Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
185
МАХСУС БИР ДУО 
— Оллоҳим, бу динга ё Умар билан, ё Амр билан қувват бер... 
Мўминлар орасира Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шундай дуо қилаётганларини эшитиб қолишар, 
«Омин» (дуоимизни қабул айла, ё Робб) дейишар эди. Бу дуонинг албатта қабул бўлишини 
билишар, аммо ҳидояти Роббонийга қайси бири эришиши уларга қоронғи эди. 
Қоятошдан ҳам қаттиқ бу юракларнинг юмшаши осон эмасди. Мусулмонларга доимо 
совуққина тикилишга одатланган бу нигоҳлар, бу дафъа уларга илиққина, мархамат билан қарай 
олармикан? Тоғлар ўрнидан қўзғалиб, дунё остинустин бўлиб кетганда ҳам, бу одамларни 
ҳидоят йўлида кўришни ҳеч ким тасаввур қила олмасди. Аммо Оллоҳнинг раҳмати, ҳидояти 
чексиз, чегарасиз эканлиги ҳам айни ҳақиқатдир. Бу иккисидан бирига илоҳий назар бир 
йўналса дарҳол ўзгариш юз бериб, музлар эриши, тош юраклар мумдек эриши турган гап. 
Ҳа, Умар ибн Хаттоб билан Амр ибн Ҳишом (Абу Жаҳл) Макканинг энг сўзи ўткир икки 
одами... Бири билак кучи, жасорати ва довюраклиги, мардлиги ва уддабуронлиги билан шуҳрат 
қозонган, иккинчиси қавми орасидаги кучқудрати, шайтонларга ҳам нанд берадиган ярамаслиги 
билан шуҳрат топган, ҳар иккаласи ҳам зако зинапоясининг сўнгги поғонасигача кўтарилган 
кимсалар эди. 
* * * 
Ҳаж мавсуми. 
Бу сафарги ҳожилар орасида мусулмонликни қабул этган биронта ҳам киши йўқ. Чунки 
хар томондан имонга олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилган, келган ҳар бир карвонга «янги ва 
уйдирма» бир диннинг ўртага чиқарилгани уқтирилган, динни келтирган киши эса, сеҳргар деб 
билдирилган эди. 
Гўёки «бу сеҳргар юз йиллардан бери ота-боболаридан қолиб келаётган динларини хуш 
кўрмас» эмиш. Қурайшга кирадиган ҳамма қабилаларни жоҳил ва нодонга чиқариб қўйган, 
баобрў кишиларни аҳмоқ дер, илоҳларга тил теккизар, одамларни ота-онаси, қариндошуруғи, 
қабиласидан совутар, фитна уруғини сочар» эмиш. Энг ёмон томони — «унинг ёнига учрашиш 
учун бир борган киши ўзини унинг сеҳридан халос эта олмас»миш. 
Келганларга, агар ақллари жойида бўлса, Валид, Утба сингари тажрибали, муҳтарам 
зотларнинг насиҳатларини тинглаш, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ билан учрашишдан қочиш фикри 
сингдирилди. 
Бу йўлда зўр ғайрат билан қилинган ташвиқотлар ўз таъсирини кўрсатди. Бутун Араб ярим 
оролида донг таратган, ўзини тан олдирган бир қабиланинг каттаю кичиги «бу сеҳргарнинг 
ёмонлиги» ҳақида гапириб турса, ишонмай бўладими, ахир. Қани, шахсан ўзим бориб 
кўрайинчи, дейиш бошга бало орттириш демак эди. 
Шундай бўлсада, Набийи Акрам (с.а.в.) ҳожиларнинг орасида юрардилар, улар билан 
суҳбатлашишни, Ислом динининг устивор асослари ҳақида сўзлаб беришни истардилар, аммо 
ким ҳам у кишига қулоқ соларди дейсиз. Устига устак, қизғиш соқолли, қизғиш юзли бир одам 
орқаларидан соядек эргашиб, қучоғига тўлдириб олган тошларни У зотга қарата бирбир отиб 
бораркан: 
— Зинҳор алданманглар, қурайшларнинг тинчини бузган сеҳргар худди мана шу кишидир. 
Уни яқиндан танийман, чунки у менинг жиянимдир, — дерди. 
Ҳали шаҳарга кирмаслариданоқ «Зинҳор гапларига ишонманглар», деб огоҳлантирилган 
бу нур юзли инсонни ҳожилар кўрар, покиза қалб эгасига ўхгаатсаларда, «зиёни тегмасин яна», 
деган ўйда ўзларини олиб қочар эдилар. 
— Қавминг сени биздан кўра яхшироқ билади. Шунинг учун кел, бизни ўз ҳолимизга қўй, 
— дея қайрилиб кетардилар. 
Шу тариқа бу ҳаж мавсумида мушрикларнинг ғайрати ўзлари кутган самарани берди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish