www.ziyouz.com кутубхонаси
20
одам уддалай олмайдиган иш йўқ.
Шу куни оқшомгача қирда қолиб кетдик. Аммо менинг ҳаракатларим тўрт-беш боғ пичанга
тўғри келди, холос. Бунга фақат уқувсизлигим эмас, бошқа сабаб ҳам бор эди. Хаёлим
қишлоқда, Ойпопукда эди. Шунинг учун ҳам қишлоққа киришим билан медпунктга югурдим.
Аммо у берк эди. Чойхонага кирдим.
— Мавлон аканг қани? — сўрадим Баҳодирдан.
— Ҳозир кетдилар, — деди у ҳар галгидек ҳозиржавоблик билан.
Уйга чопдим. Доктор овқатланиб ўтирарди.
— Ойпопук тузукми? — сўрадим ҳовлиқиб.
— Тузук, — бепарво гапирди Мавлон, — иссиғи тушди. Нима эди?
Жавоб бермадим. Юрагим анча таскин топган эди. Чарчаганим сезилди. Апил-тапил
овқатланиб, ётдим. Ётдим-у, уйқуга кетдим.
6
Эрталаб нонушта қилаётганимизда доктор кечагидек парвосизлик билан деди:
— Айтгандай, сизни Ойпопук сўради.
— Мени?
— Ҳа, сизни.
— Нима деди?
— Қиз бола нима дерди? Соғлиғингизни сўради. Яхши юрибдиларми, деди. Қишлоққа
ўрганяптиларми, деди.
— Сиз нима дедингиз?
— Сиз сўраганингиздан бери ўрганяптилар, дедим. — Мавлон кулди. — Фақат кечалари
тошкентлик қизларнинг исмларини айтиб, уйқусирайдилар, дедим. Кулди.
— Нима қилардингиз ёлғон гапириб?
— Уни кулдириш керак эди-да, — деди Мавлон жилмайиб. — Лекин сизни жиндек қурбон
қилдим. Нима бўпти?
Усмон аканинг ҳикояси мени остин-устин қилиб юборган эди. Докторнинг гаплари унга
қўшимча бўлди. Боришга қарор қилдим. Қиладиган ишларим кўп бўлишига қарамай, доктор
билан бирга йўлга тушдим. Юрагим шунчалик кучли дукиллаб урардики, раисникига қандай
қилиб етиб келганимни сезмай қолдим. Ойпопук дераза қаршисига қўйилган каравотда ётарди.
Бўйнигача кўрпа тортилган. Қалин қилиб ўрилган узун қора сочлари ёстиқ устидан тушиб,
полга тегай-тегай деб турарди. Мени кўриб, у қизариб кетди, ингичка қорамтир қўли билан
кўрпани даҳанигача тортиб қўйди.
— Бугун анча тузук, — деди Усмон ака қизига қараб. Ойпопук енгилгина жилмайди.
— Қани кўрайлик-чи! — Мавлон қизнинг пешонасини ушлади. — Ҳа, яна икки кундан
кейин юриб кетадилар. Йўтал қолдими, ё ҳали ҳам борми?
Ойпопук бош чайқади.
— Ўтиринглар, — деди у секин менга кўз қирини ташлаб.
— Айтгандай, ўтиринглар, ўтиринглар! — Усмон ака дераза ёнида турган стулни менга
яқинроқ қўйди. — Кечирасизлар, уй бетартиб. Кеча кеч келдим райондан. Бугун яна
чақиришибди. Мажлислар ҳам кўпайиб кетди-ди ўзи! — деди у қизига гуноҳкорона тикилиб. —
Ёлғиз қоласан яна.
— Йўқ, Фарида келади, Маҳфуза ҳам келади, — деди Ойпопук. — Хавотир олманг.
— Майли, дарров келаман, — деди Усмон ака. — Доктор, кеча районга тушмоқчи эдингиз
тушасизми?
— Ҳа, — деди Мавлон ўрнидан туриб. Мен ҳам турдим. Усмон ака менга қаради.
Ўлмас Умарбеков. Севгим-севгилим… (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |