www.ziyouz.com кутубхонаси
15
ердаги беда шу пайтгача ўрилмабди. Бригадир правление мажлисида нимадир деб ғўлдиради.
Ўзимиз бориб кўрмоқчи ва ўша ернинг ўзида нима экишимизни маслаҳатлашиб келмоқчи эдик.
Идорада раис йўқ эди. Фарида телефон қилмоқчи бўлувди, йўқ, дедим. Ойпопукнинг касали
эсимга тушди. М.шлон ҳам ўша ерда эди. Анча кутдим. Бир маҳал раис келди. Ранги сўлғин,
ухламаганга ўхшайди. У кечирим сўраб, Фаридага, тушга қайтиб келаман, деб бир қанча
топшириқ берди-да, отга минди. Йўлга тушдик. Мсн Ойпопукнинг соғлиғини сўрамоқчи бўлиб,
бир-икки ммрта оғиз жуфтладим, лекин ботинолмадим, уялдим. Қишлоқдан чиққунча жим
бордик. Усмон ака отнинг тизгинини бўш қўйиб, қўлини эгарнинг қошига тираб олган эди.
Сезиб турибман, чарчаган. Кўзлари баъзан ўзидан-ўзи юмилиб кетади. Олмазордан ўтдик.
Усмон ака папирос тутатди. Оғзи-бурни аралаш куч билан тутун чиқариб, менга ўгирилди.
— Уйқу босяпти, — деди гуноҳкорона жилмайиб. — Кечаси билан мижжа қоқмай чиқдим.
Попукнинг тоби йўқ.
— Оғирми шунақа? — сўрадим секин.
— Йўқ, оғирмас, — деди раис. — Лекин қўрқитиб юборди. Етти-саккиз йилдан бери
ўзининг ҳам энди оғриши. Биласизми, уйингиздаги яккаю ягона одамингиз ўзини нохуш сезса,
кайфингиз жуда бузилиб кетар экан. Айниқса, ёшингиз ўтиб қолганда. Кечқурун келсам, уй
жимжит. Кундузи фермада ҳам кўрганим йўқ эди. Ҳайрон бўлдим. Илгари эшиқдан киришингиз
билан ванғиллаб радио гапирарди ё пластинка қўйиларди. Ўртоқлариникидадир, деб ичкарига
кирдим. Ётибди. Нуқул аксиради. Докторни чақирдим. Иситмаси қирқ. Қандайдир янгича
сузишни ўрганмоқчи бўпти. Кимга керак экан бу!
Қизариб кетганимни сездим-да, кўзимни раисдан олиб қочдим.
У гапида давом этди.
— Ўзи анча чайир. Шамол турди-ку, шунда оғриб қолган-да. Оғирмас. Мавлонжон ҳам
шундай деяпти. Лекин мен жуда қўрқиб кетдим. Бир марта шунақа, ёмон юрак олдириб
қўйганман. Анча бўлди бунга. Ўн яшар бола эди Ойпопук ўшанда. Нима бўлди-ю, бир кечада
ҳамма тиши тушиб кетди. Қўл-оёғи шишиб, майда-майда пуфакчалар ҳосил бўлди. Тошкентда
ишлардим. Битта таниш ошнам ишлайдиган клиника бор эди. Шу ёққа олиб бордим. Врачлар
кўриб, касалхонага ётқизишди. Уч ой ётди. Уч ой менинг учун уч йил бўлиб кетди. Бўш қолдим,
касалхонага югураман. Эрталаб, кечқурун-ку, сўзсиз. Бир ойча ҳар борганимда, ана кетади-мана
кетади, деган гапни эшитиб юрдим. Йўқ, тузалиб кетди. Ўшандан бери юрак ўйноғиман. Лекин
ҳозир ўзини эплаб олган. Докторнинг айтганини қилади. Илгари дори ичмай хуноб қиларди.
Усмон ака кулди.
— Кеча ҳатто уколга ҳам рози бўлди. Аммо роса афти буришди.
— Келинойимлар йўқмилар? — дедим бирдан мен. Нега бундай деб сўрадим, ўзим
билмайман. Лекин бу савол менга кўп нарсани ойдинлаштирди.
Усмон ака саволимни эшитиб, аввал ўйланиб қолди, кейин эса, янгитдан папирос тутатиб,
чуқур тортди-да, деди:
— Сиз менга қийин савол бердингиз. Бунинг тарихи катта. Майли, сизга айтсам, айта қолай.
Рости, бунинг ҳеч қандай сири йўқ, лекин дуч келган одамга гапиришни ёқтирмайман. Одамлар
бир хил эмас. Баъзилар тўғри тушунади, баъзилар нотўғри. Сиз тушунишга ҳаракат қиларсиз,
деб ўйлайман. Хўп, бўлмаса эшитинг. Йўл олис, зерикмайсиз ҳам.
Do'stlaringiz bilan baham: |