топилган бўлса, 
у нима учун ҳудди шундай дастурни ўзи ишлаб чиқишга теxник салоҳияти 
етмаслиги мумкин?
Ҳозирда Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги ва ОТМларни назорат қиладиган 
бошқа давлат муассасалари кредит – модуль тизимида ОТМлар академик 
эркинлигини қандай тушунишади? Кредит-модул тизимида Олий ва ўрта маҳсус 
таълим вазирлиги ва таълимни назорат қилиш муассаалари ваколат ва вазифалари 
нималардан иборат бўлиши керак? Бу бўйича ўз ОТМлари жаҳон рейтингларида 
юқори ўринни эгаллаган давлатлар тажрибаси қандай? ОТМларга академик 
эркинлик бермасдан туриб, улардан "баландроқ парвоз қилишни” талаб қилиш 
қай даражада тўғри? Ваниҳоят ОТМларнинг ўзлари академик эркинлик деганда 
нималарни тушунишади? Ҳозирда ОТМлар кредит – модуль тизимга ўтиш 
жараёнида оз бўлсада қўлга киритган академик эркинликларига қай даражада 
масъулият билан ёндашмоқда? Улар томонидан тайёрланаётган янги ўқув 
дастурлари ва ўқув режалари ҳақиқатда ҳам мутаҳасислик талаблари, меҳнат 
бозори эҳтиёжлари, талабалар қизиқишларига мос келадими? Қисқача айтганда 


57 
кредит-модул тизимига ўтаётган ОТМлар фақат академик эркинлик 
афзалликларини эмас, балки унинг масъулиятини ҳам ҳис қилмоқдами?
Афсуски саволлар кўп. Уларнинг жавоблари эса чуқур ва ҳар томонлама 
таҳлилларни талаб этади. Шунинг учун биз кредит - модуль тизимида ОТМлар 
академик эркинлигидек салмоқли ва муҳим мавзуни таҳлилини кейинги 
лойиҳаларимиздан бири сифатида қолдиришга қарор қилдик. 

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish