Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
131
Сўзларимни яхшилаб ўйлаб кўр, — деди. Ажралишдилар. 
Аффон ўғли Усмон тафаккурини ларзага солган, дунёқарашини беқиёс кенгайтирган бир 
таклифга юзмаюз келган эди. Абу Бакр: 
—Бу бутлар жонсиз нарсалардир. Бирон кимсага на фойдаси бор уларнинг ва на зиёни... 
Яхшилаб ўйлаб кўр, сўзларимнинг тўғри эканлигини англаяжаксан. Уйларимизнинг 
пойдеворига ишлатадиган тошлардан, тоғларда, қирадир ва водийларда мавжуд тошлардан ҳеч 
фарқи йўкдир бу бутларнинг, — деган эди. 
Ақли расо кишининг бошқача хулосага бориши имконсиз ҳам. 
Эрта саҳарда Усмон Абу Бакрни қидириб топди. 
— Мени Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ҳузурига олиб бор, деди. 
Ҳазрати Абу Бакр самимийлигига ишонса бўладиган ёшлар билан бирмабир учрашиб
уларга буюк ҳақиқатни тушунтира бошлади. Ҳар гал яккамаякка учрашар, бутлар ҳақида ган 
очар, ёлғиз Оллоҳдан ўзга ҳеч бир маъбуднинг йўқлигини уқтирар, суҳбатдошида яхши 
маънодаги бир ўзгаришни сезса, шундан кейингина Мухаммад Расулуллоҳдан (с. а. в.) гап 
бошлар эди. Зубайр ибн Аввом Абу Бакр билан учрашган иккинчи йигит эди. Унга ҳам Усмонга 
айтилган гаплар уқтирилди. Зубайр севимли, ҳурматли кишиси Абу Бакрнинг сўзлари сафсата 
бўлиши мумкинлигини ҳатто тасаввур ҳам қилолмасди. Қолаверса, Абу Бакр унга пайғамбар 
деб танитган Муҳаммад ибн Абдуллоҳни ўзи ҳам жуда яхши танир эди. Чунки Зубайрнинг 
онаси Сафиййа Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг аммаси бўлгани учун уларнинг орасида яқин 
қариндошлик ришталари мавжуд эди. 
Аммо Зубайрга бунинг ўзи етарли эмасди. Азалазалдан анъанага айланган ва бободан 
отага, отадан болага асрлар давомида ўтиб келган ҳаёт тарзидан бутунлай воз кечиши керак, бу 
иш эса осон эмас эди. Шу кунга қадар телба эмаслигига ишончи комил бўлган кўплаб инсонлар 
— биргина сўз билан юзларча кишилардан иборат қабилаларни ҳаракатга келтира олувчи 
бошлиқлар, шоирлару нотиқлар... ҳаммаҳаммаси бутларга сиғиниб келадилар. Улар маъбуд деб 
эътиқод қўйган бутларни тошдан бўлак нарса эмас, дейиш ғоят мушкул эди. 
Шундай ўйхаёллар билан орадан бир неча соат ўтди. 
«Мен ақлли бўлсам, нега энди ақлимни ишлатмайин?!» 
Яшиндай миясига келиб урилган бу фикр Зубайрни эскилик сарқитидан халос этиб, ақл 
билан иш юритишга ундади. Бутларни илоҳ деб билувчи эътиқод кишани ўзўзидан парчаланиб 
кетди. 
Абу Бакр билан иккинчи марта учрашганда, бутлар энди унинг учун ҳам тошга айланган, 
жонсиз ва аҳамиятсиз бир нарса бўлиб қолган эди. 
Мени тоғамнинг ўғли билан учраштир, ё Абу Бакр,— деди ҳаяжон ила. 
Бир муддат ўтгач, Ҳазрати Хадича онамизнинг имон машъаласи ёнган уйида Зубайр ибн 
Аввом исмли бир йигит ҳам қалбининг тубидан отилиб чиққан ва умр бўйи унга содиқ 
қоладиган ҳақиқатни ҳар бир калимаси устида тўхтабтўхтаб такрорлади: «Ашҳаду алла илаҳа 
иллаллоҳ...» 
Набийлар сарвари туғилган кечани эсловчилар ўша кеча Оминага ёрдам бериш учун 
келган икки аёлдан бири Шифо хоним бўлганини жуда яхши биладилар. 
Ушбу ҳодисадан роппароса ўн йил ўтгач, Шифо хоним ҳам бир ўғил туққан, унга Абди 
Амр деб исм қўйган эди. Абди Амрни айримлар «Абдулкаъба» деб ҳам аташарди. 
Хуллас, яхшиёмон хотираларга бой йиллар ўтиб, Абди Амр ҳам ўттиз ёшга кирди. Аслида 
ҳаётининг энг лаззатли онлари ҳам ўша йилларда ўтган бўлса ажаб эмас. 
Бир куни Абди Амр ўзи улкан ҳурмат билан қарайдиган савдогар томонидан фикрлашга 
даъват этилганида, қўлларини пешонасига қўйиб, чуқур ўйга толиш мажбуриятини ҳис этди. 
— Жуда соз, ё Абу Бакр, мен бу мавзу тўғрисида яхшилаб бош қотирайин, — деди у. 
Расулуллоҳ (с. а. в.) жондан азиз дўстлари Абу Бакр билан биргаликда ҳузурларига Абди 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish