Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
34
турарди. Аммо кўргани шунчаки бир ҳовуч тупроқ эмас эди. Бу тупроқнинг остида тирик 
қолиши учун беҳад фидокорликлар кўрсатган мард ва гўзал йигит Абдуллоҳнинг чирий 
бошлаган суяклари ётарди. 
Тирик қолиши учун юзта туя қурбон этилган Абдуллоҳ... 
Маккалик бир хотин томонидан «Менга уйлансанг, сенга юзта туя бераман», дея турмуш 
қуриш таклиф этилган Абдуллоҳ... 
Коинот пайғамбарининг отаси бўлганидан бехабар, унинг 
гул юзини бир мартагина бўлса ҳам кўрмасдан ажал ўқига дучор бўлган шўрлик Абдуллоҳ 
шу ерда ётарди. 
Омина мозор бошига тиз чўкди. Не қиларини, нима деярини билмай, сокин ўтириб қолди. 
Кўзлари мозор тупроғига тикилган эди. Шу ҳолатда нималарни ўйлади, кўз олдидан нималар 
ўтди, у ерда қанча вақт қолиб кетди — номаълум. Кўзларидан оқиб ёноғига тушган ёшларни 
ҳам балки сезмади ёки артишни лозим кўрмади. 
Барвақт ҳаётдан кўз юмган хожаси учун йиғлаш айб эмас эди. Ҳаётининг айни бахор 
чоғида, эндигина уйланган йигит, сафардан қайтаркан, касалга чалиниб вафот қилган эди. Олти 
йилдан ортиқроқ вақтдан бери ичини ёндириб келаётган ҳасрат туйғуси аҳёнаҳёнда 
алангаланар, Оминанинг юракбағрини тилкапора қилар эди. Шу онда юрса ҳам, ўтирса ҳам, 
кулса ҳам, доимо қалбида яшаб кслган, фақат севгили ёригагина дахлдор бўлган туйғулар 
Оминанинг кўнглини ўртарди, кўнглидаги ғамалам кўзларидан шашқатор ёш бўлиб оқарди. 
Омина қабрнинг тепасида қачонгача турганини ўзи ҳам билмасди. Билса ҳам, бирон 
нарсани фарқлай олмасди. На бозор билан, на расталар билан иши бор эди. Кайтди, 
тоғалариникига келди. 
* * * 
Нажжор ўғилларининг маҳалласидаги болалар янги бир дўст орттирганларидан беҳад 
хурсанд эдилар. Хушбичим, очиқ чеҳрали, ширинсухан, кучли, бақувват бир бола эди у. Аммо 
жанжал, тўполонни сира ҳам хуш кўрмасди. Уришаётган болаларни кўрса, ажратиб қўярди, 
яраштирарди. Кўллари, юзи тоза, кийган кийими озода. Маккадан Ҳошим ўғилларининг 
хонадонидан келган эди у. 
Бир куни Омина суюкли ўғлининг эшикдан жуда хурсанд ҳолда кириб келганини кўрди. 
Уни бу ҳолатда кўриш Оминани тинчлантирар, унга ором бағишлар эди. Омина ўғлини бағрига 
босди: 
— Бугун жуда хурсандсан, ўғилгинам, — деди. 
Ҳа, онажон. Биласизми, мен сузишни ўргандим. Оминанинг юраги ҳаприқиб кетди: 
— Каерда? 
— Оди ибн Нажжорнинг ҳовузида. 
— Эҳтиёт бўл, болажоним, бирон зиёнзаҳмат етмасин. 
* * * 
Меҳмонлар бир ой қолиб кетдилар. Бу орада суюкли Муҳаммад болалар билан дўстлашиб 
олди. Тоғаларининг ўғиллари билан биргаликда ўйинлар ўйнади. 
Бир куни Нажжор ўғилларининг юрти билан хайрлашдилар. Омина Макка томон йўл олди. 
—Яна келгин, Омина. 
—Сизларни соғинамиз. 
— Бизлардан Абдулмутталиб оиласига салом айтгин...— деювчиларнинг саломатлик 
тилашларидан сўнгйўлга чиқдилар. 
Ортда қолганлар ширин хотиралар оғушида эдилар. Бири маҳзун юзли Омина ҳақида, 
бошкаси юзидан нур ёғилиб турувчи ўғли ҳақида баҳс қиларди. 
Омина бу сафардан жуда мамнун бўлди. Хожасининг кабрини зиёрат қилди, 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish