Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
164
— Ё уни бу даъвосидан қайтарасан, ёхуд бизнинг қаҳрғазабимиздан муҳофаза этишдан воз 
кечасан! —деб масалани кўндаланг қўйдилар. 
Абу Толиб жиянининг фазилатларини, устунликларини уқтиришга уринса ҳамки, фойдаси 
бўлмади. 
Биламиз. Биз ҳам уни ёлғончи деяётганимиз йўқ. Ёмон ҳам демаймиз. Аммо бизнинг 
илоҳларимизга тил теккизишини асло истамаймиз. Бу таклифимизга рози бўлса, унга ҳар қанча 
ёрдам беришга тайёрмиз. 
Абу Толиб икки ўт орасида қолган эди. 
— Сўзларингизни унга уқтиришга уриниб кўраман, бу масалани ҳал қилишга қўлимдан 
келганича ғайрат қиламан, — дея олди, холос. 
Улар чиқиб кетганларидан сўнг бошини қўлларининг орасига олиб, узоқ вақт ўйланиб 
қолди. Пастга тупурай деса, соқолига, баландга тупурай деса, мўйловига тегади... 
Жияни «ҳеч қанақа фойдаси ҳам йўқ, зарари ҳам» деган бутларга улкан Макка халқи 
катори Абу Толиб ҳам сиғинар эди. Шу эътиқод билан қанчақанча ақли расо кишилар яшабўтиб 
кетган эди Маккада. 
Аммо ҳар жиҳатдан фазилат намунаси бўлган жиянига бирон нарса ҳам дея олмасди. 
Одамларни даъват этаётган динининг, уларга буюраётган ибодат ва ахлоқнинг ҳеч бир нуқсони 
йўқ эди. Камчилик топиш учун виждонсиз одам бўлиш керак. Ҳолбуки, Абу Толиб инсофу 
тавфиқли, виждонли бир инсон эди. 
Миясида чувалашган минг хил ўйфикрлар ила курашаётган Абу Толиб бирмунча вақт 
ўтгандан кейин болаларидан бирига буюрди: 
Менга Муҳаммадни чақириб кел. 
* * * 
— Мени чақирдингизми, амаки? 
Абу Толиб ақли расо, вазмин бир киши эди: 
Кел, ўғлим, ёнимга ўтир, деди меҳрибонлик ила. Сўнгра бўлган воқеани батафсил гапириб 
берди ва охирида: — Ўғлим, кўриб турганингдай, энди мен ҳам анча кексайиб қолдим. Мени 
кучим етмайдиган бир ишга аралаштирма, болам, — деди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) бу сўзларни эшитиб, кўнгиллари ғашланди. Ажабо, бу сўзлар: «Энди 
мен сени ҳимоя қила олмайман», деганимикан? Ёшли кўзларини амакиларига қаратдилар: 
— Амаки, мен бу ишга ўз бошимча билан қўл ураётганим йўқ. Қасам ичиб айтаманки, бу 
даъватдан воз кечиш учун ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйсалар ёки мени икки дунё 
подшоҳи қилсалар ҳам, бу вазифамни тарк эта олмайман. Ёки бу йўлда ўлиб кета 
ман! — дедилар қатъий. 
Кейин ўринларидан турдилар. Ғамгин алпозда чиқиб кетдилар. 
Абу Толиб жиянининг ёшли кўзларини кўриб, дили вайрон бўлди. Умр бўйи уни хафа 
қилмаслик учун неча марталаб фидокорлик қилган эди. Энди унинг бу аҳволига рози бўла 
олармиди? 
— Суюкли жияним!.. — деб чақирди ортларидан. Пайғамбаримиз қайтдилар. Абу Толиб 
дилидаги гапни айтди: 
— Хўп, сен вазифангни бамайлихотир бажаравер. Қасамлар бўлсинки, токи мен тирик 
эканман, сенга ҳеч ким зарар етказа олмайди, — деди. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish