Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
61
Абу Толиб яна қариндошларига қаради: 
—Олиб кетаман, — деди. 
—Бўлмайди, эй Абу Толиб, асло рози эмасмиз. 
— Худо ҳаққи, қарорим қатъий. Энди ундан ҳеч ҳам ажралолмайман! 
Шундан кейин қўлини узатди, севинч билан узатилган кичкина қўллардан ушлаб туясига 
мингаштирди ва кутиб ўтирмай, юришга фармон берди. Карвон секинаста йўлга тушди, орқада 
қўллар силкинар эди. 
— Муҳаммадга яхшилаб қара, эй Абу Толиб. 
— Ой бориб, омон қайтинглар. 
— Рашидун мадҳия... — каби овозлар бирбирига 
қўшилиб кетди. 
Кун тиккага келганида, бир неча водийни орқада қолдирган карвонга илк бор тўхташ амри 
берилди. Жазирама иссиқ тафтидан қайтгунча шу ерда дам олиниб, сўнгра яна йўлга 
чиқиладиган бўлди. 
— Қалай, ўғлим, йўл ёкдими? 
— Сиз билан бирга эканман, нега ёқмасин, амаки! Ўтирдилар, бир неча дона хурмо едилар. 
Абу Толиб 
жиянининг устига чойшаб ёпди. 
—Қани, энди бир оз мизғиб олгинчи, жигарим, —деди. 
—Сизчи, амакижон? 
—Мен карвонни кўздан кечириб чиқаман, сўнг ётаман. 
Шундан кейин унга ором тилаб, карвонни текширгани ўрнидан қўзғалди. 
Туялар чўккан, ҳамма бир тарафга тизилиб ўтирар эди. Абу Толиб соқчи тайинлашни 
лозим кўрмади. Чунки ҳозир ҳаром ойлари эди. Бу мавсумда қароқчилар ҳужум қилмасдилар. 
Айланиб келди. Чўккан туяга суяниб ўтирди ва шу ҳолда ухлаб қолди. 
— Ухлаяпсизми, амакижон? 
Абу Толиб жиянининг ёқимли овозидан уйғониб кетди. Атрофига назар ташлади. Ҳамма 
ўрнидан турган, уни нойлаб турар эдилар. Дарҳол у ҳам турди, туясига минди, жиянини 
орқасига ўтиргизди: 
— Юрамиз... — деди. 
Юриш бошланди. Куёншинг тафти қайтган эди. Нафас олса бўладиган даражада иссиқ... 
Бир оздан сўнг латиф бир шабада эса бошлади. 
Кун ботгач, юриш янада завқли бўлди. Йўловчилар чарчоғини ёйиш учун хурсандчилик 
қилипши исташарди. Шеърлар, шарқийлар ўқилди, қўшиқлар куйланди. Туялар ҳам ўз 
навбатида шеър оҳангига мос равишда шаҳдам одимлаб юрдилар. Зотан, тонг саҳарда ва кечки 
пайтларда йўл юриш анча осон эди. 
Сафар давомида йўловчилар у ёқбу ёқдан гаплашиб боришди, ўтмишда бўлиб ўтган 
аччиқчучук воқеаларни эслашар эди. Абу Толиб елкасига бош қўйиб уйқуга кетган жиянини 
тўйиб ором олсин дея карвонни тўхтатди. Соқчилар қўйилди. Карвон аҳли ҳордиқ чиқара 
бошлади. Абу Толиб ҳам кўзларига келган уйқуни енголмай, жиянининг ёнига чўзилди. 
* * * 
Эрта тонгда юклар туяларнинг устига ортилди. Яна юриш бошланди. Шеърлар қўшиқларга 
уланди. Кун тиккага келгунча анча йўл босиб ўтилди. 
Мусиқадан жуда хушланадиган, тили билан гапиролмасалар хам, қўшиқнинг оҳангига кўра 
оғироғир ёки тезтез, ҳаттб югуриш даражасида одимлаб кетаётган туялар қумларга ботабота 
йўл босар, устларидаги йўловчилар чайқалибчайқалиб борар эдилар. Узоқда бир тепалик 
кўринади, тезда ундан ошиб ўтишади, иккинчи, учинчи тепаликлар шу тариқа ортда 
қолаверади. Тўрт тараф ҳам қум, чанг-тўзон, тупроқ. Дақиқа сайин тобора кучлироқ 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish