www.ziyouz.com кутубхонаси
88
дейишди.
Оллоҳ таоло уларнинг бу истагини бажо келтиришга, албатта, қодир. Аммо бу
одамларнинг сўзлари самимий эмас. Бунга энг катта далил ўзлари ишонган ва доим ёнларида
олиб юрадиган Китоблари эди. Аввалги Китобларда таърифтавсифлари келган бир
пайғамбарнинг қайтақайта мўъжиза кўрсатишига ҳожат йўқ. Қолаверса, уларнинг хоҳлаганлари
бажо келтирилганида ҳам, инкорда давом этиб, имонга келмасликлари аниқ. Бунга жавобан Ҳақ
таолодан ваҳий келди: «(Эй Муҳаммад,) аҳли Китоб сиздан кўкдан бир китоб туширишингизни
сўрайди. Мусодан бундан ҳам каттароқ нарса сўрашган: «Бизга Оллоҳни очиқ кўрсат!»
дейишган эди. Шунда золимликлари сабабли уларни чақмоқ урган эди. Сўнгра уларга
аниқравшан ҳужжатлар келганидан кейин бузоқни худо қилиб олишди. Буни ҳам афв этдик ва
Мусога очиқ ҳужжат ато этдик. Ахдни бузганлари сабабли устларига Тур тоғини кўтардик ва
уларга: «Бу дарвозадан сажда қилган ҳолингизда кирингиз», дедик. Яна уларга: «Шанба
кунлари (балиқ овлаш билан) ҳаддингиздан ошманг», дедик ҳамда улардан қаттиқ аҳдпаймон
олдик. Сўнгра аҳду паймонларини бузганлари, Оллоҳнинг оятларини инкор қилганлари,
Пайғамбарни ноҳақ ўлдирганлари ва «Дилларимиз қулф» деганлари сабабли (Биз уларни
лаънатладик). Йўқ! Балки куфрлари сабабли Оллоҳ уларнинг дилларини муҳрлаб қўйгандир.
Бас, камданкамлари имон келтирадилар. Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўҳтон
қилганлари сабабли ҳамда: «Оллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Исо бинни Марям
хусусида улуғ бўҳтон қилганлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни
ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Исога) ўхшатиб қўйилди,
холос. Албатта, Исо ҳақида талашибтортишган кимсалар унинг (ўлдирилганўлдирилмагани)
ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари
аниқдир. Балки, уни Оллоҳ ўз хузурига кўтаргандир. Оллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган
зотдир» (Нисо, 153-158).
Шу тариқа яҳудийларнинг юзлари шувит бўлди.
* * *
Бир куни Ҳазрати Абу Бакр Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, менга намозда ўқиладиган бир дуо ўргатинг, — деди.
Расули акрам (с.а.в.) унга бундай дуони тавсия этдилар: «Оллоҳим, мен ўзимга кўп зулм
қилдим. Сендан бошқа гуноҳларимни кечиргувчи йўқдир. Мени зотингга хос бир мағфират ила
афв эт, марҳаматингни дариғ тутма. Шубҳасиз, Сенинг мағфиратинг ҳам, марҳаматинг ҳам
чексиздир».
Ҳазрати Абу Бакр Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) ўргатган бу дуони, хусусан, намозда
саломдан аввал ўқир эди
2
.
* * *
Расули акрам (с.а.в.) катта бувилари Салма томонидан қариндошлари ва холалари Умму
Ҳарамнинг уйига келдилар.
Умму Ҳарам Умму Сулаймнинг синглиси ва Анас ибн Моликнинг холаси, Убода ибн
Сомитнинг эса, жуфти ҳалоли эди. Умму Ҳарам Расулуллоҳни кўриб, қувониб кетди.
— Хуш келибсиз, эй Оллоҳнинг пайғамбари, — дея жой кўрсатди ва таом келтирди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) таомдан кейин бир оз ётиб ухладилар. Умми Ҳарам уйига нур олиб
кирган жиянининг нафасларини эшитиб, юзларини томоша қилиб ўтирди. Сал фурсатдан сўнг
Расулуллоҳ (с.а.в.) табассум қилиб кўзларини очдилар.
— Сизни кулдирган нарса нима, эй Оллоҳнинг расули? — деб сўради Умму Ҳарам
мароқланиб.
— Умматимдан ғазотга чиққан ва денгизга чиққан бир гуруҳни кўрдим. Зафар қучиб,
душманларини мағлуб этган подшоҳлар каби эди улар.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |