www.ziyouz.com кутубхонаси
19
— Энди нима учун келинойингиз йўқлигини тушунгандирсиз? — деди Усмон ака хаёлимни
бўлиб.
— Ҳа, — дедим.
— Қизим — бу менинг ҳаётим, — деди у ўйчан ҳолда ва йўлга бир қараб қўйиб, отига қамчи
босди.
Усмон аканинг хуноб бўлганича бор экан. Бедазор — бедазор эмас, ёввойи ўт босиб ётган
ташландиқ жойга ўхшар эди. Айрим ерларда сарғайиб чақиртиканак ҳам ўсиб ётибди.
Буни кўриб Усмон аканинг қовоқлари осилиб кетди.
— Кўряпсизми? — деди у отдан тушаркан. — Ўтган йили қирнинг бағридан тортиб олган
эдим бу ерни. Қанча куч сарф бўлган, қанча кун овора бўлинган.
— Лекин ер кучли экан, — дедим мен.
— Ер кучли, — раиснинг чеҳраси ёришгандек бўлди. — Аммо бекор ётибди. Ток экиш
керак. Янги келганимда шундай ўйлаб қўйган эдим. Нима дейсиз?
Мен нима дердим? Маъқул, дедим.
— Камида йигирма тоннадан ҳосил кўтариш мумкин. Йигирма тонна-я! — гапида давом
этди раис. — Шу йилиёқ экамиз! Узингиз бош бўласиз. Биринчи катта ишингиз шу бўлсин.
— Маъқул, — дедим яна мен негадир ўзимдан уялиб. Шу пайт бригадир келди. У бошини
қийиқ билан боғлаб олган эди. Усмон аканинг яна қовоқлари осилиб кетди.
— Комбайн чақирдингизми? — сўради у саломлашишни ҳам унутиб.
— Ҳа, чақирдим, — деди секингина бригадир.
— Нима қилди? — Усмон ака қийиққа ишора қилиб сўради.
— Кечадан бери иссиғим ошиб турибди.
— Дори-пори қилдингизми?
— Йўқ, ўзи босилиб қолар.
Бунақа эмас-да. Докторга боринг. Доктор касал йўқлигини пашша қўриб ўтирибди. Ҳозироқ
боринг. Айтгандай, — Усмон ака бедазорнинг этагидаги омонатгина қурилган
чайлага қараб
сўради, — ўроқ борми?
— Бор, нима эди? — бригадир ҳайрон бўлди.
— Олиб келинг, — Усмон ака кителини ечиб, ўт устига ташлади. — Комбайн келгунча ўриб
турамиз. Вақт кетяпти.
— Қўйинг, ўзимиз қиламиз, — деди бригадир қизариб — Уялтирманг.
— Олиб келинг, олиб келинг!
Бригадир, нима қилай, дегандай менга қаради. Индамадим.
— Эринчоқ одамни кўрсам, жиним қўзғайди, — деди Усмон ака бригадир кетгач. — Эркак
киши деган тиниб-тинчимаса-да! Саксонбой отанинг шунисига қойил қоламан.
— Мана, — бригадир кетмон сопи қоқилган ўроқни олиб келиб, раисга узатди.
— Яхши, — деди Усмон ака ўроққа тикилиб. — Ўткир экан. Хўп, сиз энди қишлоққа
боринг. Мавлонга учрашинг.
Бригадир жавдираб, анчагина дам раисга, дам менга қараб турди-да, кейин бошини
қашиганича битта-битта юриб кетди.
Усмон ака яхшигина ўроқчи экан. Оғзим очилганича унинг эпчил ҳаракатларига қараб
қолдим. Уста қайиқчи қўлида эшилган эшкакдек, унинг қўлидан ўроқ ҳам бир оҳангда «ширт-
ширт» этиб тортилар ва ҳар тортилганда бир боғлам-бир боғлам ғумай, уруғлаган беда бир
текисда ерга қуларди ва ғалати чучмал ҳид димоққа уриларди.
Анча вақт ўтди. Усмон ака жиққа терга ботди. Аммо, парво қилмади. Пешонасини билаги
билан сидириб ташлайверди. Уялиб кетдим. Қўлидан бориб ўроқни олдим. Биринчи
тортишимдаёқ оёғимни тилиб кетишига сал қолди.
— Ҳечқиси йўқ, — деди Усмон ака, — ўрганиб кетасиз, ғайрат бўлса, бас. Ғайрат бўлса,
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |