www.ziyouz.com кутубхонаси
171
мумкин эмасди. Чунончи, «Албатта, Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига озор берадиган
кимсаларни Оллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлагандир ва улар учун хор килувчи азобни
тайёрлаб қўйгандир» (Аҳзоб сураси, 57.)
Ҳукми қабоҳатга берилган мана шу кимсаларнинг бўйнига абадий осиб қўйилган эди.
Расулини ҳар қандай қадр
қимматдан хам устун қўядиган Мавлонинг ўзгармас ва узилкесил ҳукми эди бу.
Набийи Акрам (с.а.в.) дарҳол у ердан узоқлашдилар. Ваҳийнинг илк кунларидаёқ
Мавлонинг «Либосингни пок тут!» деб берган амрини бажаришга шошилдилар.
Қачонки бир мўмин банданинг оёғига тикан кирса, битта гуноҳидан фориғ этилар экан, бу
ҳодисадан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) қай даражада эъзозланишлари ва юксакларга
кўтарилишларини тасаввур этиш унчалик қийин бўлмаса керак.
Ҳар куни биронбир ярамас қилиқ кўрсатиб, пайғамбаримизнинг (с.а.в.) қалбларига озор
етказишга уринадиган ёки бошқаларни шунга ташвиқ этадиган Махзум қабиласидан бўлмиш
Амр ибн Ҳишом шу тариқа абадулабад лаънатланишга лойиқ лақаб олди: Абу Жаҳл... Бу
сўзнинг маъноси ўта даражада ахлоқи бузуқ, беодоб дегани эди. Одобсизлик, ахлоқсизликнинг
асл ўзак меваси бўлган «бадбахт» маъносига ҳам тўғри келар эди. Бу даврнинг номи «жоҳилия
даври» эди. Абу Жаҳл эса, ушбу даврнинг энг мукаммал вакили, том маънода ўта даражада
орсиз, жоҳил, нодон ва бадбахт бир одами эди. У бундан кейин ҳам ўзининг ушбу лақабга ҳар
жиҳатдан лойиқ эканини кўрсатди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга «Абу Жаҳл» деб лақаб қўйганларида
нақадар ҳақли бўлганларини у ўзининг феъли билан исботлади.
Бундан олдин, намоз ўқиётганларида Абу Жаҳл у кишини безовта қилмокчи бўлганида,
унинг қаршисида оловдан бир жарликни пайдо қилган ва уни қўрқувга солган Буюк Оллоҳ нима
учун бу чиркин хаттиҳаракатнинг олдини олмади — буниси фақат Унинг Ўзигагина аёндир.
* * *
Яна бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.) Каъбанинг соясида ўтирган чоқларида ёнларига динга
киргани учун ёниб турган гулхан устига ётқизилган Хаббоб ибн Аратт яқин келди. Умму Анмор
берган бу азобдан ҳоли жуда паришон эди. Бир неча кишининг даврасида ўтирган
Расулуллоҳнинг рўбарўларига ўтди. Кимдир:
— Ё Набийаллоҳ, биз учун ёрдам сўраб дуо қилмайсизми? — деди.
Расулуллоҳ дедилар:
— Сизлардан аввалгиларни чуқур қазиб ичига туширар, сўнгра арра билан уни тириклайин
иккига бўлиб ташлар эдилар, шундай қийноқлар ҳам уни диндан қайтара олмасди. Темир тароқ
олиб, суякларигача ботириб тарашлашарди, аммо, уни динидан воз кечира олишмасди. Қасам
ичаманки, Оллоҳ таолонинг ўзи бу ишларнинг якунини хайрли қилади. Иншооллоҳ, шундай кун
келадики, агар бир йўловчи Санъодан чиқиб Хадрамутгача бормоқчи бўлса, бутун сафар
давомида фақат Оллоҳдан ва қўйларига ҳужум қилиши мумкин бўлган бўрилардангина
қўрқади. Аммо сизлар бир оз шошқалоқлик қилянсизлар, азизларим, — дедилар.
— Ё Набийаллоҳ, бўлмаса, ўзимизга ўлим тилаб ётаверарканмизда?.. Замона зўрники, деб
Умму Анморга ўхшаганлар, Хаббобга ўхшаганларни шундай кўйга солса ҳам, индамай
кетаверайликми?
— Йўқ!.. — дедилар Расулуллоҳ қатъий оҳангда.
— Аянчли аҳволга тушиб қоляпмиз, ахир. Сабртоқатимиз тугаяпти.
— Биронтангиз ҳам бошингизга мусибат тушса, ўзингизга ўлимни тиламанг. Агар шундай
бир аҳволга тушиб қолсаларингиз, жуда бўлмаса: «Оллоҳим, ҳаётда қолиш мен учун хайрли
бўлган муддат давомида ўзинг паноҳингда асра, ўлиш мен учун хайрлироқ бўлган дамда
ўлдирсанг ҳам розиман», денглар.
Хаббоб ва унинг яқин биродарлари бу ҳадиси шарифни ўзларига тамойил қилиб олдилар.
Сабрларининг сўнгги даражасигача чидашга, бардошлари сўнгги нуқтага етгандан кейин ҳам
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |