Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
ПАСТКАШЛИК 
Бир неча ой илгари мусулмон бўлган, лекин хасталиклари кучайиб кетгани учун Мадина 
ташидаги Зулжадр деган жойга жўнатилган саккиз киши, ниҳоят, хасталикдан қутулиб, 
кунданкунга кучқувватга кириб боришди. Бир куни улар гапни бир ерга қўйиб, Ҳазрати 
Пайғамбарга ва Байтулмолга тегишли туяларни олдиларига солиб ҳайдаб кетмоқчи бўлишди. 
Чўпон Йасор уларнинг бундай ишга қўл уришлари мумкинлигини сира кутмаган эди. 
—Нима қиляпсизлар, ҳой? — деди норозиланиб. 
—Биз кетамиз, эй Йасор, майли, яхши қол. 
—Хўп... аммо, туяларчи? 
Булар энди бизники бўлди, — деб жавоб қилишди. 
— Ҳеч қачон сенларники бўлмайди!.. 
— Нега бўлмас экан, жуда бўладида! Яна биттаси гапга аралашди. 
— Сен, Йасор, мадиналик дўстларингга биздан салом айтиб қўярсан. Улар билан яна 
кўришгимиз бор эдию, аммо вақтимиз тиғиз... 
Кслганларида хасталикларидан оҳвой қилиб, Йасорнинг хизматларидан миннатдор бўлиб 
юрган бу одамлардан энди у хасталик билан бирга инсонлик туйғулари ҳам кетгандек эди. Акс 
ҳолда, шунча кўрилган яхшиликлар ва неъматларга жавобан, бир онда ҳаммасини унутиб, 
туяларини тортиб олиб, худди ўзларининг молларидек ҳайдаб кетишмас эди. 
Йасор такрор йўлларини тўсиб чиқди. Аммо бу гал улар пачакилашиб ўтиришмади. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
195
Шартта устига ташланиб, ерга қулатишдида, қўлоёқларини кесишди. Ҳатто биттаси ердан тикан 
олиб, Йасорниинг кўзларига, ёноқларига, дудоқларига санча бошлади. Бу чексиз азоб 
изтиробидан овози чиққан қадар бақирмоқчи бўлган эди, тили ҳам тиканларга нишон бўлди. 
Қузғундай атрофни қуршаб олган бу ёвуз «қахрамонлар» унинг тўлғонишларию 
бақиришларини қаҳқаҳалар ила қаршилашар, йиртқичларга хос бир завқ туйишар эди. 
Ниҳоят, Йасорнинг қўлоёқларидан отилиб чиқиб турган қонлар озайди, тўлғонишлари 
ўрнини бир мажолсизлик чулғади. Тепаларда акссадо берар даражада чиқиб турган баланд овоз 
энди икки одим наридан ҳам эшитилмайдиган ҳолга келди. Шундагина уни ташлаб, йўлга 
тушишди. Бир оздан кейин Йасор шаҳидлик шарбатини ичди. 
Саккиз ҳаммаслак ўн бешта туяни олдиларига солиб, яхши иш қилдик, деган ишончда у 
ердан узоқлашишди. Энди уларнинг бу туялардан ора-сира кабоб пишириб, роҳатда 
яшашларига ким тўсқинлик қила олади?.. Ойларча мехрмурувват остида маза қилиб яшашди, 
хасталикдан ҳам қутулишди, буларнинг устига яна ўн бешта туяга эга бўлишди... яхшида! 
Қисқаси, ҳаётнинг ҳар даврасида толеъ инсонга бу қадар кулиб боқмайди. Йасорнинг 
типирчилашларини кулакула томоша қилиб, сўнгра шодҳуррам давом этажак йўлчиликларига 
бирон тўсиқ қолмаган эди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish