Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
* * * 
Йўлларида давом этишди. Яна бир тўхташганида Ойиша онамиз (р.а.) кажавасидан чиқди, 
ҳожат учун сал нари кетди. 
Қайтиб келиб, яна маржони йўқлигини пайқади. Хафа бўлди. Омонат бўлмаса ҳам 
майлийди, бир маржон йўқолса йўқолибдида, деб қўяқоларди. Ёки уйга қайтгач, оиасидан узр 
сўраса, маржоннинг йўқолганини айтса ҳам бўларди! Яманий бир тақинчоқ учун онаси хафа 
ҳам қилмас. Аммо, бошқа тарафдан, бу ерда гап омонатга риоя этиш, омонат сифатида олинган 
нарсага хиёнат қилишдан сақланиш устида бораётган эди. 
Ахир, Набиййи акрам: «Мунофиқнинг уч аломати бор: гапирса, ёлғон гапиради; ваъда 
берса, ваъдасининг устидан чиқмайди; берилган омонатга хиёнат қилади», дея буюрган 
эмасмидилар?! 
Уртада омонатга хиёнат бўлгани йўқ, аммо бепарво бўлиш ҳам яхши эмас. Шуларни 
ўйлаб, яна кажавасидан чиқди. Борган жойларини диқкат билан кўздан кечирди ва, ниҳоят, 
кўзлари қувончдан чақнаб кетди — маржонни топди! Олиб дарров бўйнига тақди ва ортига 
қайтди. Бироқ у кечиккан, айланиб келгунича, қўшин ўрнидан кўчган эди. Ҳазрати Ойиша 
кичик жуссали, жуда нозик бўлганидан туя ўркачига ўрнатилган кажавада унинг борйўқлиги 
билинмаган эди. 
Югургани билан етиши гумон. «Кажавада йўқлигимни билишса, ўзлари бу ерга 
келишади», деган ишонч билан бир чеккага ўтиб кута бошлади. Чарчаган эмасми, бир оздан 
кейин ухлаб қолди. 
Ҳожатни деб карвондан айрилиб қолган битта Ҳазрати Ойиша эмаскан. Сафвон ибн 
Муаттал (р.а.) ҳам шу мақсадда пана излаб кетган эди. Қайтиб келса, қўшин турган жойда ухлаб 
ётган бир аёлдан бошқа ҳеч ким йўқ. 
— Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун... — деди. 
Баланд овозда ўқилган бу оятдан аёл уйғонди. 
Сафвон Ҳазрати Ойишани таниди. 
— Нима қиляпсиз бу ерда, мўминларнинг онаси? —деб сўради. 
Жавоб ололмади. Бу саволга жавоб ўрнида Ҳазрати Ойиша (р.а.) юзини беркитиш билан 
кифояланди. Сафвон эса туясини чўктириб, ерга тушди ва бир неча қадам узоқлашди. Орқасига 
ўгирилиб: 
— Туяга мининг, эй Ҳазрати Ойиша, — деди. 
Ҳазрати Ойиша туяга минди. Сафвон келиб, туяни турғизди, бурундиғидан тутиб, қўшинга 
етиб олиш учун тез етаклаб кетди... 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
169
Қўшинга яна дам берилди. Кажава туширилаётганида ичида Ҳазрати Ойишанинг йўқлиги 
маълум бўлди ва ҳамма ташвишга тушиб қолди. Лекин орадан кўп ўтмай Сафвон етаклаб 
келган туя устида Ҳазрати Ойишани кўриб, кўнгиллари хотиржам бўлди. Карвонга келиб 
қўшилган Ҳазрати Ойиша бўлган воқеани тушунтирди ва масала шу ерда ёпилди. 
Сафар ҳам поёнига етай деб қолди. Ярим соатлар ичида шаҳарга киришади. Иттифоқо, шу 
пайт Ибн Салулнинг ўғли Абдуллоҳ қиличини яланғочлаб йўл четига туриб олди. Ўтаётганлар 
унинг бу ҳолидан бир маъно уқмай, юзига қараб ўтишар эди. Нихоят, Абдуллоҳ қиличини 
баландроқ кўтарди ва: 
— Қани, тўхтагин! — деди. Ибн Салул тўхтади. 
— Нима бўляпти ўзи, ўғлим?! — деди у хавотирда. 
— Мадинага келгач, шарафли шарафсизни суриб чикаражак, дебсан. Энди мана шу ерда 
шараф Саййидул анбиё жанобимизга, шарафсизлик эса сенга оид эканини очиқ айтасан. 
— Айтмасамчи? 
— Мадинага кирмайсан!.. 
— Кирмоқчи бўлсамчи? 
— Ўлдираман. 
— Нималар деяётганингни биляпсанми, ўғлим?! 
—Биламан ва жиддий айтяпман. Шу ерда кутасан ва Жанобимиз рухсат бермагунларича 
шаҳарга кирмайсан! 
Бир оздан кейин келган Пайғамбар жанобимиз рухсат бердилар. Ибн Салул қаршисидан 
қилич олинди ва йўл очилди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish