Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
35
Келишди. Вазиятни англатдилар. Сўнгра Дуъсурга изн берилди, шерикларининг ёнига кетди. 
Қиличи яна унга кайтариб берилган эди. 
Бутун бўлиб ўтган бу ходисаларни тепадан қизиқиб кузатиб туришарди. Мақсадни амалга 
оширолмай қайтиб келган Дуъсурни маломат билан қаршилашди. 
— Хайф сенга, эй Дуъсур. Шуниям эплаёлмадинг. Ҳолбуки, сендан умидимиз катта эди. 
— Ундан ҳам катта иш қилдим, — деди жавобан Дуъсур. 
— Ҳа, аввал унга қиличингни таслим этдинг, кейин бу ёққа ҳаёти бағишланган одам 
сифатида қайтиб келдинг, шуми? Ё яна бирор гапинг борми? 
— Албатта бор... Мен унинг қаршисига чиқиб: «Кўлимдан сени ким қутқаради?» дедим. У 
фақат «Оллоҳ» деб жавоб қилди. Шу пайт хайбатли бир одам пайдо бўлиб, кўксимга мушт 
туширди. Қўлимдан қилич учиб кетди. Ўзимни ўнглаб, бундай қарасам, энди қаршимда у 
турарди. Қўлида мен тушириб юборган қилич. Аммо кўксимга ким урганини билмайман. У ерга 
борганимда йўқ эди, урганидан кейин яна йўқ бўлиб қолди. 
— Кўзингга кўрингандир, — дейишди ишонмай. 
— Менинг ўрнимда бўлганларингда бунақа демас эдинглар. Қолаверса, мен унинг динини 
қабул қилиб келдим. Ақлларингиз бўлса, унга қарши чиқиш хавасидан воз кечинглар. Менинг 
гапим шу, — деди Дуъсур. 
Шу тариқа Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазратимиз бу гал ҳам уруш қилмасдан Мадинага қайтиб 
кетдилар. 
* * * 
...Ҳазрати Усмон (р.а.) Руқаййанинг вафотига ҳеч кўниколмасди. Тезтез қабри бошига 
бориб турар, у ердан маҳзун қайтишларини дўстлари кўришар эди. 
Бир куни уни бу аҳволда Ҳазрати Умар (р.а.) учратди. 
— Ғамингни аритадиган бир чора топишимизни истайсанми, эй Усмон? — деди у. 
— Қандай чора экан? 
— Қизим Ҳафсани сенга никоҳлаб бераман. 
Усмоннинг кўзлари буғланди, сўнг Руқаййанинг хаёли жонланди. Тупроққа берганига 
тўққиз ой бўлибди, аммо ҳануз калбида яшарди, умрининг охиригача азиз хотира бўлиб қолиши 
муқаррар эди. 
Ҳафсани яқиндан танимасди. Унинг устига, Руқаййадай бир хотин бўш қолдирган жойни 
ким тўлдира оларди?.. 
—Бирикки кун ўйлаб кўрсам... — деди. 
—Албатта. 
Ҳазрати Умар мусулмон бўлмасидан аввалги холида ҳам мард инсон сифатида танилган 
эди. Ҳазрати Усмондай тоза, дуруст, яхшиликсевар бир одамга кизини таклиф этаркан, Ҳафсага 
яхши бир эр топгангина бўлмасди. Усмон ҳам бошқалар топа олмайдиган бир қайинота топар, 
қизи Ҳафса ҳам Усмонга ярашгулик хотин бўлар эди. Шу тариқа, бир жиҳатдан, Усмоннинг 
дарди енгиллашса, иккинчи жиҳатдан, бахтли бир оила вужудга келар эди. 
Икки кун ўтгач, Усмон жавобини айтди: 
— Ҳозир уйланиш кўнглимга сиғмай турибди. Умар ҳам қистамади. 
— Узинг биласан, эй Усмон, — деди кўйди. 
Ўша кунлари Султони анбиё (с.а.в.) Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) билан бир масалада яширин 
маслахат қилдилар. Бундай хос маслаҳатларда доим иштироқ этадиган учинчи шахс — Ҳазрати 
Умар (р.а.) бу гал йўқ эди. Маслаҳат нима устида бўлгани кейинроқ билинди... 
Орадан бир неча кун ўтди. Ҳазрати Усмондан мужмал жавоб олган Ҳазрати Умар Ҳазрати 
Абу Бакрнинг олдига борди. 
— Қизим Ҳафсани сенинг никоҳингга берсам, нима дейсан, эй Абу Бакр? — деб сўради. 
Ҳазрати Абу Бакрнинг кўзлари ерга инди. Бўлади ё бўлмайди ҳам демади. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish