Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
127
Муҳаммад (а.с.) тезтез юриб, у жойдан узоқлашди, уйига келди. Ҳамон дағдағ титрарди. 
— Менинг устимни ёпинглар, ўраб қўйинглар, —деди. Юзқўлини ювдирдилар. Сўнгра 
ётқизиб, устини ёпиб қўйдилар. Бир муддат қимирламай ётди. Бироқ кўп ётишига рухсат йўқ 
эди. Энди у ўзи ихтиёрича эмас, балки унга башариятга ҳидоят йўлини кўрсатиш учун 
пайғамбарлик вазифасини берган Мавлосининг истагига биноан ҳаракат қилиши керак эди. 
Энди илохиёт оламининг башарият билан бўлган алоқаси тикланган, илохий иродани 
инсонларга етказиш пайти келган эди. 
Аслида у туғилган кунидан бери ўз ҳолига ташлаб қўйилмаган эди. Уни йўргакда ётганида 
энагасинииг бир кўкрагини қўйиб, иккинчисини эмишга чорлаган қудрат... Бобоси билан ёмғир 
дуосини ўкиётганида, бармоқлари билан кўкка ишора қилишга ундаган қудрат... Сафар чоғида 
юра олмай қолган туяларнинг оёқларига унинг муборак қўлларини узаттириб теккиздирган 
қудрат... Унинг олдига ёйилган дастурхонга баракот ёғдирган кудрат... Унинг муборак 
вужудига, вужудидан чиқаётган терга хушбўй ҳидлар ато этган қудрат... 
Мана шу қудрат эгаси энди ўзини танита бошлаган эди. Шу кунгача Ал-Аминнинг ўзи ҳам 
сезмаган ҳолда унинг учун аталган вазифага даъват этарди. 
Энди у ҳаётининг «Муҳаммад ибн Абдуллоҳ»лик даврини тамомлаб, «Муҳаммад 
Расулуллоҳ»лик даврига кирган эди. Бу сафар узоқ ётишига йўл қўйилмади. Жаброил Амин 
Муҳаммад Аминни топиб, унинг муборак қалбини ваҳий нури билан тўлдирди. Фақат бу дафъа 
Ҳиродагидек, Ҳиродан келаётган иайтида кўринганидек уни кўрқувга солмади. Оллоҳнинг 
жўнатган иккинчи амрини қандай бўлса, шу тарзда етказди ва яна ғойиб бўлди. Буюк 
Пайғамбар қалбига мухрланган илоҳий хитобни такрорлади: 
«Эй (либосларига) бурканиб олган зот, турингда, (инсонларни охират азобидан) 
огоҳлантиринг! Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг! Бутлардан 
йирок бўлинг!» (Қуръони Карим, Муддассир сураси, 1 — 5оятлар). 
Набийи Акрамга (с.а.в.) икинчи илоҳий амр келган ва уни ётган жойидан туришга мажбур 
этган эди. Нозил қилинган иккинчи ваҳийни ҳам илк марта Хадича эшитди. Севинчидан ўзини 
қўйишга жой тополмай крлди. Неча йиллардан бери кўксида ардоқлаб келган умидини ҳеч 
қачон узмаган, эртанги кунни олдинданоқ кўргандек бўлган, эрига «Ё Муҳаммад» деб эмас, «Ё 
Расулуллоҳ», деб мурожаат қиладиган кунларни кутавериб кўзи тўрт эди. Мана, энди бу умид 
ҳақиқатга айланди. 
Ё Расулуллоҳ, сизнинг пайғамбарлигингизга илк бор иймон келтирган киши мен бўлдим, 
— деди. Бу овозда чуқур самимият бор эди. Бу овоз буюк Оллоҳ Ҳабиби Адибига лойиқ кўрган, 
аёллар дунёсининг шараф тожи бўлишга энг муносиб хотинга хос улуғворлик ва теран маънога 
эга эди. 
Имон келтирганлар ягона сафга тизилган кунда энг олдинда, ҳеч ким эгаллай олмайдиган 
биринчи ўринда бир кишигина туради... Бу мақому мартабага Макканинг мушрикларига хам 
ўзини «Тоҳира — Покиза аёл» дея танитиш шарафига муяссар бўлган, жаннатга кирадиган 
аёларнинг султони, буюк Хадича — «Хадичатул Кубро розийаллоҳу таоло анҳо» ҳазратлари 
мушарраф бўлажак... 
Набийи Акрам (с.а.в.) бу хушхабарни олганида Хадича бениҳоя даражада мамнун бўлди. 
Ҳолбуки, бунинг ўрнига у: «Ёлғон гапиряпсан. Сен ўзи кимнинг бошини айлантиряпсан?..» 
дейиши, буюк даъвонинг буюк байроғи ҳилпираган дастлабки кунда уни тўхтатишга уриниши 
ҳам мумкин эди. Йўқ. У энг сўнгги ва энг Буюк Пайғамбарнинг — раҳмат ва ҳидоят 
йўлбошчисининг илк одимидан бошлабоқ якка ўзи ҳеч иккиланмай «Ҳаққа юриш йўлига» 
қўшилди. Фил воқеасидан қирқ йил ўтган ва ҳар томонда ғафлат, залолат ва жаҳолатнинг энг 
ёрқин намуналари қадам сайин учраб турган бу кунларда Маккада бир пайғамбар пайдо бўлди, 
лекин ҳозирча унинг ўз хотинидан иборат биттагина уммати бор эди. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish