Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
159
бўлардим. Эй Оллоҳнинг расули, бизнинг ҳолимизни ўзингиз баҳоланг. 
Хавланинг гапларини тинглаб бўлгач, Расули акрам: «Менга бу борада ҳозирча бирор 
ваҳий келмади». 
⎯ Менинг назаримда, унга ҳаром бўлгансан, — дея жавоб бердилар. 
Хавла чўчиб тушди: 
— Валлоҳи, талоқ сўзини айтмади, ё Расулуллоҳ! 
— Менимча, унга ҳаром бўлгансан. 
— Жоним қурбон бўлсин сизга, эй Оллоҳнинг расули, бир чора топинг! 
Аммо Пайғамбаримиз бошқа жавоб беролмасдилар. Хавла юзини кўкка қаратди, 
кўзларидан ёш оқаоқа: 
— Оллоҳим, ҳолимдан Сенга шикоят қиляпман. Норасида гўдакларим бор. Уларни 
оталарига ташласам, сарсон-саргардон бўладилар. Ёнимга олсам, оч қоладилар. Сен биласан 
холимни, эй Оллоҳим! — дея ёлвора бошлади. 
Тўхтовсиз йиғлар, шу маънодаги сўзлар билан арз қилар эди. Нихоят, Хазрати Ойиша 
Пайғамбаримизда ваҳий ҳолларини кўра бошлагач, Хавлага ишорат этиб, уни жим қилди. Ҳавла 
қалбида жўш урган минг хил ҳаяжон эшлигида юракдан қилаётган дуолар билан овоз чиқармай 
кутди. 
Кўп ўтмай Расулуллоҳ (с.а.в.) ваҳийнинг шиддатли босимидан қутулдилар. Табассумли 
нигоҳларини азиз меҳмонларига қаратиб: 
— Муждалар бўлсин сенга, эй Хавла, — дедилар. 
Кейин ҳозиргина тушган ваҳийни ўқий бошладилар: 
«(Эй Муҳаммад,) дарҳақиқат, Оллоҳ сиз билан ўз жуфти ҳақида баҳслашаётган ва Оллоҳга 
шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди. Оллоҳ сизларнинг бастижавобларингизни эшитур. 
Оллоҳ эшитгувчи, кўргувчидир. Ораларингизда ўз хотинларини зиҳор қиладигаи (хотинларини 
оналарига ўхшатган) кимсаларнинг (зиҳор қилинган хотинлари) уларнинг оналари эмасдирлар. 
Фақат уларни туққан (аёл)ларгина уларнинг оналаридирлар. Шакшубҳасиз, улар сўзнинг 
номақбул ва ёлғонини айтурлар. (Лекин) Оллоҳ, шубҳасиз, афв этгувчи ва мағфират 
қилгувчидир. 
Ўз хотинларини зиҳор қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсалар (зиммасида 
эр-хотин) қўшилишларидан илгари бир қулни озод қилиш бордир. Бу сизларга мавъизаибрат 
бўлгай. Оллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Энди ким (озод қилиш учун қул) топа 
олмаса, (унинг зиммасида эр-хотин) қўшилишларидан илгари пайдарпай икки ой рўза тутиш 
бордир. Энди ким (рўза тутишга) кодир бўлмаса, (унинг зиммасида) олтмишта бечорамискинга 
таом бериш бордир. Бу (ҳукмлар) сизлар Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига имон келтиришларингиз 
учун (нозил қилинди). Булар Оллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадлари — қонунларидир. Ва (бу 
қонунларни инкор этгувчи) кофирлар учун аламли азоб бордир». 
Хавла бу оятларни кўзда ёшлари ила тинглади. Бироқ ёноқларидан дувдув оқаётган 
кўзёшларида мамнуният туйғулари бор эди. Ниёзини эшитган ва дардига чора топган 
Мавлосига ҳамд ва шукроналарни такдим этди. 
Хабар юборилди. Авс чақирилди. Оятлар унга ҳам ўкиб берилди. Жаҳлига ва тилига эрк 
бериб юборгани туфайли бошига келган балога чора топилган эди! 
— Бир қул озод қилишга кучинг етадими, эй Авс? 
— Йўқ, эй Оллоҳнинг пайғамбари, қул озод этишга имконим йўқ. 
— Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми? 
Авс «Қаёқда?..» дегандай маънода бошини сараклади. 
— Тезтез овқат еб турмасам, кўзларим тиниб кетади, —деди. 
— Олтмиш фақирни тўйдира оласанми? 
— Ўзимнинг оиламни зўрға боқяпманку, эй Оллоҳнинг пайғамбари! 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
160
Ҳамма йўллар беркилгандек эди. Шунда, Расулуллоҳ жанобимиз (с.а.в.) марҳамат 
қилдилар: 
— Мен сенга ўн беш ҳисса хурмо берайин, баракали бўлиши учун эса дуо қилайин... 
Шу таҳлит Авс билан Хавла ярашишди, оила қайтадан қурилди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish