Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

 
ЖАСУР БИР БОЛА 
Умар 
Ўн икки-ўн уч ёшларга кирган Умар отаси Хаттобнинг амрига мувофиқ туя боқа бошлаган 
эди. Бани Махзумдан бошқа баъзи оилаларнинг туялари ҳам унинг сурувига қўшилар, шу 
зайлда Умар ҳар куни қош қорайгунча туяларни боқиш билан овора бўлар эди. Аслида ўн икки 
ёшда бўлишига қарамай, узун бўйли, бақувват бир йигитчага ўхшарди. Тенгдошлари ичида унга 
бас келадигани топилмасди. Ҳатто ўзидан бир неча ёш катта йигитчаларни ҳам курашда енгиш 
Умарга қийин иш эмасди. Фурсат топди дегунча курашар, ўн бешўн етти ёшли йигитларни 
йиқитар, чавандозлик, мерганлик билан шуғулланишга ҳам вақт ажратар эди. Кўрганлар: «Умар 
отаси Хаттобдан ҳам ўтиб кетиши шубҳасиз», дердилар ҳайратдан ўзларини тия олмай. 
Ваҳоланки, Умар шафқат нималигини билмайдиган отанинг фарзанди ўлароқ вояга етарди. 
Бир пайтлари ўғиллик бўлгани учун ўзида йўқ севинган Хаттоб арзимайдиган бир нуқсонга ҳам 
аҳамият берар, қулларнинг елкасида синашни эрмак қиладиган қамчисини гоҳ-гоҳ Умарнинг 
елкасига ҳам жаҳл ва шиддат билан тушириб қолар эди. 
Умар устмауст тушаётган қамчи зарбаларига тишини тишига қўйиб бардош берар, отасига 
гап қайтармас, исён кўтармас эди. Бу ҳолни вақт ўтиши билан, жон ўртовчи машқ, деб қабул 
қилишга одатланди. 
Умардан калтак еган болалар, унинг елкасида қолган қамчи изларини кўриб енгил 
тортишар, шу тариқа ундан гўё ўч олгандай севинишар эди. 
Хаттоб Умар туғилганда хотини Хонтамага, энди қиз туғсанг ҳам, ломмим демайман, деб 
ваъда берган ва шу ваъдасига амал қилган эди. Чиндан хам Умардан кейин қиз кўришди, унга 
Фотима деб исм беришди. Энди Хаттоб қизнинг отаси бўлишдан уялмасди, чунки унинг қўли 
ҳовучига сиғмайдиган, довюрак, жасур Умари бор. Баҳона топилди дегунча уни аёвсиз 
калтаклашига қарамай, жонидан ортиқ кўрарди, бу калтаклар Умарни пишитади, деб ўйларди. 
Бир куни узоқдан ўғлининг курашаётганини кузатди. Умар ҳар бири ўн уч, ўн тўрт 
ёшларда бўлган учта болага бирданига курашишни таклиф этган, таклиф қабул қилинган заҳоти 
бўрондай ёпишиб, учаласини хам бир ҳамлада йиқитган эди. Хаттоб бу манзарани кузатаркан, 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
95
ўзини тута олмай: «Менинг арслон ўғлим!» деб юборди. 
Адабиётчиларга хос дурустгина нутқи бор эди. Келажакда етук бир хатиб бўлиши аён эди. 
Наслдан наслга ўтиб келаётган ва алоҳида ҳурмат билан қараладиган нотиқлик санъатини 
шахсан отасидан ўрганди. Яна, Умар машҳур шоирларнинг шеърларини ҳам бир зумда ёдлаб 
олар, ўқир, туяларнинг кетида, қирадиру яйловларда айланиб юрар экан, бу шеърлар унга 
ҳамроҳ бўлар эди. 
Жўшқин дарёлар йўлида учраган нарсани бузиб, вайрон қилади, дарахтларни йиқитади, 
уйларни бузади, ҳайвон сурувларини судраб кетади, ўтган жойларини ботқоқликка 
айлантиради, аммо илм ва техника воситасида курилган тўғонлар қутурган у сувларни 
тўхтатади, инсониятнинг хизмати учун бўйсундирилади, беқиёс фойда келтиради. Умар ҳам 
худди ана шундай жўшқин дарёга ўхшарди. Унинг томирларида қўрқинчли имкониятлар 
пинҳона оқарди. Бу имкониятларни тўғри йўлга соладиган, инсоният хизматига йўналтирадиган 
устозмуршид топилса, нур устига нур, бироқ бундай бир муршиддан маҳрум қолса, 
келтирадиган зарари ҳам беҳад бўлиши кутиларди. 
Бундан кейин шамоллар қандай эсади, олдиндаги кунлар нималарни келтиради, ҳали 
номаълум эди!.. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish