Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
155
Абдуллоҳ ибн Атик. Қолганлари — Абдуллоҳ ибн Унайс, Абу Қатода, Ҳузои
ибн Асвад ва
Масъуд ибн Синон...
Бен! ўртоқ «Аёлларни ва болаларни зинҳор ўлдирманглар!» деган буйруқни олиб, йўлга
чиқди. Одамни чарчатувчи, аммо нашъали бу йўлчилик Хайбар остоналарида битаркан, бу
пайтда қуёш ҳам ботиб бўлай деган эди. Қалъа ташқарисида иши бўлганлар ичкари киришяпти,
чўпонлар сурувларИни олдларига солиб қайтишмовда. Қўмондон Абдуллоҳ ўртоқларига:
«Сизлар шу ерда кутиб туринглар», дея уларни пана бир жойда қолдириб, қалъа
дарвозасига
яқин бир ерда пешоб қилаётган кишидай ерга чўккалади.
— Ҳов ошна, ишингни битирган бўлсанг, ичкарига кир. Йўқса, ташқарвда қоласан!
Огохлантираётган дарвозабон эди. Бундай таклифни рад этиб бўладими? Абдуллоҳ дархол
югуриб қалъага кирди. Эшикка яқин бир жойга яшириниб, соқчини кузата бошлади.
Калитни
қаерга қўйганини кўрди. Сабр билан кутди, соқчининг ухлаб қолганига ишонч ҳосил қилгач,
келиб дарвозани очди ва дўстларини ичкарига олди.
Икки Абдуллоҳ уринибсуриниб, нихоят, Абу Рофиънинг уйини тониб келишди. Хона
қопқоронғу эди. Ким қаерда ётибди, билиб бўлмасди. Тезда бунинг ҳам чораси топилди.
Абдуллоҳ овоз берди:
— Ҳей Абу Рофиъ, қаердасан?! Уйқусираган бир киши жавоб қилди:
— Кимсан? Сенга нима керак?
Абдуллоҳ овоз келган томонга юрди. Қиличини бор кучи билан Абу Рофиъ узра сермади.
Аввал бўғиқ,
дахшатли бир овоз, кейин аёл кишининг чинқириғи эшитилди. Абдуллоҳ аёлни
ҳам қиличдан ўтказмоқчи бўлди, бироқ Жаноби Пайғамбаримизнинг амрлари эсига тушиб,
ўзини тўхтатди. Хонадан ташқари чиқди. Аммо Абу Рофиънинг чинданам ўлганига шубҳада
эди. 'Гакрор кирди ичкарига ва овозини ўзгартириб:
— Нима гап ўзи, эй Абу Рофиъ, тинчликми? — деб сўради.
Онанг ўтга тушсин, ўлдирдилар мени, — деди Абу Рофиъ ва
айни чокда боши узра
кўтарилган қиличнинг ярқираганини кўрди. Ёстикни ўзига қалқон қилди. Кетма-кет
туширилган зарбалар кўп ҳам иш бермади. Аёл ҳамон фарёд қиларди. Абдуллоҳ ташқари чиқиб
шеригига:
— Энди сен кирда, ишини тинчит, — деди. Абдуллоҳ ибн Унайс хонага кирди. Қиличини
секин Абу Рофиънинг қорнига тирадида, бирдан оғирлигини ташлади. Абу Рофиънинг иши шу
тариқа битди.
Хонадан бирга чиқишди.
Зинаиоялардан югуриб тушаркан, Абдуллоҳ ибн Атик оёғи
қайрилиб думалаб кетди. Дарҳол ўртоғи уни орқалаб олди. Додфарёдни эшитган одамлар
тўплангунча улар қоронғу кўчага кириб, кўздан ғойиб бўлишди. Машъаллар билан кўчалар
айланиб чиқилди, лекин ҳеч ким топилмади.
Тонг ёришганида бир киши қалъа устига чиқиб,
баланд овозда Абу Рофиънинг
ўлдирилганини эълон қилди.
Бу эълон Абдуллоҳ учун «вазифаларингни бажардиларинг» дегани эди. Энди шаҳарни
тарк этиб, Мадинага йўл олишдан бошқа иш қолмади. Лекин қалъадан бемалол чиқиб
кетишнинг ўзи бўлмайди. Дарвоза берк ва қалъа ичида қаттиқ қидирув бошланган. Шубҳали
бўлиб кўринган ҳар ким ушланаётган эди. Топган чоралари қалъага сув кирадиган обчиннинг
ичига яшириниш бўлди. Ўша ерга кириб, икки кун беркиниб ётишди.
Бу орада Абу Рофиъ қабристонга кўмилди. Ушланган шубҳали кишиларнинг ҳар бирига:
«Эй Абу Рофиъ, қаердасан?» деб овоз беришлари буюриларди. Аёл:
— Кеча эшитганим бу овоз эмас! — дегач, қўйиб юборишарди.
Икки кун давом этган қидирув бирон натижа бермади. «Шу сув йўлини ҳам қараб
қўяйлик», дейиш эса ҳеч кимнинг хаёлига келмади. Икки кун туз тотмай пусиб ётган ўртоқлар
ниҳоят у ердан чиқишди. Улбул егулик олиб, қаердасан, Мадина, дея йўлга равона бўлишди...