Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
172
сабртоқат этишга, аммо асло ўлимни танламасликка қарор қилдилар. 
Тоққа чиқиб бораётган одам бир чўққига тирмашиб юқорига интилар экан, «Мана шуниси 
сўнггиси бўлса керак», деб ўйлайди. Бу чўққини забт этиб, иккинчисига дуч келганида, яна 
айни фикр ўтади хаёлидан. Аммо уни ошиб ўтиш учун ҳам ўзида куч топади. Сўнгра учинчи 
чўққи келади ва ҳоказо... 
Ҳақиқатга эришиш машаққати ҳам шунга ўхшайди. Буни билганлар олдиндан тайёргарлик 
кўриб қўядилар. Хаббоб ва унинг дўстларига ҳам ушбу йўл кўрсатилган эди. Яъни, бу 
азиятларнинг орқасида ҳали яна баттар азоблар ҳам борлигини ва улар ҳали охирги эмаслигини 
ўйлаб сабр этиш кераклиги ёдга солинган эди. Аммо бу азобуқубатлар вақтисоати келиб 
ниҳоясига етиши, тўкилган терлар, чекилган меҳнатлардан сўнг осойишта ва ҳузурҳаловатли 
кунлар келиши ҳам муқаррар эди. 
Тишлар яна ғижирлади, билаклар яна куч-қувватга тўлди. Ҳар қандай зулмга нисбатан: 
«Бундан ҳам даҳшатлироқ бўлиши мумкин эди», деган тушунча остига ва: «Ҳали Оллоҳ мени 
бу тортган жабру ситамларим учун албатта муносиб тарзда мукофотлайди», деган ишонч билан 
кўкраклар керилди. 
Бинобарин, орадан кўп йиллар ўтиб, Хаббобнинг хаёлига ҳам келмаган саодатли дамлар 
бошланганида, зулм учун эмас, балки шифо учун, яъни оғир касалини даволатиш учун қорнини 
етти марта куйдирганларида Хаббоб сабртоқатнинг ажойиб намунасини яна бир бор намойиш 
этди ва Расулуллоҳга бўлган садоқатини қуйидаги жумлаларда ифода қилди: «Агар Расулуллоҳ 
(с.а.в.) ўшанда ўлимни танлашни тақиқламаганларида, албатта, у зулмларга дош беролмай 
ўлимни афзал кўрган бўлардим...» 
...Ниҳоят Умму Анмор Хаббобга ортиқ зулм қилишнинг бефойда эканлигига кўзи етди ва 
хоҳлаган динида қолишига рози бўлиб, уни қўйиб юборди. 
Хаббоб туширилган Қуръон оятларини зўр ихлос билан ёд олар, бошқа мўъминларга ҳам 
ўргатишни ўзининг муқаддас бурчи деб ҳисоблар эди. Шу жиҳатдан у илк Қуръон ўргатувчилар 
қаторидан ўрин олди. 
* * * 
Набийи Акрам (с.а.в.) хонадонларида яна бир бахтиёр оила курилди. Кунлардан бир куни 
Расулуллоҳ (с.а.в.): 
— Жаинати аёл билан турмуш қуришни истаган мард бўлса, Умму Айманга уйлансин,— 
деб марҳамат қилдилар. 
Умму Айманни оналаридек яхши кўрардилар. Кичик ёшдан бошлаб ундан кўпгина 
яхшиликлар кўрган, онасиз қолган кунларнинг Ал-Амини унинг қучоғида унутган эдилар. 
Бу ишга иккинчи бир яхши кўрганлари, асранди фарзандлари Зайд хоҳиш билдирди. 
⎯ Мен унга уйланаман, ё Расулуллоҳ. 
Бу иайтларда у йигирма ёшли қирчиллама йигит бўлган эди. 
Шундай қилиб, Зайд билан Умму Айман Фахрул мурсалин (с.а.в.) томонидан ўқилган 
никоҳдан сўнг эрхотин бўлдилар. Бу пайтда Ўмму Айман эллик ёшлардан ошган эди. 
Ҳар иккаласи ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) яқин кишилари эдилар. 
Расулуллоҳнинг икки балоғатга етган қизлари — Руқаййа билан Умму Гулсум Абу 
Лаҳабнинг икки ўғли томонидан рад этилган эдилар. Яна ҳам тўғрироғи — Буюк Оллоҳ 
пайғамбарининг икки суюкли қизини дўзахилар оиласига келин бўлишдан халос этган эди. 
Руқаййяни илк мусулмонлардан бўлган Усмон ибн Аффонга никоҳлаб бердилар. Шу йўсинда 
Усмон мусулмонлик билан бирга, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) куёви бўлишдек, хаёлига ҳам 
келтирмаган шарафга муяссар бўлди. Шу жиҳатдан унга «ЗинНур» (Нур соҳиби) лақаби жуда 
ҳам ярашиб тушди. Уни шундай атай бошладилар. 
Пайғамбаримиз олдинроқ қизлари Зайнабни холаларининг ўғли Абул Осга берган эдилар. 
Абул Ос ҳазрати Хадичанинг синглисининг жигарбанди эди. Мусулмонликка кирмаган эди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish