www.ziyouz.com кутубхонаси
76
ўтқаздим.
Хотин эшитилар-эшитилмас деди:
— Нафас ололмаётибман. Шабадароқ жойга олиб боринг.
Бу ташвишни ўзимга қаёқдан орттирдим, дедим-у малол келгандек унинг оппоқ
билакларидан ушлаб турғиздим-да, бир қўлимни белидан ўтказиб (бошқа иложим ҳам йўқ эди),
сув ёқалаб олиб кетдим.
Атроф жимжит. На қуш учади, на одам ўтарди. Бўй баравар қамишлар қилт этмайди.
Ялангликроқ жойга келиб тўхтадик. Хотин сал ўзига келди.
— Вой-е, кўкрагимга шамол тегди-я!
Унинг тилга киришидан севиниб кетиб, аста ўтқаздим. Аммо у ҳали ҳам астойдил ўзига
келмаган эди. Оёқларини сал букиб, тиззамга бош қўйиб, ярим очиқ кўзларини сўнгсиз осмонга
тикканича қимирламасди. Киши билмас унга қарайман. Киприк демаган қора духобанинг ўзи.
Айниқса чиннидек оппоқ юзида янада қорайиб турарди. Қоши тўмтоқроқ. Оралиғидаги
билинар-билинмас ўсма изи, иягидаги тарикдек холи, бўйнида қимирламай туриб қолган тер
томчилари бемалол кўриниб турарди. Ич-ичимдан, бу бахт қайдан келди, деб қўяман.
Аёлнинг қўли қимирлади. Гиёҳларни тимирскилаб, бирини узди. Бу чўл ялпизи эди. Уни
димоғига олиб борди-да, бир ҳидлаб, менга узатди. Ҳидладим. Ана шундагина мен бахтни эмас,
бахт мени топганига ишондим. Бутун олам ялпиз ҳидига тўлиб кетди. Бир-биримизга
тикиламиз. Аммо на ундан, на мендан садо чиқади. Бир-биримиз билан кўзларимиз
гаплашаётганга ўхшарди. Унинг кўзларини кўрмагансиз. Ҳали ҳеч бир инсон боласи бунақа кўз
кўрмаган.
Кўзларимиз гаплашарди.
Билмадим, шу алфозда қанча вақт ўтирдик, Ҳар қалай, подадан моллар қайтаётган маҳал
эди. Бузоқларнинг аянчли маъраши қулоғимга эшитилгандек бўлди.
Нима бўлди-ю, хотин сапчиб ўрнидан туриб кетди. Тугунини қўлига олди.
Энди унинг қошлари чимирилган, қилмишидан аламзададек кўринарди. Биламан, бехушлик
бегона кишининг тиззасига бош қўйишга мажбур қилганидан қаттиқ изтироб чекяпти. У
кимнингдир хотини. Бу беҳушлик уни не кунларга бошлаши мумкин. Аммо у менинг унақа
бемаъни кишилардан эмаслигимни билганда эди, бу хил хаёлларга бормасди. Бола бўлиб
номард хаёлларга бормаганман. Шайтоннинг сўзига кирмаганман. Буни хотин билмасди.
Кўзида қўрқинч ва андиша олови ёняпти.
Кетдик. Тол тагида автобус кутяпмиз. У бетимга қарамайди. Қовоғи солиқ. Унга ҳатто жаҳл
ҳам ярашарди. Ҳар зардали қарашида вужудим ўртаниб кетарди.
Автобус келганда пиллапояга оёқ қўяр экан, яна бир марта қаради. Бу қарашда мени эрмак
қилишми, раҳмат айтишми — билиб бўлмайдиган бир ифода бор эди.
У кетди.
Ҳали-ҳали бу қарашнинг маъносига етолмадим. Бугун вагон купесида унга яна дуч келдим.
У яна кулди. Бу майин кулгиси мени яна хаёлга солди. Нега кулади? Эрмак қиляптими?
Проводник иккаламизга ҳам бир стакандан чой келтириб қўйди. У стакандан чой ҳўплаб
туриб, вагон силкинишидан қалқиб кетдими, куламан деб шундай қилдими, ҳар қалай, атлас
кўйлагига чой тўкилди. Менга қаради.
— Эслаб ҳали ҳам кулиб юргандирсиз?
Бу гапнинг маъносига етдим.
Яна жим кетдик. Деразадан боғлар ўтяпти. Симёғочлар бир-бирини қувяпти. Икковимиз
ўтмиш хаёллари билан бандмиз. Охири сабрим чидамай сўрадим.
— Энди тузалиб кетдингизми?
— Ҳа, тузалиб кетдим. Бунинг учун сизга раҳмат айтишим керак эди. Ҳали ҳам бўлса айтиб
қўйиш — қиёмат қарзим. Раҳмат. Виждонли йигит экансиз. Биласизми? — у менга бир оз
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |