Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
10
ёғдираётган тошлар уларга ҳам насиб этган эди. Метин тошчалар дуч келган одамнинг 
вужудини тешиб юбораверди. 
Икки дақиқадан кейин бутун бошли лашкар нима қиларини билмай, шошилиб қолди. Ерда 
типирчилаётганлар, у ёқдан бу ёқка қочаётганлар, кўлига тушган нарсани ўзига қалқон қилиб 
сақланишга бехуда уринаётганлар ва жигарлари узилаётгандек бўкираётганлар сонсаноқсиз эди. 
Лашкар қаерга қочишини билмай сарсон ҳолда: 
— Нуфайл... Нуфайл... — деб бақирар эди. Нуфайл худди шу воқеалар содир бўлишини 
олдиндан билгандек қочиб кетиб, жонини сақлаб қолган эди. Нуфайл уларга қутулиш йўлини 
кўрсатадигандек, уни қидираётган эдилар. Лекин энди кеч. Қудрат қўли билан отилган ўқлар 
ёйдан чиқиб нишонга теккан эди. Каъба соҳибининг тенгсиз қудрати олдида улуғвор 
лашкарнинг тиз чўкишдан ва бу мусибат қаршисида фарёд чекишдан бошқа чораси қолмаган 
эди. 
Абраҳа бир оз аввал завқ билан томоша қилган қушларнинг энди қай тахлитда устларига 
фалокат ёғдираётганини кўриб, барча режалари пучга чиққанини, жон сақлаб қолиш чорасини 
излашдан ўзга йўли қолмаганини сезди. Кўз ўнгида хайбатли ва нуроний қария иайдо бўлгандек 
бўлди. У туяларини олиб кетишга келган ва Каъбани ҳақиқий эгасига топширган 
Абдулмутталиб эди. «Мана, кўрдинг. Каъбанинг соҳиби мулкини п^ундай муҳофаза килади», 
дегандек бўлди унга. 
Отидан тушмоққа уринди. От унинг тушмоқчи бўлганини билгандек, чўкди. Аммо у 
қушлар ёғдираётган тошлардан бир нсчаси теккани учун мажбуран чўккан эди, буни Абраҳа 
англади. Шўрлик отга теккан тош унинг бутун вужудини тешиб ўтган эди. Абраҳа чодирга 
қараб чопди. Аммо тиззасида бирдан пайдо бўлган кучли оғриқ уни жойига михлаб қўйди. 
Бошқа бир тош эса, қўлини тешиб ўтди. Энди қутулишнинг иложи йўқлигини англаб етди. 
Осмон маҳшар қадар тўполон эди. 
Қалдирғоч катталигидаги беҳисоб қушлар тўдатўда бўлишиб учиб ўтишарди. Ерда жон 
берастганлар, ўлганлар қалашиб ётарди. Додфарёдлар, инграшлар мудҳиш шовқин ҳосил қилди. 
Беш дақиқа ўтарўтмас майдонда тик турган бирон жон қолмади. Барчаси ўрилган буғдой 
боғлари каби ерга ястандилар. Ҳар бирининг танаси илматешик бўлиб кетган. 
Қушлар бутун лашкарни шу тарзда маҳв этгач, астасекин таркала бошладилар. Аммо 
лашкар орасида унинг тарқалаётганини кўрувчи бирон одам зоти қолмаган эди. Аксарияти 
ўлган, баъзилари жон бермокда эдилар. 
Бир қисм аскарларнинг тақдирига ажал битилмаган, бу мудҳиш манзаранинг шоҳиди 
сифатида тирик қолишлари истанилган эди. Улар Абраҳанинг бошқалар сингари бадани 
илматешик ҳолда ётганини кўрдилар. Эмаклашга ҳам ҳоли йўқ эди унинг. Қаеридан ушласалар, 
тўкилиб кетаман дерди. Бир матога солиб, соғ қолган туялардан бирига юкладилар ва Санъо 
шаҳри томон йўлга тушдилар. 
Абраҳа орасира: «Ҳали келмадикми?» деб сўраб қўяр эди. 
Бу йўл унга дунёни етти марта айланаётгандек жуда узун кўринди. Ниҳоят, олисдан Санъо 
шаҳрининг хурмозорлари кўриниб, мужда берилди. Лекин Абраҳага бу хабарни зшитиш насиб 
этмади. Чунки ажали етиб, дунёдан ўтган эди. 
Оллоҳнинг Байтини вайрон қиламан деб йўлга чиққан Абраҳа ҳаётининг сўнгги кунларини 
ҳеч вақт хаёлига келтирмаган шундай сафолат ичида тамомлади. 
Байтуллоҳга қарши очган урушида аччиқ мағлубиятга учради. 
Мисли кўрилмаган катта бир лашкарнинг қўмондони ва Яман султони бўлмиш Абраҳага 
қасамини амалга ошириш насиб этмади, балки мағлуб ва паришон ҳолда жасади Санъога қайтиб 
келди. 
Умрининг сўнгида илматешик вужуди чириб, сасий бошлаган, ўзидан ўзи жирканадиган 
ҳолга тушган эди у. Яшаган тақдирда ҳам, ҳаёти ўзи учун, уни олиб келганлар учун туганмас 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish