Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
162
Масжид супасида кун ўтказаётган ҳеч кими йўқ мусулмонлар ёнидан уларга ҳам жой
кўрсатилди. Энди шу супа аҳли (Асхоби суффа) каби ебичишади, ҳаётларини ўшалар каби
давом эттиришади.
Шу зайл анча вақт Мадинада қолишди. Факат улардаги хасталик кунданкунга оғирлашиб
борди. Қоринлари
баттар шишиб кетди, бетлари аввалгидан ҳам беўхшов бўлди, қоқ суякка
айланди.
Бир куни Расули акрамга аҳволларини арз этишди. «Мадинанинг ҳавосига ўрганолмадик,
ҳолимиз бешбаттар бўлди», дейишди. Бу сўзлари билан бор ҳакиқатни очиқойдин
айтган
бўлишди.
Расули акрам (с.а.в.) Мадинадан учтўрт мил узоқлиқда ўтлатилаётган туяларга юбордилар,
ўшалардан фойдаланинглар, дедилар.
Улар бу тавсияни мамнуният билан қабул қилишди. Қубо қишлоғи яқинидаги Зулжадр
деган жойда чодирларини тикишди. Чўпонларга Жанобимизнинг
амрларини етказишган эди,
беморларга улар қарай бошлашди. Туя сутлари билан боқишди, баъзан даво учун пешобларидан
ҳам ичиришди.
Бу ернинг ҳавоси уларга ёкди. Юзлари тўлишди, қоринларидаги шиш қайта бошлади. Энди
соғликлари тикланишига уларда умид уйғонди.
ИБН МАСЪУД ҚУРЪОН ЎҚИМОҚДА
Пайғамбар Жанобимиз Зафар ўғиллари маҳалласида бир гуруҳ мусулмонлар билан
ўтирардилар. Иттифоқо, Абдуллоҳ ибн Масъуд ўтли бир нигоҳ ўзига қараб турганини пайкади.
Менга Қуръон ўқиб берасанми, эй Абдуллоҳ! деб қолдилар Жанобимиз.
Бундай таклифни у кутмаган эди.
— Қуръон Сизга нозил килинган бўлсаю, уни Сизга мен ўқисам, қандай бўларкин, эй
Оллоҳнинг пайғамбари?!
Мен уни бошқа бировдан эшитишдан ҳам хушланаман.
Абдуллоҳ «Бисмиллоҳ...» ни айтди ва Нисо сурасини ўқий бошлади.
Қуръонни
яхши билган, гўзал ўкийдиган инсон эди
:
Абдуллоҳ. Пайғамбаримиз (с.а.в.)
илгари: «Қуръонни тўрт кишидан ўрганинглар: Абдуллоҳ
ибн Масъуддан, Убай ибн Каъбдан,
Муоз ибн Жабалдан ва Абу Ҳузайфанинг қули Солимдан...» дея марҳамат
килган эдилар
(Термизий, 5/674.)
Яна бир куни Ҳазрати Абу Бакр билан Ҳазрати Умар Абдуллоҳни бирга зиёрат этиб:
«Муждалар бўлсин сенга, эй Абдуллоҳ! Расулуллоҳнинг: «Қуръонни нозил бўлган пайтидаги
тозалиги ила ўқишга ҳаракат килган ҳар бир киши уни Абдуллоҳ ибн Масъуднинг қироати каби
ўқисин», деганларини эшитдик. Ҳа, Пайғамбаримиз шундай марҳамат қилдилар,
сен накадар
бахтлисан», дейишди. (Ибн Можа, 1/49.)
Расулуллоҳ (с.а.в.) Абдуллоҳни жуда яхши кўрар, қадрлар эдилар. Хайбарнинг фатҳидан
кейин Ямандан келиб, Мадинага жойлашиб қолган Абу Мусо алАшъарий эндиэнди таниша
бошлаган ўртоқларидан Абдуллоҳ ибн Масъудни анча пайтгача Жаноби Пайғамбарнинг оила
аъзоларидан бўлса керак, деб юрган эди.
Қуръоннинг етмишдан ортиқ сурасини тўғридантўғри Расули акрамдан ўрганган
Абдуллоҳнинг чиройли ўқиши бошқа, уни шахсан пайғамбарлар
Имоми олдиларида, у
кишининг назоратлари остида ўқиш тамоман бошқа эди! Лекин амр берилган,
бажарилиши
шарт. Уша ондаги туйғуларини ифодалашга сўз ожиз.
«Яна молларини одамлар кўрсин деб эҳсон қиладиган, ўзлари эса на Оллоҳга ва на охират
кунига имон келтирадиган кимсаларни ҳам (Оллоҳ севмайди). Кимга шайтон дўст бўлса, у энг
ёмон дўст бўлур. Агар Оллоҳга ва Охират кунига имон келтирсалар ва Оллоҳ ризк қилиб берган