Microsoft Word sevgim-sevgilim ziyouz com doc



Download 479,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/40
Sana21.02.2022
Hajmi479,54 Kb.
#73838
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40
Bog'liq
5 6328089992270709639

www.ziyouz.com кутубхонаси 
27
билагидан ушладим. 
— Қўйинг, — деди қўлини тортиб. — Сизни бунга чақирмаган эдим. Қўрққаним бўлди. 
Шундан қўрққан эдим. 
— Нима бўлди? Нима деяпсиз ўзи? — сўрадим мен. 
— Ўктам ака, — деди Ойпопук саволимга жавоб бермай, жиддий оҳангда. — Сиздан катта 
илтимосим бор. Шуни бажарсангиз, мен сиздан бир умр миннатдор бўламан. 
— Айтинг, қандай илтимос? 
— Кетинг бу қишлоқдан... Бутунлай кетинг. 
— Нима?! — ҳайрон бўлиб қолдим. — Нима деяпсиз ўзи? 
— Кетинг, деяпман, — Ойпопук менга тик қараб гапирди. — Ёшсиз. Яхши қизлар кўп 
бошқа жойларда ҳам, ўтиниб сўрайман, кетинг. Мен билан ҳаётингиз азобда ўтади. 
— Ундай деманг, — дедим мен жаҳл билан. — Нега азобда ўтар экан? Мени севасиз-ку! 
— Ҳа, севаман, жудаям севаман. Лекин... лекин, — деди Ойпопук. — Мен ўзимни яхши 
биламан. Яримта одам билан ҳаёт қуриб бўлмайди. Мен эса, сиз билан бўлсам яримта бўлиб 
қоламан. 
— Нега ахир? 
— Дадамлар-чи? У киши менинг туғишган отам эмас. Лекин мен учун туғишган отамдан 
ҳам азиз. Ташлаб кетолмайман. Худди менга ўхшаб, у ҳам ёлғиз. Мени деб ҳатто турмуш 
қурмаган. Мен ҳам ўзимни унга бағишламоқчиман. Бунинг учун мен ҳамма нарсадан
севгимдан ҳам, бахтимдан ҳам воз кечишим мумкин. Кетинг. Агар мени севсангиз, кетасиз. 
Ахир, айтинг, бир одам ўзини икки кишига бағишлай оладими? 
Мен турган жойимда қотиб қолган эдим. Ҳозиргина юрагимни ёритиб турган бахт чироғи 
сўнаётгандек эди. Унинг охирги сўзлари мени ўзимга келтирди. 
— Мен ҳамма нарсага тайёрман, — дедим ҳаяжон билан. — Нима десангиз, шуни қиламан. 
Фақат сиз билан бирга бўлсам бўлди. Ҳайдаманг, Ойпопук! 
— Йўқ, йўқ! — у кўзларини юмди. — Кетинг, ўтинаман, кетинг. Севаман, дедингиз-ку! 
Мени қийнаманг. 
— Хўп, — дедим ниҳоят. — Ҳозир кетайми? 
— Ҳа, ҳозир кетинг. 
Бутун вужудим бўшашиб, маст одамдай гандираклаб йўлга тушдим. Мен йиғлардим. Бирдан 
оғир йўқотиш бошимга тушганига йиғлардим. Боягина кўзимга минг хил рангда товланиб 
кўринган дунё қоронғи зимистонга айланди. Тимирскиланиб олмазорга кириб кетдим. Шу пайт: 
— Ўктам ака! — деган чинқироқ овоз қулоғимни тешиб юборай деди. 
Тўхтаб қолдим. 
— Ўктам ака! — деди яна шу овоз. Энди яқинроқдан эшитилди. Қулоқ солдим. Кимдир мен 
томонга югуриб келарди. Танидим. Юрагим қинидан чиқиб кетаёзди. Бу Ойпопук эди! У 
югуриб келиб, ўзини бағримга отди-да, йиғлаб юборди... 

Ўша куни димоғимда нозик, ёқимли ҳид қолдириб, Ойпопук кетди. Мен ҳам уйга йўл олдим. 
Кайфим чоғ эди, лабларимда табассум ўйнарди. Уйга кирганимда доктор отамдан хат келганини 
айтди. Олиб ўқий бошладим. 
«Ўғлим, — деб ёзибди отам. — Сўнгги хатингни олиб хурсанд бўлдим. Яккачинорнинг яхши 
жойлигини билардим. Эскадронимиз 29-йили ўша қишлоқда турган, лекин сенга бунчалик 
ёқиб қолишини ўйламаган эдим. Кетиб қоласанми, деб қўрқиб юрувдим. Энди кўнглим жойига 
тушди. Оғир бўл, ножўя ишлар қилиб қўйма. 
Менинг аҳволимни сўрасанг, ёмон эмас. «Семашко»га ётинг дейишяпти. Ётгим йўқ, 


Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса) 

Download 479,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish