www.ziyouz.com кутубхонаси
125
яратилгандан бери ҳали бирон куннинг тонгида қуёш шу даражада хайрли, бу д
а
ражада қутлуғ
хабар билан чиқмагандир! Аммо асл маънавий қуёш Ҳиро тоғининг тик қоялари орасидаги
ғорда порлаган, бутун коинотни қамраб олажак раҳмат тимсоли, ҳидоятнинг энг буюк ва сўнгги
йўлбошчиси, Оллоҳнинг энг шарафли, энг суюкли, энг Буюк Пайғамбари ўлароқ қоялар
орасидан секинаста пастга эниб келарди. Бутун борлиғини қамраб олган ва ларзага солган бу
муаззам ҳодиса туфайли туғилган ҳаяжон ҳали ҳам босилмаган эди. Қалбида эса, унга ўқишни
буюрган ўша қудратли хилқат ваҳий этган сўзлар такрорланарди:
— Яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан ўқинг!..
Қоялардан пастга тушиб, текис йўлдан юриб кетди. Макка томонга бурилди. Уйига
келгунга қадар ғорда бўлган воқеа кўз олдидан кетмади. Фаришта ўқиган оятлар бутун
ўйхаёлини банд этган эди. Хаёли шу қадар банд эдики, ҳатто сўнгги пайтларда доим салом
берадиган бўлиб қолган тошнинг саломига ҳам диққати чалғимади.
* * *
Хадича хоним қуёш эндигина чарақлаб чиққанда тўсатдан уйга кириб келган эрининг
юзида ғалати ўзгариш кўрди. Бу муборак чеҳра ҳали ғорда юз берган воқеадан ўзига келиб
улгурмаган, хиёл титрар эди.
— Менинг устимни ёпинг, тезроқ ёпинг, — деди Муҳаммад.
Устига кўрпа ёпилди. Анчагача шундай ётди. Бир оз тинчлангач, бўлган воқеани Хадичага
гаиириб берди.
— Жуда ҳам қўрқиб кетдим, — дея сўзларини тугатди.
Ақли расо аёл бўлмиш Хадича кўпдан буён кутаётган хушхабар келганини англади. Бу
воқеа оддий воқеалардан эмасди. Инсонларни залолатдан ҳидоятга бошлайдиган Пайғамбарга
илк оятларнинг нозил қилиниши, албатта, шу қадар ваҳимали бўлиши керак эди. Хадича сира
ҳам иккиланмади. Пайғамбарнинг, қолаверса, оламларга раҳмат бўлмоқ мақсадида вазифа олган
энг Буюк Пайғамбарнинг умр йўлдошига муносиб бир виқор, ишонч ва қатъият билан:
— Калло... валлоҳи ла йуҳзи каллаҳу абада... —деди.
«Йўқ, Оллоҳ сени асло, ҳеч вақт ўз ҳолингга ташлаб қўймайди. Чунки сен ҳар доим
қариндошларига ғамхўр, мусофирларга меҳмондўст, ожизларга ёрдамини аямаган, фақирларни
тўйдириб, фалокатга учраганларга мадад қўлини чўзиб келган буюк инсонсан», дегани эди бу.
Шундан кейин Хадича Муҳаммаднинг (с.а.в.) қўлидан тутиб, амакиваччаси Варақа ибн
Навфалнинг ҳузурига олиб борди.
— Тингла, амакимнинг ўғли, — деди Хадича. Варақа Пайғамбаримизнинг (с.а.в.)
сўзларини зўр диққат ва ҳаяжон билан тинглади. Буюк Пайғамбар сўзларини тугатганида, ортиқ
ҳаяжонини босиб тура олмади:
— Қуддус... Қуддус... — дея бақириб юборди. — Бу кўрганинг Буюк Оллоҳнинг Мусога
(а.с.) юборган Руҳул Қуддуси, Номуси Акбаридир (Булар Жаброил алайҳиссаломнинг бошқача
номлари). Кейин бирдан Варақа ўзининг анча қариб қолганини эслаб қолди. Кўпдан бери дин
арбоблари, диний китоблар келиш замони жуда яқинлашиб қолганидан хабар берган
пайғамбарга ниҳоят етишган эди. Аммо энди унинг ёши анча улуғ, бир оёғи ерда бўлса, бир
оёғи гўр лабида эди. Бир пайтлар Сирф қавми сингари тушкунликка тушмаслик, улар сингари
бутларнинг қулига айланмаслик учун ватанини тарк этган, нечанеча ҳафталаб йўл юрган,
диндор кишилар билан учрашган, ҳақиқатга етишиш йўлида қанчаданқанча заҳматлар чеккан
эди. Сўнгра христианликни қабул қилган, бироқ яқин орада келажак пайғамбар ҳақида шахсан
ўзи китоблардан маълумотлар тўплаб, унинг йўлига интизор кўз тутган эди.
Мана, энди унинг уйида пайғамбарликнинг дастлабки зиёлари таралган саодатли дамларда
Варақанинг ҳаёт шамчироғи сўнаётган эди. У оғир хўрсиниб қўйгач, сўзларини шундай тарзда
давом эттирди:
—Қанийди, халқни янги динга даъват қиладиган кунларингда ёшгина йигит бўлсам.
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |