Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
68
КЎЗЛАРИНГДА ЎТ БОР ЭДИ 
Зинапоянинг бошида оқ халатли аёл кўриниши билан Мутал шошиб ўрнидан туради. Ундан 
бирон гап чиқмагандан кейин бўшашиб яна жойига ўтиради. У шу тахлит уч соатдан бери 
ўтирибди. Шаҳар аллақачон ухлаган. Аммо бу ерда кирди-чиқди. Телефон дам ўтмай 
жингиллайди. «Тез ёрдам» машинаси тинимсиз келиб-кетиб туради. Ранги бўзарган, кўзлари 
бесаранжом аёлларни носилкаларда юқорига олиб чиқиб туришибди. Кутиб турганларнинг 
кўзида ташвиш бор. Ичкаридан ҳам қувонтирадиган, ҳам ҳаяжонга соладиган хабарлар чиқади. 
Мутал ҳам ўз бахтини ўша жойдан кутиб ўтирибди. 
Зинада кексагина ҳамшира хотин кўринди. Ҳамма баравар ўрнидан турди. У ўтирганлар 
орасидан кимнидир қидирарди. Охири, кўзи Муталга тушиши билан юзида бир чиройли 
табассум пайдо бўлди. 
— Ҳолва муборак бўлсин, иним. Хотининг тўтидек қиз туғди. 
Муталнинг юраги қинидан чиқиб кетаёзди. У рост айтяптими? Ахир Мутал қирқ олти 
йиллик умрининг йигирма саккиз йилини шундай қутлуғ хабар эшитиш орзусида кечирди. 
Ниҳоят, ниҳоят ниятига етди. Ҳамшира хотин алдамаётганмикин? Ростмикин? Тушимми, 
ўнгимми? Йўғ-е… 
Мутал эсанкираб қолган эди. Атрофида нималар бўляпти, кимлар бор, ўзи қаерда ўтирибди, 
билмасди. Ўзидан-ўзи довдираб ҳовлига чиқиб кетганини билмай қолди. У туғруқхона 
дарвозасига етганидагина, шундай яхши хабар олиб чиққан ҳамширага раҳмат айтмагани, 
суюнчи бермаганини билиб қолди. Шошиб орқасига қайтди. Ҳамшира йўқ эди. Унинг исмини 
билмаганидан, ҳали кўп келаман-ку, кўнглидан чиқариб юбораман, деб ўзига таскин бериб 
йўлига қайтди. 
Кўча жимжит. Ҳар замон асфальт йўлни ёритиб машиналар ўтиб қолади. Негадир улар 
Муталнинг олдига етай деб қолганда сигнал беришади. Улар худди уни табриклаётганга 
ўхшашади. Сонсиз чироқлар жимирлаб кўзни қамаштиради. Дарахт шохлари шабадада 
силкиниб, ердаги сояларини у ёқдан бу ёққа отиб ўйнашади. Ҳаво тоза, мусаффо. 
Трамвай-троллейбуслар ётган. Уй ҳали узоқ. Мутал кўчанинг қоқ ўртасида борарди. Дунёда 
ҳозир ундан бахтли одам йўқ. Ашула айтгиси, учраган одамга шу топда қиз кўрганини бирпасда 
тапириб ташлагиси келади. Худди унинг ёнгинасидан бир юк машинаси вағиллаб ўтиб кетди. 
Нарироқ бориб шарт тўхтади-ю, шофёр кабинадан бош чиқариб, жаҳл билан сўкинди. Мутал 
унга парво қилмади. Аммо бирдан ҳушёр тортиб кетди. Бояги қувончлари қаёққадир ғойиб 
бўлди, бир зумда юрагини муз босгандек совуб қолди. 
— Мен ҳам одам бўлдимми? Ростдан ҳам бахтлиманми? Шуми бахт? 
Бу фикр яшин тезлигида калласини пармалаб кириб, маҳкам ўтириб олди. 
Энди Мутал беҳуш қадам ташларди. Боя елдек учиб кетаётган одам, энди шошилмасди. 
Қаёққа шошади, йигирма беш йиллик ҳамроҳи, дўсти, энг азиз кишиси бу хабарни эшитса нима 
бўлади? Бу хабар уни қон йиғлатмайдими? Илгарилари ҳам Мутал шу тўғрида ўйлаганида, 
юраги орқага тортиб кетар, ўйини охирига етказишдан қўрқарди. Бола кўриш орзусида йигирма 
беш йил орзиқиб яшаган бўлса, бу ёғидаги нияти рўёбга чиқаётган уч йилида бу эзгу нияти 
кўпинча даҳшатли ўйлар билан аралашиб кетарди. 
Муталнинг ҳаётидаги бу каттакон воқеа Эътиборхоннинг қулоғига етмай қолмайди. Ундан 
кейин нима бўлади? Эътиборхоннинг ҳоли нима кечади? Ана шуниси ёмон! Унинг 
қийналганини кўриш, кўзида ёш, чеҳрасида ғам кўриш Мутални изтиробга солади. У, йигирма 
беш йил Эътиборхонни авайлаб келди. 
Эътиборхон Муталнинг аввалги хотини эди. Туғмади. 
Муталнинг назарида дунёда ҳеч қандай эр-хотин улардек бир-бирини севолмасди. Бу 
ҳурмат, бу муҳаббат, бу меҳр-оқибат... 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish