Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
194
қайтмаслик шарти билан куфрдан воз кечган бу инсонларнинг асл мақсадлари — бундан бу
ёғига куфроний ҳаётдан абадий узоқ бўлиш ва имонларини давом эттириш эди.
Ниҳоят, Абу Толибнинг ўғли Жаъсрар ҳам кетишга қарор қилди.
Хотини Асмо бинти
Умайс билан биргаликда йўлга чикди. Унинг ортидан Ҳабаш сафарига отланганларнинг сони
ортди. Иккинчи муҳожирлар қофиласи саксон икки эркак, ўн аёл Маккани тарк этдилар. Бу гал
йўлга чиққанлар орасида Жаъфардан ташқари,
Амр ибн Саид, Холид ибн Саид ва ҳар
иккаласининг хотинлари, Убайдуллоҳ ибн Жахш ва унинг хотини Умму Ҳабиба, Абдуллоҳ ибн
Масъуд, Микдод ибн Амр, Абу Убайда ибн Жарроҳ каби таниқли инсонлар бор эди.
* * *
Абу Ухайҳа ўша кунларда оғир дардга чалинган эди. Беҳол эди, ўрнидан туришга ҳам
мажоли йўқ эди. Аммо ҳанузгача ўғли Холид, келини Умайна ва иккинчи ўғли Амрдан дарғазаб
эди, уларни ҳеч кечира олмас эди.
— Худо хоҳласа, касалликдан туриб яна дармонга кирсам, Ибнул Кабшанинг
(Расулуллоҳнинг) таъзирини ўзим бераман. Маккада унинг Тангрисига ибодат қилинмайди! дер
эди. Ичида сўнмас бир қасос ўти бор эди. Тобора алангаланаётган, тобора кучаяётган бир олов...
Холид ибн Саид Маккани тарк этиш арафасида отасининг қандай қасам ичганини эшитиб
колди ва қўлларини кўтариб:
— Оллоҳим, уни бу касалликдан қутқарма! — деб дуоибад қилди.
Шундан кейин хотини билан йўлга тушди.
* * *
Маккада мўминларнинг сони тобора камаяр эди. Биттадан, иккитадан бўлиб шаҳарни тарк
этаётганлар
хатто
ҳеч
ким
билан
хайрлашмадилар.
Чунки
уларнинг
йўлга
отланаётганликларини мушриклар эшитиб қолгудай бўлса, тўсқинлик қилишга уринишлари
муқаррар эди.
Кейингилар олдин борган биродарларини топдилар. Уларнинг ёнига ўрнашдилар. Қ1у
йўсинда Ҳашабистонда мусулмонларнинг маҳалласи вужудга келди. Аҳолиси аёл-эркак
ҳаммаси бўлиб юз кишидан кўпроқ бўлган кичик бир маҳалла...
Бу ерда осойишта турмуш кечира бошладилар. Ҳеч ким улардан нима учун «ёлғиз
Оллоҳга» ибодат қиляпсизлар, деб суриштирмас эди. Улар ҳам, ўз
навбатида, маҳаллий
халқнинг динига аралашмадилар.
Ҳабашликларга даъват қилингани ё улардан биронбир кишининг бу даъват ва
тушунтиришлар туфайли мусулмон бўлгани тўғрисида маълумот йўқ.
Эҳтимол, «Бегона юртдан келиб бизни динимиздан қайтардилар»,
деган маънода фитна
қўзғалишидан, ўрталаридаги муносабат бузилиб қолишидан, натижада Маккадаги каби оғир
аҳвол юзага келишидан андиша қилган бўлсалар ажаб эмас. Ахир, ҳабашликлар ҳам уларга
душман бўлиб қолсалар, бутунлай охирги бошпана ҳам қўлдан кетиши турган гап эди.
Қолаверса, илк муҳожирлар орасида Макка ҳасратида ёниб адойи тамом бўлаёзганлар ҳам йўқ
эмас эди.
Жаъфар ибн Абу Толиб ва унинг биродарлари Ҳабашистонга кўчиб
келгандан бери
Маккадан илк хабар келди. «У ёқда аҳвол қандай экан?» деб илҳақ эдилар, ҳаммани қизиқтириб
турган савол жавобини топди. Абу Жаҳлнинг ҳамон «Абу Жаҳл», Абу Лаҳабнинг «Абу Лаҳаб»
бўлиб қолгани англашилди. «Демак, ҳануз эски ҳаммом, эски тос эканда», деб ўйладилар.
Расулуллоҳдан (с.а.в.) келган салом кўнгилларга ҳузур бағишлади. Мижжалар намланди,
кўзлар ёшга тўлди. Буюклар буюгининг саломини олиб йиғлаб юборганлар орасида кўзларидан
нур доналарини оқизган Руқаййа ҳам бор эди. Айниқса, унинг соғинчи икки ҳисса эди: ҳам ота
сифатида, ҳам Саййидул Анбиё ўлароқ... Онаси Ҳазрати Хадича,
сингиллари Умму Гулсум,
Зайнаб ва Фотима кўз ўнгидан кетмас, бир кун улар билан қайта кўришишни, бўйинларига
осилиб, тўйиб-тўйиб ўпишни жуда-жуда истар эди.