Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

 
* * * 
Абраҳа ярим кечада уйғонди. Кўзлари чодирнинг тепасига тикилган эди. Нафас олиши 
тезлашди. Юраги ҳам тез ура бошлади. Зеҳнини ҳали ҳам ўша сўзлар эгаллаб олган эди: «Мен 
туяларнинг эгасиман. Байтни эса, эгаси қўриқлаб олади». Бу сўзларни айтган одамдаги матонат 
унга қаттиқ таъсир килган эди. Араб диёрида тўплаш мумкин бўлмаган улуғ бир лашкарнинг 
бош қўмондони, Яман мамлакатининг подшоҳи бўла туриб, айтилган бир жумланинг 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
7
таъсиридан ҳеч қутулолмас эди. Бу жумла узоқдан келаётган ва яқинлашган сари кучаяётган 
бир портлаш каби даҳшатли эди. У яқинлашган сари Абраҳа чайқалар, қаттиқ зарбалар билан 
руҳини остинустин этар эди. Нихоят, чидаёлмаслигини англади ва ўрнидан калқиб, ташқарига 
чикди. 
Муҳаррам ойининг ўн олтиси арафасида катта баркашдек кенгайган ой бутун ҳашамати 
ила жаҳонни томоша қилмоқда эди. Инсон кўзини безовта этмайдиган энг тотли ёруғлик эди бу. 
У атрофга нур сочиб турарди. 
Бундай кечада ойнинг шундай ҳолини кўрган одам фақат ҳузур қилади ва руҳи дам олади. 
Абраҳа олтмиш минг кишилик лашкарини бир сидра кўздан кечирди. Бу даҳшатли куч 
унинг биргина буйруғи билан ҳаракатга келади. Бу лашкар билан фақат Каъбани тугул, балки 
бутун Маккани вайрон этиш қийин иш эмасди. Бу лашкар билан бутун араб оламини тиз 
чўктирса бўларди. Кеча Абдулмутталиб: «Байтни эгаси кўриқлаб олади», деб ўртага солган 
ғулғула энди ниҳоят эрталаб ариса керак. Бугунгача барча арабларнинг қалби боғланган Каъба 
хароб этилажак, қарши чиққанларнинг калласи кетажак. Араб олами бугунга қадар бундай 
лашкарни кўрмаган эди. Бу лашкар араблар тушларида ҳам рози бўлмайдиган катта ишни 
бажаради — асрлардан бери муқаддас деб топиниб келинган Каъба салтанатига сўнгги нуқта 
кўяди. 
Абраҳа анчагача шундай ўйлар билан лашкарини томоша қилди. Чодирига кайтар экан
ўзига ўзи шундай дерди: 
«Сўнгги сўз эртага. Ҳа, охирги сўзни Абраҳа айтадими ёки Байтнинг эгасими, эртага 
кўрамиз». 
Ётди. Кўзларини юмиб, Санъо шаҳрида қурдирган муҳташам калисосини хаёлига 
келтирди. Билқиснинг саройи қолдиқларидан кўчириб олинган мармарлар ва энг ноёб 
дарахтларнинг ёғочлари билан безаб қурдиргаи калисосини севмаган инсон қолмаган эди. 
Ниҳоятда баланд, кенг, ҳашамли, мустаҳкам бир калисо бўлган эди у. Бунинг учун беҳисоб 
давлат харжланган, сонсаноқсиз одам ишлатган эди. Аммо, ҳайҳотки, ялангоёқ араблар бу 
калисони мақбул кўрмай, яна ўз Каъбаларига рағбат кўрсатавердилар. Бундан ғазабланган 
Абраҳа бир куни Яман тужжорларидан сўради: 
— Маккадаги Каъбани кўрдиларингми? 
— Албатта, султоним, бир неча маротаба кўрдик. 
— Хўш, у каттами ёки меники каттами? 
— Сизники катта, султоним. 
— Қай бири гўзал — Каъбами ё мен қурган калисоми? 
—Сизники гўзал. Каъба — тошлардан қурилган тўрт девордан иборат бир бино. Устига 
латта тортиб қўйилган, атрофида юзлаб бутлар йиғилган бир ибодатгоҳдир. Қурук ва иссиқ, 
атрофи тоғлар ила ўралган бир водий. Суви жуда оз. Яқиндагина Макка раиси Абдулмутталиб 
бир қудуқ қаздирди. Бу қудук илгаридан мавжуд бўлган, аммо кўмилиб, унутилган экан. У одам 
қайтадан очибди. Шу қудуқнинг суви жуда ширин ва битмастуганмасдир. Арабларнинг бу 
қудуққа рағбатлари кучли. 
— Хўш, менинг калисом муҳташам бўлса, нега араблар ўша тош иморатга бунчалик кучли 
муҳаббат кўядилар?! 
— Султоним, бу Байт ҳларга катта боболари Иброҳим пайғамбардан қолган. Ўша 
вақтлардан бери муқаддас ва муборак ҳисобланади. Тош учун эмас, ўша пайғамбардан қолган 
қудсий мерос ва омонат бўлгани учун бу Байтга шу қадар қаттиқ боғланганлар. 
— Тушунарли. Демак, токи у Байт мавжуд бўлар экан, менинг калисомга рағбат 
қилинмайди, шундайми?! 
Одамлар кетгач, Абраҳа отини ҳозирлашларини буюрди. Калисога бориб, уни тўйибтўйиб 
томоша қилмоқчи эди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish