www.ziyouz.com кутубхонаси
188
шубҳаланиб қоладилар, деб келишиб олишлари уларнинг етарли даражада ақллари бор
эканлигини кўрсатмайдими?!
Расули Акрамнинг (с.а.в.) эсхушлари жойидамийўкми эканини ажрата оладиган лаёқатли
кимсалар эди улар. Неча йиллар у зот билан маслаҳатлашиб, у кишининг ўгитларидан ўрнак
олиб иш тутган ва ниҳоят «Ал-Амин» деб исм берганлар ҳам ўша гумроҳлардир. Бу сифат
инсонларга берилиши мумкин бўлган энг яхши, энг улуғ бир ном эди. Буюк Оллоҳ хам ўз
ҳабибини «Амин» деб сифатлаган, ахир.
Улар бу миш-мишлар билан мусофирлар тугул, ўзларини ҳам алдай олмай гаранг бўлиб
юрганларида, Расулуллоҳни (с.а.в.) навбатдаги ваҳий иси қамраб олди. Муборак қалбларига
илоҳий калом ушбу оятларни ёза бошлади:
«Нун. Валкалами ва ма йастурун...»
— Нун... Қалам ва (у билан фаришталар) битадиган битикларга қасамки, сиз —
Парвардигорингизнинг марҳамати билан — мажнун эмасдирсиз. Албатта, сиз учун
(кофирларнинг бундай озорларига сабртоқат қилганингиз сабабли) битмастуганмас ажрмукофот
бордир. Албатта, сиз улуғ Хулқ устидадирсиз. Яқинда қайсиларингиз (яъни, сизми ёки уларми)
мажнун эканликларингизни сиз ҳали кўражаксиз, улар ҳам кўражаклар. Албатта,
Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билгувчидир ва У
ҳидоят топгувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир. Бас, сизнинг ҳақ пайғамбарлигингизни ва
Қуръонни «ёлғон» дегувчи кимсаларга итоат этманг! Улар сизнинг кўнгилчанлик — муроса
қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам кўнгилчанлик қилурлар. Яна сиз ҳар бир тубан
қасамхўр, ғийбатчию гап ташувчи, яхшиликни ман қилгувчи — 6ахил, тажовузкор, гуноҳга
ботган, қўпол ва булардан ташқари, бенасабҳароми кимсага итоат этманг! У молмулк ва
ўғиллар эгаси бўлгани учун (ўзидан кетиб) қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса:
«Булар аввалгиларнинг афсоналарику!» дер. Яқинда биз уни тумшуғидан тамғалаб қўяжакмиз!»
(Қалам сураси, 1-16.)
Бу оятлар мушрикларга ўқиб берилганда, улар портлагудай дарғазаб бўлдилар.
Телба деб миш-миш тарқатганлари 6у одамнинг нимаси телба? Қайси иши, қайси сўзи
жинниларнинг сўзи ва ишларига ўхшайди?..
Оятларда таъкидланган «Улуғ бир хулқ устида» эканлиги тўғрисидаги ҳақиқатни қайси
виждонли одам инкор эта олади?
Бутун ўжарликларига қарамай, қалбларидан суғура олмаган ҳақиқат — Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) тўғри сўз, ишончли инсон эканликлари эди. Бу оятларга карши «Э, борэ, буларнинг
ҳаммаси ғирт бўҳтон... Орамизда бу жирканч иллатларни ўзида жамлаган кимса йўқ...» дейишга
журъат эта олишмас эди, чунки худди шундай сифатларга эга киши ораларида борлигини ҳеч
ким инкор қила олмасди.
Ҳар ким ўзича бу ҳакда бош қотирар, таниқли ва баобрў, мол-дунёси ҳамда ўғиллари кўп
бўлган кишиларни бирмабир ақл сузгичидан ўтказар эди.
Ахнас ибн Шариқ, Валид ибн Муғийра, Абу Жаҳл Амр ибн Ҳишом ва шу кабилар бу
оятлар ўзлари ҳақида эканлигига ишонч ҳосил қилдилар. Аммо ҳаммани ўйлатиб ва
ажаблантириб қўйган бир сифат бор эдики, бу ҳам бўлса, ҳалиги кишининг «бенасабҳароми»
(яъни, зинодан туғилган) фарзанд эканлиги эди...
Ожиз банда ўзининг қандай йўл билан она қорнига тушганини қаердан ҳам билсин?
* * *
— Онажон, Муҳаммад мени бир қатор жирканчиллатлар билан сифатлаб танитди.
Ўйлабўйлаб, чиндан ҳам уларнинг баъзилари менда борлигини инкор эта олмадим. Аммо бир
жиҳат мени жуда ажаблантириб қўйдики, уни ҳеч миямдан чиқара олмаяпман. Бу жиҳатни
фақат сен тушунтириб, изоҳлаб беришинг мумкин.
— Хўш, нима гап экан, ўғлим?
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |