www.ziyouz.com кутубхонаси
153
сиз»...
Иван Иванович кет чалқайиб-кет чалқайиб кулди.
Иван Иванович қорин ушлаб-қорин ушлаб кулди.
Иван Иванович кўз ёшлаб-кўз ёшлаб кулди.
— Чехов бўл-е, Чехов! — дея кўз артди. — Чехов қаҳрамонлари бобом қишлоғига, деб нома
битади-ю? Сен ҳам Ленин бобом мавзолейига, деб битибсан-да? «Осиё устида бўрон» деган бир
киноларинг бор эди, эсингдами? Ўшанда сендай бир баран Ленинга нома битади. Ўша, баран
оти нима эди...
— Шукур Бурҳонов.
— Йў-ўқ, сен ўша баранни ўйнаган ижрочини айтаяпсан. Оти... оти Юсуф Ялангтўш! Юсуф
Ялангтўш эртаю кеч Лениндан жавобнома қарайди... қарайди! Ленин бўлса, Кремлда ўтириб...
Туркистонни забт этиш йўлларини ўйлайди! Юсуф Ялангтўшдай босмачи баранларни қириб
ташлаш йўлларини ўйлайди! Ўшанда йигирманчи йиллар эди. Қара, шунча йил ўтибди — сен
ўзбеклар ҳалиям барандан одамга айланмабсанлар!
— Сабр таги олтин, дейдилар. Мени-да бошимга офтоб тегиб қолар.
— Офтоб? Қандай офтоб? Э, ҳа, офтоб бўлса офтоб-да!
Пван Иванович номамни бошим узра ошириб отди.
— Ана, бошингга офтоб тегди, ана! — деди. — Ура-а-а, баранлар бошига офтоб тегди, ура-
а-а!
Иван Иванович папирос эзғилади. Лабларига папирос қистирди. Чирсиллатиб гугурт чақди.
Иван Иванович бурқситиб-бурқситиб папирос тортди.
— Қулоқ сол, баран, —деди. — Сен Ленинга нома битиб аҳмоқ бўлма. Яхшилаб эшитиб ол.
Чин, бу жойлар Шўро зиндони, деб аталади. Аслида эса ундай эмас. Бу жойларни «Қизил зона»,
дейдилар. «Қизил зона»нинг ўз қонун-қоидалари бўлади. Зиндон ана шу «Қизил зона» қонун-
қоидаларига бўйсунади. «Қизил зона»да Ленин йўқ! «Қизил зона»да Шўрр ҳукумати йўқ!
«Қизил зона»да адолат йўқ! «Қизил зона»да инсон ор-номуси, инсон шон-шуҳра-ти, инсон қадр-
қиммати... йўқ, йўқ! Тағин йўқ! «Қизил зона» ўз номи ўзи билан — қизил, қизил! Қизил ранг —
қон ранг! Қон ранг билан ўйнашма, баран, қон ранг билан ўйнашма! Акс ҳолда — қизил
қонингга бўяласан! Акс ҳолда—қизил қурбонлик бўласан, қизил қурбонлик!..
19
— Майли, айтма. Сен айтмасанг ҳам ўзим топиб оламан, — деди Иван Иванович. — Топиб
олаяпман, бундан кейин ҳам топиб оламан. Ана шунда ўша олтинлар билан пешонангга бир
ураман-да, манави олтин бўлмай... дейман!
— Шундай қилинг, катта, шундай қилинг!
— Қиламан, қиламан! Мен сени манавиндай ириб-чириб ётмагин, дейман-да.
Иван Иванович қалам учи билан қўлим юзи ярамни босди. Босиб-босиб турди!
Ярамдан билқ-билқ йиринг тошди!
Ярам лўқ-лўқ оғриди! Ярам зирқ-зирқ оғриди!
Мен апил-тапил ярамни тортиб олдим.
— Ана, баран, ана! — деди Иван Иванович. — Ана шундай ириб-чириб ўлиб кета
берасаими? Майли, олтинларни айтма. Кел, яхшиси — мен сенга бор-йўғи бир савол берайин —
сен икки оғиз гап билан жавоб бер-да, қутул. Келишдикми?
— Олдин айтинг, қани? Эшитайлик, қани?
— Хў-ўш, раисингга қанча пора бергансан?
— Пора? Қандайчикин пора?
— Қачон бергансан, нимага ўраб бергансан, неча сўмлик эди?
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
Do'stlaringiz bilan baham: |