Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
МЕРОС КИМГА ТЕГИШЛИ? 
Мадина. 
Уҳуд жангида бир қанча мусулмон шаҳид бўлиб, уларнинг оилаларидаги ҳаёт мароми 
ўзгарди. Хотинлари тул, болалари етим қолди. Шаҳидларнинг молмулки у кунгача давом этиб 
келаётган жоҳилият одатларига биноан меросхўрларига ўтди. 
Набиййи акрам (с.а.в.) жорий этган биродарлик низоми мерос бобида ҳам амал қилиб, 
биродарлар бошқа меросхўрлардан хақдорроқ саналишар эди. 
Аммо бу низом узоқ давом этмади. Бадр жангидан кейин нозил бўлган оятларда Оллоҳ 
таоло: «Қариндош бўлганлар Оллоҳнинг Китобида бир-бирларига бошқалардан ҳам кўра 
яқинроқ ва лойиқрокдирлар», дея марҳамат қилди. Бу оят муҳожирлар билан ансор ўртасидаги 
биродарлик 
туйғуларини 
задаламаган 
ҳолда 
уларнинг 
бир-бирларига 
меросхўр 
бўлишларинигина бекор қилган эди. 
Жангда шаҳид бўлган Саъд ибн Рабиънинг орқасида хотини билан икки боласи қолган, 
иккаласи ҳам қиз эди. Жоҳилият одатларига кўра, Саъднинг укаси келиб, мол-мулкини эгаллаб 
олди, кизларини, оиласини меросдан маҳрум қолдирди. 
Тул хотиннинг бошқа даромади бўлмай, болаларининг оч қолиши мукаррар эди. Бир куни 
у икки қизини олиб, масжидга келди. 
Ё Набийаллоҳ, шу бечоралар Саъднинг етимлари. У шаҳид бўлиб, Оллоҳнинг раҳматига 
эришди, лекин булар паришон қолди. Саъднинг молмулкини укаси олиб кетди. 
Ўлган бир кишига унинг болаларидан ортиқроқ ким ҳам ворис бўла оларди? Одат 
шунақада, дейиш билан масалани ҳал қилиб бўлмасди. Аммо бунга вақти келиб ҳукм бериш 
Оллоҳ таолонинг ҳаққи эди. Шу боисдан Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам «бундай қилинг» деб бир 
маслаҳат бера олмас эдилар. Фақат айтган гаплари шу бўлди: 
— Оллоҳ таоло бу хусусда хукмини билдиради. Ҳозир эса, уйингизга боринг. 
Улар қайтиб кетишди. Жоҳилият қонунларига биноан қиз болалар бир умр меросдан 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
85
махрум қилинган эди. Балоғатга етмаган болалар ҳам, улар жангда қатнаша олмайди, деб 
кўпинча меросдан маҳрум қилинарди. Қолаверса, оталари шаҳид бўлиб, молмулкидан 
ажраганлар фақатгина шулар эмас, улар сон-саноқсиз эди. 
Орадан кўп ўтмай, Расулуллоҳнинг ҳолатлари ўзгарди: ваҳий кела бошлади. Ҳукм нозил 
бўлгач, Расулуллоҳ (с.а.в.): 
Саъд ибн Рабиънинг болалари билан укасини чақиринглар, — деб кўрсатма бердилар. 
Сўнгра хозиргина келган ваҳийни такрорладилар: 
«Оллоҳ фарзандларингизга (тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши 
баробарида мерос беришни амр қилур. Агар меросхўрлар иккидан ортик аёл бўлса, уларга эр 
қолдирган нарсанинг учдан иккиси, агар якка қиз бўлса, унга (мероснинг) ярми тегур. Агар 
марҳумнинг фарзанди бўлса, отаонасининг хар бирига қолдирган меросидан олтидан бири 
тегур. Энди агар фарзанд бўлмай, фақат отаонаси (меросхўр) бўлса, у ҳолда онасига учдан бири 
тегур, (қолгани отасига тегишлидир). Агар унинг акаукалари бўлса, онасига олтидан бири тегур. 
(Қолган қисми эса отасига тегади, зеро, марҳумнинг акаукаларини едирибкийдириш ва уйлаб 
жойлаш отанинг зиммасидадир. Бу тақсимотлар) марҳум қилган васият ва унинг қарзлари адо 
этилганидан кейин бўлур. Отаоналарингиз ва фарзандларингизнинг қайси бирлари сизлар учун 
фойдаси тегувчироқ эканини билмайсизлар. (Бинобарин, ўзингизга қолса, мерос тақсимотини 
ҳам адолат билан ҳал қила олмайсиз. Шу боисдан, кимга қанча мерос тегиши) Оллоҳ томонидан 
қатъий фарз қилиб қўйилди. Албатта, Оллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish