Microsoft Word Uzbek Олий таълимда кредит модуль Вохид Ўринов Avgust 10 2020. docx



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,6 Mb.
#114925
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
ECTS Kредит-Mодуль Тизими

7. 
Хулоса
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, мамлакатимиз ОТМларида кредит-
модуль тизимига ўтилиши бу муайян миқдордаги кредитларни йил, семестр ва 
фанлар бўйича тақсимлаб қўйишнинг ўзидан иборат эмас. Афсуски, ҳозирда 
айрим ОТМлар кредит-модуль тизимига ўтишни шундай тушунишмоқда.
Юқорида таъкидлаганимиздек кредит - модул тизимига ўтиш ОТМлар ўқув 
дастурларини яратишдан бошлаб, ўқитувчиларнинг ўз дарсларини ташкил 
қилиши бўйича янгича ёндашувларни талаб қилади. Агар кредит-модуль тизими 
тўғри ва тўлиқлигича жорий этилса, у мамлакатимиз олий таълим тизимига жуда 
катта ижобий хусусиятларни олиб кириши мумкин. Жумладан, у мамлакатимиз 
олий таълим тизимига таълимнинг жаҳон тан олган мукаммал ўлчов бирлигининг 
олиб кирилиши, ОТМлар ўқув дастурларида мувозанат ва меъёр пайдо бўлиши, 
ОТМларда ўқиш жараёнининг шаффоф тарзда ташкил этилиши, ўқув дастурлари 
иқтисодиёт, меҳнат бозори ва талабалар эҳтиёжлари асосида шаклланиши, 


59 
дарсларнинг сифати яхшиланиши ва ниҳоят ҳар бир талаба, маълум маънода 
ўзининг мустақил ўқув дастурига эга бўлишига хизмат қилади.
Агар маҳаллий ОТМлар кредит-модуль тизимига ўтсалар-да лекин юқоридаги 
мақсадларга эриша олмасалар ёки эришишга ҳаракат қилмасалар, унда ОТМлар 
кредит-модуль тизимига том маънода ўтган ҳисобланмайдилар.


8. 
Тавсиялар 
Давлат мутасадди ташкилотларига: 
1) 
Мамлакатда ECTS ва шу каби бошқа кредит - модуль тизими асосида 
фаолият юритаётган ОТМларда талаба олий таълимнинг ҳар бир босқичини 
(бакалавриат, магистратура) қўлга киритиш учун жамғариши зарур бўлган 
кредитлар сонини қонун ёки қонуности ҳужжатлари билан белгилаб қўйилиши 
тавсия этилади. Бу тартиб тобора эркинлашиб бораётган мамлакат олий таълим 
соҳасида турли суистеъмолчиликни (қисқа муддатли бакалавриат, магистратура 
дастурлари пайдо бўлишини) олдини олишга xизмат қилади.
2) 
Ҳар бир ECTS кредитига бириктирилган ўқиш юкламаси соатлари 
доирасини қонун ёки қонуности ҳужжатлари билан белгилаб қўйиш тавсия 
этилади. ECTS тамойилларига кўра бу доира 25-30 соатни ташкил этади.
3) 
Ҳар бир ОТМ ўзининг кредит - модуль тизими амалиётига оид қоидаларни 
қабул қилиши ва уларни шаффоф тарзда ОТМ ўқитувчиларига, талабаларига ва 
бошқа манфаатдор томонларга етказилиши зарурлиги қонун ёки қонуности 
ҳужжатлари билан белгилаб қўйиш тавсия этилади. 
4) 
ОТМларда қўлланиладиган амалдаги баҳолаш тизими, мезонлари ва 
шкаласини ислоҳ қилиш ва уларни жаҳондаги энг илгор баҳолаш тизимларига 
яқинлаштириш тавсия этилади. Амалдаги баҳолаш тизимида ижобий баxолар 
сони анча чекланганлиги туфайли баxолар талабаларнинг билим ва 
салоҳиятларидаги фарқларни етарли даражада акс эттирмайди. Масалан амалдаги 
баҳолаш шкаласида бор йўғи 3 та ижобий баxолар мавжуд (3, 4, 5), ECTS тизимида 
эса 5 та, Америка баҳолаш тизимида эса 12 та ижобий баxолар мавжуд. Баҳолаш 
амалиётидаги бу катта фарқлар баxолар конвертациясида ноаниқликлар ва 
ҳатолар бўлиши эҳтимолини кучайтиради.
5) 
Кредит-модуль тизимига ўтиш муносабати билан амалдаги қонун, 
қонуности ҳужжатлари, Олий таълим Вазирлиги қарор ва низомлари қайта кўриб 
чиқилиши ва уларга тегишли ўзгартишлар киритилиши тавсия этилади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish