Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
39
― Мўмин тавба этса, Оллоҳ таоло тавба этган у киши туядиган фараҳликдан ҳам юксак 
фараҳлик туяди. Бир одам емакичмак юкланган туяси билан бир чўлда кетаётган эди. Уйқуси 
келди, бир дарахт тагига ётиб ухлади, туяси эса, узоқлаб кетди. Одам уйғониб, ёнида туясини 
топмади. Бир тепага чиқди, ҳеч нарса кўрмади, иккинчи, учинчи тепага чиқди, яна ҳеч нарса 
кўрмади. Қайтди. «Эски жойимга бораманда, ўлгунимча ухлайман», деб қўлини боши устига 
қўйиб, ўлимини кутиш учун ётди. Бирдан қараса, туяси югуриб келяпти. Юклари ҳам 
жойжойида. Одам севинч берган бир шошқинлик ила шукр бурчини ўтаб: «Оллоҳим, сен 
менинг Раббимсан, мен эсам, сенинг қулингман», деди. 
Пайғамбарлар Имоми бу тамсилни баён қилгач: 
— Хуллас, Оллоҳ таоло тавбаси сабабидан туясини топган бу одамдан ҳам ортиқ севинади, 
— деб қўшиб қўйдилар. 
— Ё Расулуллоҳ, Оллоҳ таоло қулининг тавбасини қачонгача қабул этишини айтинг, — 
дейишди. 
Айни вақтида берилган савол эди бу. Инсон бир хато қилади, яна қилади, хатолар кетма-
кет рўй бериб туради. Бу инсон гуноҳлари учун қўрқмайди, ҳисобкитоб этилиш қўрқувини 
йилларча ҳеч ҳис қилмайди. Кейин бир кун келадида, тавбага киришади, пушаймон бўлганини 
Мавлоига арз этишга чиқади. Бунақалар учун тавба имкони борми? 
Набийлар Султони биргина жумла билан бу масалага очиқлик киритдилар: 
— Оллоҳ таоло қулининг тавбасини жони бўғзига келмагунича қабул этади. 
Яна: 
— Оллоҳ таоло кундузи гуноҳ қилганнинг тавбасини қабул этиш учун кечаси қўлини 
очади ва то тонгга қадар кутади. Кечаси гуноҳ қилганнинг тавбасини қабул этиш учун эса
кундузи қўлини очади ва кутади. Бу ҳол то «Куёш ботган еридан чиққунига қадар» давом этади, 
— деб марҳамат қилдилар. 
Бу сўзларни Жаноби Пайғамбаримизнинг асҳоблари «Оллоҳ таоло қулининг тавбасини ҳар 
он қабул этишга ҳозир, қул тавба қилса, кифоя», деган маънода англашди. 
— Сизлардан аввал яшаб ўтганлар орасида бир одам бўлган. Тўқсон тўққиз кишини 
ўлдирган эди. Ниҳоят, бир куни унда пушаймонлик туйғуси уйғонди. Ер юзида энг олим инсон 
ким, деб суриштирди. Бир роҳибни тавсия этишди. Ҳалиги одам роҳибнинг олдига борди. 
«Тўқсон тўққизта одам ўлдирганман. Менга тавба қилишимга имкон қолганми? Гуноҳларим 
кечирилиши мумкинми?» деб сўради. Роҳиб: «Йўқ», деб жавоб қилди. Шунда у одам, модомики 
мен учун қайтиш имкони қолмаган бўлса, сени ҳам ўлдира қолай, ҳаммаси бўлиб юзтага етсин, 
деди-да, роҳибни ҳам ўлдирди. Лекин кўнглидаги пушаймонлик туйғуси бари бир кетмади. 
Бунақа ҳаётга чек қўйишни истарди. Яна энг билағон одамни суриштира кетди. Бу гал унга 
бошқа олимни кўрсатишди. Унинг ҳузурига борди. «Юзта одам ўлдирганман, тавба қилсам 
бўладими? Кечирилишимдан умид борми?» деб сўради. «Ҳа, — деб жавоб қилди ҳалиги олим. 
— Оллоҳ билан унинг қули орасига ким кира олади, ким тўсиқ бўла олади?» Бу жавоб унинг 
ичида умид учқуни порлашига васила бўлди. Севинди. «Лекин — деди олим, — бунинг учун 
фалон шаҳарга борасан ва ўша ерда Оллоҳга ибодат қиладиган одамларга қўшилиб, улар билан 
бирга Оллоҳга ибодат қилиб юрасан. Бир марта ҳам ўз юртингга қайтмайсан. Чунки бу ерда 
сени ёмонликларга бошлаган ва бошлайдиган ёмон кишилар бор. Уларнинг таъсиридан 
қутулишинг лозим». Одам бу амрни олиб, дарҳол ўша шаҳарга йўл олди. Аммо кутилмаганда 
келган ажал унинг олдидан тўсиб чиқди. Ярим йўлда вафот этди. Раҳмат фаришталари ҳам, азоб 
фаришталари ҳам унинг бошида тўпланишди. Раҳмат фаришталари: «Бу одам тавба қилиб, 
Оллоҳга йўналган ҳолда бу ергача келди. Уни биз олиб кетишимиз керак», дейишди. Азоб 
фаришталари эса, аксинча: «У умрида ҳеч яхшилик қилмаган. Устигаустак, юзта одамни 
ўлдиргани ҳам аниқ. Биз олиб кетамиз», дейишди. Масала фаришталар ўртасида ҳал этилмагач, 
уларга инсон қиёфасида бошқа бир фаришта юборилди. Уни кўриб, ёнларига чорлашди: «Сени 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish