www.ziyouz.com кутубхонаси
132
Амр ҳам келганини кўриб, жуда мамнун бўлдилар. Чунки у ҳам имон келтириш, ҳидоят ва
саодат йўлига кириш учун келган эди.
Абди Амр шаҳодат калималарини сўйлади. Куфр ва инкор йўлини бундан кейин бутунлай
тарк этиш эвазига бу буюк йўлни қозонди.
⎯ Сенинг исминг Абдурраҳмон бўлсин...
Унга бу муборак исмни пайғамбарларнинг энг буюги бердилар. Ўзларига севимли бўлган
бу исмни доимо — бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳамроҳлари бўлажак бир йиғитга бердилар.
Йиллар ўтиб ҳам, набийлар сарварининг тилларидан: «Исмларнинг энг гўзали Абдуллоҳ ва
Абдурраҳмондир», деган сўзларни эшитган чоқларида ўзини «Абди Амр» бўлишдан халос этган
ва «Абдурраҳмон» бўлиш шарафига сазовор қилган Расулуллоҳга (с.а. в) меҳр тўла нигоҳлари
билан боқипш шубҳасиз эди бу йигитнинг.
Исми билан бирга жисми ҳам, руҳи ҳам ўзгарган эди унинг. Бутун вужуди билан
кўҳнаэскидан мукаммал янгига ўтган эди Абдурраҳмон.
Абдурраҳмон ибн Авф имон йўлида ҳамроҳ бўлажак илк мусулмон биродарлари билан
танишди. Улар хануз бармоқ билан саноқли эдилар. Пайғамбаримиз (с. а. в) хонадонлари
аъзоларини ҳисобга олмаганда Абу Бакр, Усмон, Зубайр ва ўзи...
Бу ҳисобга Зайдни ва ҳали балоғат ёшига етмаган Алини ҳам қўшсак, жами олти киши
бўлардилар. Бепоён дунёда, дунёнинг асл Соҳиби ва Яратувчисига эътиқод қилган, Уни инкор
этмайдиган, қудратда Унга тенг келадиган бошқа бир мавжудотни билмайдиган олти киши...
Абдурраҳмон таҳорат қилиш, намоз ўқишни ўрганди. Намоз ўқир экан, ўқилиши керак
бўлган сўзларни такрорлайтакрорлай, ёдлаб олди. Бундан буён бутун ҳаёти давомида ҳар
намознинг ҳар ракатида ўқиш лозимлиги уктирилган Фотиҳа сурасини шахсан Пайғамбаримиз
алайҳиссаломнинг тилларидан эшитди: «Алҳамду лиллаҳи роббил ъАл-Амин...» «Ҳамду сано
барча оламларнинг Парваридигори бўлмиш Оллоҳ учундир. Меҳрибон ва Раҳмли, Жазо
Кунининг эгаси, Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз. Ўзинг бизни тўғри
йўлга ҳидоят қилгин. (Бизларни) шундай зотларнинг йўлига (бошлагин)ки, Сен ўзинг уларга
(тўғри йўлни) инъом қилгансан улар (Сен томондан) ғазабга дучор бўлмаганлар ва залолатга
кетмаган (адашмаган)лардир».
Келажакда Оллоҳ таоло тайинлайдиган вақтга қадар, ҳеч кимсага бу ҳакда оғиз очмаслик,
одамларнинг кўзи тушадиган жойда намоз ўқимаслик уқтирилди. Бир оздан кейин Саъд ибн
Ваққос мусулмон бўлиш шарафига эришди.
* * *
Холид ибн Саид ибн Ос уйқудан уйғониб, юраги тезтез ураётганини ҳис этди. Бир туш
кўрган эди, шу ҳақда суҳбатлашиш учун уйидан чиқди.
— Йўл бўлсин, эй Холид?
— Ал-Аминнинг ҳузурига кетаётирман, эй Абу Бакр.
— Нечук?
—Бугун кечаси бир туш кўрдим. Унга сўзлаб бермоқчиман. Сен ҳам эшитсанг, фойдадан
холи бўлмас...
Улар биргаликда Расулуллоҳниг (с. а. в.) уйлари томон йўл олишди. Кўрган тушини
йўлакай гапириб берди:
— Ваҳшатли бир жарликнинг шундоққина ёқасида эмишман. Бирдан нотаниш кимса
пастга итариб юборди. Қутулишим амри маҳол эди. Шу орада бирдан Ал-Амин Муҳаммад ибн
Абдуллоҳ пайдо бўлдию белимдан даст кўтариб, қутқариб қолди. Унга шу тушни айтиб, қандай
таъбир қилишини эшитмоқчиман.
— Яхши ўйлабсан, эй Холид. Эҳтимол Оллоҳ таолонинг ўзи сенга ҳидоят тилаган бўлса,
ажаб эмас.
Холид ибн Саид янги бир диннинг тарқалаётганини ва кечаги кунга қадар Ал-Амин
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |