www.ziyouz.com кутубхонаси
152
қилажак, ким таҳорат олажак ва Буюк Мавлога энди қайта бор ичкилик ичмасликка сўз бериб,
тавба қилажаклар.
Абу Талҳа ҳам ғусл олди. Умму Сулаймнинг мушкидан ўзига суриб, йўлга чиқди.
Масжидда Расулуллоҳ (с.а.в.) ичкиликнинг ҳаром қилинганини билдирган оятларни ўқиётган
эдилар:
«Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), тиклаб қўйилган
бутлар (яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни, чўплар билан фол кўриш) шайтон амалидан
бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз.
Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни
Оллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар?!
(Моида, 90-91.)
Умар ибн Ҳаттоб (р.а.):
Тўхтадик, Оллоҳим! Тўхтадик — дер эди.
—Ё Набиййаллоҳ, бугунгача ичган ва ичкилик ҳаром қилинмасдан вафот этган
биродарларимиз ҳақида нима дейсиз? Уларнинг ҳоли нима бўлади?!
Бу саволнинг жавобини яна Жаноби Мавло берди. Жаброили амин ушбу оятни келтирди:
«Имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун — агар (ҳаром нарсалардан)
сақланиб, имонларида ва яхши амалларида собит бўлсалар, сўнгра ўзларини сақлаб, (у
нарсаларнинг ҳаромлигига) имон келтирсалар, сўнгра (Оллоҳдан) қўрқиб, чиройли амаллар
қилсалар, (илгари) ебичган нарсаларида гуноҳ Йўқдир. Оллоҳ чиройли амал қилгувчиларни
севади» (Моида, 93.).
Кўнгилларни бир фараҳлик қоплади. Зотан, ақл, виждон ҳам шуни лозим
кўрмаётганмиди?! Ҳаётда бўлсалар, улар (олдинги одамлар) ҳам бу ҳукмга севинасевина рози
бўлишар, ўртоқлари билан бирга тавба қилишар эди. Зеҳнлар эски кунларга қайтди, қора
тупроққа таслим этилган дўстлар эсга олинди. Уҳудда шаҳид бўлганлар орасида ҳам вақтивақти
билан шароб ичиб турган бир неча машҳур зотлар бор эди. Уларнинг хар бири хаётлари
давомида Оллоҳга ва расулига боғлиқ қолишга, имон билан яшаб, имон билан ўлишга
жонжаҳдлари билан тиришган инсонлар эдилар. Оллоҳ розилиги учун жонларини бсрган у
солиҳ зотлар Оллоҳ учун бир ичкиликни ташламасмидилар?!
Расулуллоҳ жанобимизнинг (с.а.в.) ушбу сўзлари хотирларда нақшланди:
«Дунёда ичкилик ичган одам, то тавба этмагунича, охиратда жаннат шаробини
ичолмайди!»
«Узумдан ҳамр тайёрланади. Хурмодан ҳам. Асалдан ҳам. Буғдойдан ҳам. Сархушлик
берувчи ҳамма нарса мўминларнинг ҳар бирига ҳаромдир. Ҳамрга Оллоҳнинг лаънати етсин.
Ҳамрни ичганга, қадаҳни тўлдирганга, сотганга, олганга, уни тайёрлаганга, тайёрлатганга,
кўтарганга, кўтартирганга ва ҳамр пулини еганга Оллоҳнинг лаънати етсин».
Бу сўзлар ўша куни Расулуллоҳнинг ёнларида турганларнинг хотираларида қолганлари
эди!
Пайғамбарлар Султони жанобимиз ичкиликни эслатади деб дуббоъ, хантам, музаффат,
муқаййар, нақир, музода... каби номлар билан маълум бўлган ичкилик идишларининг ҳатто
бошқа хизматда ҳам ишлатилишини ман этдилар. У идишларни кўрганлар бир пайтлар уларда
ичилган ароқларни ҳам эслашлари мумкин!
Мадиналик камбағаллардан бири:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу идишлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйдингиз. Бироқ
бизнинг булардан бошқа идишларимиз йўқ. Бизлар нима қилайлик?! — деб сўради.
Чорасиз қолган бу одамларга у идишлардан фойдаланишга рухсат берилди. Аммо идишлар
яхшилаб тозаланганидан сўнггина ишлатилиши керак эди.
У кун Мадина кўчаларида ҳамр ҳиди анқиган бир шаҳарга айланди. Бироқ уйлар
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |