ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТИЗИМЛИ
ПРОГРАММАЛАШ
фанидан маърузулар тўплами
Гулистон –– 2009
2
Ушбу маърузалар тўплами амалдаги дастурлар асосида тайёрланган бўлиб, олий
ўқув юртларининг 5480100-
Амалий математика ва информатика бакалавр таълим
йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Унда замонавий педагогик
технологиялар тизимига асосланган ҳолда назарий материаллар ва билимларни назорат
қилиш учун саволлар мажмуаси кабилар келтирилган.
Маърузалар тўплами Гулистон давлат университети Ўқув – методик Кенгаши
томонидан («___»_______2009 й. даги, №__сонли баённома) нашрга тавсия этилган.
Тузувчи: ўқит. Негматуллаев З.Т.
Тақризчилар: И.И. Исоқов, “Амалий математика
ва информатика” кафедраси мудири.
Д.Б. Абдурахимов, “Амалий
математика ва информатика”
кафедраси
доценти.
© Гул ДУ, 2009
3
Сўз боши
Ушбу тақдим этилаётган маърузалар тўплами амалий математика ва ахборот
технологиялари йўналиши бакалавриятининг 3-босқич талабалари учун ”Тизимли
программалаш” фанидан маъруза матнларини ўз ичига олади.
Маърузалар тўплами тизимли программа таъминотининг асосини ташкил қилада ва
унинг ЭХМ архитектураси билан ўзаро боғлиқлик тамонлари кўрилади. Жумладан,
ассемблер жараёни, обеъкт кодни ҳосил қилишни алгоритм ва жадваллари, обеъкт
программа тузилиши ва кўчувчи
программаларни яратиш, юклагичлар, макро-
кенгайтмалар, компилияторларни ишлаш принциплари ёритилган, операцион тизимлар
тузилиши ва
вазифалари, MS DOS ва WINDOWS операцион тизимлари ҳақида асосий
тушунчалар берилган.
Тизимли программалаш фанининг асосий мақсади компьютернинг программа
таъминоти билан боғлиқ тушунчаларни ва ахборот технологияларидан фойдаланиш,
маълумотларни қайта ишлаш масалаларини ечиш ҳақидаги маълумотлар тўпламини
беришдан иборат. Курснинг асосий вазифаси – бўлажак
мутахассисларга замонавий
ахборот технологияларидан фойдаланиш, программа маҳсулотларини яратишдаги талаб
қилинадиган компьютернинг программа ва аппарат таъминотини ўрганишларига замин
яратишдан иборат.
Талабаларда фанни ўрганиш натижасида шахсий компьютерларда малакали ишлаш
сабоқларини эгаллаш,
информатика ва дастурлаш, компьютерда амалиёт, операцион
тизимлар, тармоқ технологиялари каби курслардан эгаллаган билимларини янада
мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, бунда олий алгебра,
дискрет математика, информатика
фанларидан бошлнғич билим ва малакаларни талаб этилади. Фанни ўрганишда
информатика ва ахборот технологиялари, дастурлаш асослари, компьютерда амалиёт,
операцион тизимлар каби фанларидан олинган билим ва кўникмалардан фойдаланилади.