Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
* * * 
Амр ибн Авф оиласидан бир хотин эшак миниб борарди. Қонга беланиб ётган бир одамга 
йўлиқиб: «Ё Оллоҳим!» дея фарёд чекиб юборди. Эшагидан тушиб, у одамнинг юзларига 
санчилган тиканларни суғурди. Сўнгра вақтни ўтказмасдан, Қубо қишлоғи сари шошилди. 
Бориб, йўлда кўрган қўркинчли манзарани айтиб берди. Дарҳол Пайғамбар жанобимизга хабар 
юборилди... 
Жанобимиз ниҳоятда эзилдилар. Тез Қурз ибн Жобирнинг қўлига йигирма суворий бериб, 
йўлга солдилар. Орқадан ўзлари ҳам борадиган бўлдилар. 
— Оллоҳим, йўлларини кўрмайдиган қил, йўлларини тор ва чиқмас йўл қил! — дея дуо 
қилақила дўстлари ила ҳозирлик кўра бошладилар. 
Қурз тўғри Зулжадрга от солган эди. Аввал шаҳид Йасорнинг тепасига борди. Сўнгра у 
ваҳшийларнинг изини таъқиб этди. Йасор эса, ҳеч нарсадан бехабар, паришон холда ётар эди. 
Мусулмонлар нафратга тўлиб, хоинларнинг кетидан отланишди. Ниҳоят, у саккиз ҳамтовоқни 
бир туяни сўйиб, гўштини кабоб қилиб еб ўтиришган жойида шартта босиб ушлашди. 
Бу дафаъ толеъ улардан юз ўгирган эди. Атрофларини ўраб олган йигирма кишидан ҳам 
аввал иушаймонлик туйғулари уларни эза бошлади. Мусулмонлар тез қўлоёқларини боғлашди 
ва Мадинага олиб қайтишди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келтиришди. Чўпонни қийнаган усуллари ўзларига ҳам 
қўлланди. Оллоҳ таоло оят туширди: «Албатта, Оллоҳ ва пайғамбарига қарши урушадиган ва 
Ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси ўлдирилиш ё дорга осиш 
ёки оёққўллари чаппаростасига (яъни, ўнг қўл билан чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқ) 
кесилиши ёхуд ўз ерларидан сургун қилинишларидир. Бу жазо улар учун бу дунёда 
расволикшармандалик бўлур. Охиратда эса, улар учун улуғ азоб бордир» (Моида, 33), деб 
буюрди. Улар шу тариқа жазоларини олишди. 
 
ҲАЙБАР 
Йасор ўлдирилганидан ва унинг қотиллари ҳам жазоларини олганларидан уч кун ўтиб, 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳайбар қалъаси устига юришга тайёргарлик эълон қилдилар. 
Ҳудайбия сулҳидан уч ой кечган эди. Хандақ жангининг сабабчилари — қаерга оёқлари 
етса, доим фитнафасод чиқариб юрадиган яҳудийларнинг ниҳоят адабларини бериб қўйишнинг 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
196
мавриди келди. Орадан вақт ўтказиб юборилса, бу фурсат ичида улар Қурайш ила бир 
аҳдлашма тузиб олиши мумкин, унда жазоларини бериш оғирлашар эди. 
Қисқа вақт ичида қўшин тўпланди. Ҳар хил хизматларни адо этиш умидида йигирмага 
яқин аёл ҳам кўнгилли ўлароқ бу қўшинга кирди. Уҳуд ғазотида қаҳрамонларча иштироқ этган 
Насиба, Анаснинг онаси Умму Сулайм ва мўминларнинг онаси Умму Салама (Оллоҳ 
барчаларидан рози бўлсин) ҳам улар орасида эдилар. 
Икки юз нафари отлиқ, жами бир минг олти юз кишидан иборат қўшин ҳижрий еттинчи 
йилнинг бошида муҳаррам ойи охирларида Мадинадан чиқди. Сибаъ ибн Урфута (р.а.) Мадина 
волийи қилиб қолдирилди. Ўша кунлари Мадинага тижорат мақсадида келган Хусайл исмли 
бир мушрик йўлбошловчи этиб ёлланди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish