www.ziyouz.com кутубхонаси
193
билан алоқадор ушбу оятларни сингдирди: «(Эй Муҳаммад) Бизнинг оятларимизга кофир
бўлган ва: «Қасамки, албатта, (охиратда ҳам) менга молмулк ва болачақа ато этилур», деган
кимсани кўрдингизми? У ғойибдан хабардор бўлдимикин ёки Раҳмон даргоҳидан аҳду паймон
олдимикин?! Йўқ! Албатта, Биз унинг айтаётган сўзини ёзиб қўюрмиз ва унинг учун азобни
зиёда қилурмиз. У айтаётган (мол-дунё)га Биз меросхўр бўлурмиз ва у ҳузуримизга ёлғиз ҳолда
келур». (Марям сураси, 77-80.)
Расулуллоҳ ушбу оятларни ўқиганларида Хаббобнинг ёнаётган юрагига муздек сув
сепилгандай таъсир этиб, у яна хотиржам бўлди. Бу мавзуда саҳобалар Расулуллоҳнинг ширин
суханларидан қуйидаги ҳодисани тингладилар:
Исроил ўғилларидан бир одам бошқа биридан минг динор қарз бериб туришни сўради. У
одам пулни шоҳидларнинг ҳузурида бериш истагини билдирганда, қарз сўраган одам:
«Оллоҳ таоло шоҳиддир, шунинг ўзи кифоя», деди.
«У ҳолда менга кафолат келтир», деб сўради.
«Оллоҳ таолонинг кафиллиги кифоя қилур», деган жавобни олди.
«Гапинг тўғри. Оллоҳ таоло ҳам кафил, ҳам шоҳиддир», деди ва минг динорни санаб
берди. Қайтариб бериладиган муддат, ой кун ва вақти, жойи белгиланди.
У одам пулни олгач, денгизда кемага ўтириб кетди.
Қарзни тўлаш вақти яқинлашгач, ваъдага биноан, соҳилга келди. Бир кемага ўтириб
аҳдлашган жойга етиб бориши керак эди. Аммо ҳали кемадан дарак йўқ. Ўйлаб-ўйлаб, қўлига
бир ёғоч бўлагини олди. Орасини ўйиб очди, минг динорни жойлаштирди, қисқа қилиб: «Бу
фалон одамга тсгишлидир», деб ёзди, сўнгра ёрган жойини маҳкамлаб беркитиб, денгизнинг
қирғоғига келди:
«Оллоҳим, ўзинг биласанки, мен фалон кишидан минг динор қарз олган эдим. Мендан
кафолат сўради. «Оллоҳ таолонинг кафиллиги етар», деб жавоб қилдим. Шоҳид сўради. «Оллоҳ
таолонинг шоҳидлиги етар», дедим. Сенинг кафиллигингга ва шоҳидлигингга рози бўлди.
Аммо, мана бугун — қарзимни тўлашим керак бўлган кунда денгизнинг у томонига сузиб
ўтишим учун кема топа олмадим. Бу пулларни энди Ўзингга омонат қилиб топшираман», деди
ва ёғочни денгизга отиб, қайтиб кетди.
Денгизнинг у томонида қарз берган одам ҳам соҳилга чиққан, бирон кема келиб қолса,
мендан қарз олган одам пулимни олиб келар, дсб кутар эди. Ҳеч ким келмади. Бирмунча кутди,
сўнгра сув юзасида қалқиб турган йўғонгина бир ғўлага кўзи тушди. Қизиқсиниб, сувдан олди.
Ўтин қиларман, деган ўйда уйига олиб келди. Ёриб кўрса, ичидан пул ва мактуб чиқди...
Орадан бир неча кун ўтиб, қарздор келди, минг динорни чиқариб, қарз берганнинг олдига
қўйди.
«Худо ҳаққи, сенга қарзимни ўз вақтида тўлаш учун роса кема пойладим, аммо кема
келмади. Қасам ичиб айтаманки, олдинроқ келишга ҳаракат қилдим, лекин уддасидан чиқа
олмадим», деб узрини айтди.
«Жуда соз. Сен менга бир нарса жўнатганмидинг?» «Айтдимку, вақтида бу ёққа ўтадиган
кема тополмадим...» «Аммо Оллоҳ таоло сенинг ғўла ичига солиб жўнатган пулларингни менга
етказди ва қарзингни тўлади. Энди мана бу пулларингни қайтиб олгинда, саломат бўл», деди.
Do'stlaringiz bilan baham: |