42
Фараз қилайлик, узилиш сигнали келган пайтда А программа бажарилаётган
бўлсин. Натижада бошқарув автоматик равишда узилишларни қайта ишлаш блокига
берилади, бу блок ОСнинг бир қисмидир. Бу блок узилиш
шартига жавоб беришга
мўлжалланган. Юқорида қайд қилинган ҳолатда узилишни чақириш А программага
умуман боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Бу сигнал ўқиш-ёзиш амалини тугаган бошқа
программа томонидан чақирилган бўлиши мумкин. Умуман, А программани қайси жойда
ва қачон узилишни айтиб бўлмайди, бошқача айтганда,
узилиш асинхрон равишда руй
беради. Узилган программани кейинчалик тўғри ишлашини аппарат ва тизимли
программа воситалари кузатиб боради. Узилиш ҳолатида программа бажарилишига
вақтдан бошқа ҳеч нима таъсир қилмайди. қуйидаги расмда СЎМ/қВ учун узилишларнинг
тўртта синфи келтирилган.
Синф
Узилиш тури
1
SVC
2
Программавий
3
Таймер бўйича
4
Ўқиш-ёзиш бўйича
1-синф. SVC узилишлари-марказий процессор томонидан супервизорни чақиришда
юзага келади. Бу буйруқ программа томонидан ОС функцияларини чақириш учун
ишлатилади.
2-синф. Программа узилишли бўлиб у нолга бўлиш, нотўғри машина буйруғини
бажаришга уриниш ва бошқа сабаблари бўйича юзага келиши мумкин.
3-синф. Таймер бўйича узилишлар марказий процессорнинг
интервал таймери
томонидан чақирилади. Узилиш таймер регистрига эга бўлиб, имтиёзли SVC буйруғи
орқали қандайдир бошланғич қийматга эга бўлади ва ҳар бир миллисекундан кейин
биттага камаяди. Регистр қиймати 0 бўлганда таймер бўйича узилиш рўй беради.
Интервал таймеридан ОС фойдаланувчи программаси ЭҲМ бошқарувида қанча вақт
қолиш кераклиги аниқлашда ишлатилади.
4-синф. Ўқиш-ёзиш узилишларини ўқиш-ёзиш канали ёки қурилмалари чақиради. Бу
узилишларга сабаб ўқиш-ёзиш амалига муражаатдир. Бу узилишлар орқали ўқиш-ёзиш
амалини нормал ёки хато билан тугуганлигини билиш мумкин. Узилиш рўй берганида
маркзий процессор ҳолати сақланиб қолади ва бошқарувчи
стандарт программаларга
берилади. Ҳар бир синф узилишлари учун мос узлишлар ишлаш соҳаси ажртилади.
Мисол
учун таймер бўйича узилиш соҳаси 160чи адресдан бошланади. Таймер бўйича узилиш
рўй берганда, барча регистрларнинг қийматлари шу соҳада сақланади. Соҳанинг биринчи
иккита сўзига олдиндан киритилган қийматларни Sw ҳолат сўзи ва Р
с
буйруқ ҳисоблагич
регистрларига ёзади. Регистрлар қийматини ёзиш ва сақлаш машинанинг аппарат
воситалари билан автоматик равишда амалга оширилади. Р
с
регистрига янги қиймат ёзиш
автоматик равишда бошқарувчи мос буйруққа (адреси кўрсатилган)
беришни юзага
келтиради. Бу адрес таймер бўйича узилишни қайта ишлаш стандарт программасининг
бошланиш адресидир. S
w
марказий процессорнинг янги ҳолатини аниқлайди. Узилишни
қайта-ишлаш стандарт программаси бажарилиши тугаллангандан сўнг, бу
программа
охирги буйруқ сифатида процессор ҳолатини юклаш буйруғини (LPS-Load Processor
Status) ва натижада бошқарув узилган программага берилади. S
w
-ҳолат сўзи узилишни
қайта ишлаш учун зарур маълумаотларнинг бир қисмини ўз ичига олади. қуйидаги расмда
S
w
регистрнинг разрядлар бўйича тузилиш келтирилган.