www.ziyouz.com кутубхонаси
130
жоҳилларнинг жоҳиллигидан фойдаланиб, жоҳиллик билан жавоб қиламиз».
Уларнинг орасида соғлом фикрли, фазилатли кишилар ҳам йўқ эмасди. Аммо борларининг
ҳам ҳаётда хузурҲаловати, тинчи йўқ эди. Чунончи, соф виждонли, чин инсоний фазилатлар
соҳиби бўлган Абу Бакр ҳам бу муҳитда бўғилган, жони ҳалқумига келган эди. Ўтириб чин
дилдан суҳбатлашадиган, дардини ишониб оча олаДиган кишиларнинг сони бармоқ билан
саноқли эди.
Абу Бакрнинг энг ишончли, ҳар жиҳати билан тақдирлашга лойиқ ягона биродари Бани
Ҳошим уруғидан Аб дулмутталибнинг невараси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эди. Уни анчадан
бери — Хадича билан турмуш қурган кезларидан танир, эл орасида ёшлигидан «Ал-Амин» деб
танилган бу инсоннинг том маънода ишончли эканлигига шубҳаси йўқ эди. У билан
дўстлашганининг боиси ҳам шу. Орада ўтган йиллар бу дўстлик ришталарини янада
мустаҳкамлади, икки дўст бирбирларига кўркўрона эмас, самимият ва фазилат узатган қўллар
билан боғландилар.
Ўттиз саккиз ёшга кирган Абу Бакр ҳаётида анчамунча нарсани кўриб қўйган, аммо ўзи
яшаётган жамиятдан қаттиқ нафратланар эди.
Шундай фикрлар билан яшаётган Абу Бакр бир куни Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг
ҳузурига отланди. У билан дардлашаман, бу мазмунсиз ҳаётдан қутулиш чораларини
биргалашиб ахтаришни таклиф этаман, деб ўйлади.
* * *
— Йўл бўлсин, ё Муҳаммад?
— Сенинг ҳузуринпа келаётирман, ё Абу Бакр...
— Мен ҳам сенинг олдингга кетаётган эдим, эй вафоли дўстим.
Икки дўст хилватроқ жойга чекиндилар. Бир неча ойдан бери давом этаётган ғаройиб
тушлар, шундан кейин ёлғизликка бўлган интилиш ҳисси ва Ҳиро тоғида келган фаришта...
ҳақларида гапирилди. Ниҳоят, Абу Бакр яккаю ёлғиз Оллоҳдан бошқа илоҳ танилмайдиган ҳақ
динга даъват этилди.
Абу Бакр заррача ҳам иккиланмади. Чин кўнгилдан чиқаётган самимий сўзлар билан:
— Гувоҳлик бераманки, эй Муҳаммад, Оллоҳ ёлғиздир, ундан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир.
Яна гувоҳлик бераманки, сен унинг қули ва расулисан, — деди.
Абу Бакрдан худди мана шу жавоб кутилган эди.
Шу йўсинда мусулмонлар — Муҳаммад алайҳиссалом умматлари тўрт нафар бўлди.
Комил инсонлар ичида биринчи ўринни Абу Куҳофанинг ўғли Абу Бакр (р.а.) эгаллаган эди.
* * *
Ҳазрати Абу Бакр ўттиз саккиз йиллик ҳаёти давомида бу кеча бўлгани каби осойишта бир
ҳиссиёт билан ётоғига кирганини эслай олмасди.
Ўзининг ва барча оламларнинг яратувчисини таниш
шарафига эришди. Унга ишониш билан юраклар ҳузурхаловат топишини ўз танасида ҳис
қилди.
Ётоғига кирар экан, ичичидан отилиб келаётган бир самимият билан:
— Ашҳаду алла илаха иллаллоҳ ва ашҳаду анна Мухаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, — дея
такрорлар эди.
* * *
Макканинг пастқам бир кўчаси...
Ўттиз ёшлардаги тарбияли, уятчан бир йигит... Ҳазрати Абу Бакрнинг сўзларини жон
қулоғи билан тингламоқда...
Яккамаякка қурилган бу суҳбат бирмунча давом этди. Суҳбат сўнгида қўл сиқишдилар.
Хайрлашар эканлар, Ҳазрати Абу Бакр:
— Бу бир сир бўлиб қолиши керак, эй Усмон! Худо ҳаққи, сени эзгуликка даъват этдим.
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |