Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
64
Улар стол атрофига ўтиришди. Дастурхонда хонаки печеньелар, атиргул нусха торт ва турли 
хил мевалар бор эди. 
— Аянг сенинг келишингга уч кундан бери тайёрланади. 
Аянг сўзи Қундузхоннинг қулоғига ғалатироқ эшитилди. Лекин ота олдида ўзини тутди. 
Сездирмади. 
— Ишга кетадиган вақтим бўлиб қолди, аянг Лолани докторга олиб кетган эди, сен бир оз 
дам ол, ҳозир келиб қолар. 
Ота тез-тез кийиниб, уйдан чиқди. Қундузхон ёлғиз қолди. У бир оз хаёл суриб тургач, 
ичкари уйга кириб, гардеробни очди. Кичик илгакчаларда Лоланинг текис дазмолланган 
кўйлаклари, кичик уйга кирди, унда Лоланинг ўйинчоқлари. Хоналарнинг ҳаммаси озода, 
дераза пардалари оппоқ, уй анжомлари йилтирарди. Ҳамма ёқда дидли, меҳрибон хотиннинг 
қўли сезилиб турарди. 
Қундузхон йўқотган онасини яна топгандек бўлди, бу хотинда ўз онасини — унинг меҳру 
муҳаббатини кўрди. 
Нариги уйдан Лоланинг овози эшитилди. Қундузхон югуриб чиқди. Хотин қўлидаги 
буюмларни столга қўяётган эди. 
— Дадангиз кетиб қолдиларми? 
— Ҳозир кетдилар. Лола тузукми, аяжон? 
Хотин турган ерида донг қотиб қолди. Қундуз уни аяжон деб атади, у ё янглиш эшитдими?! 
У хурсандлигидан энтикди. Бу сўз унинг юрагига илиққина бориб тегди. Она кўнгли тоғдек 
кўтарилди. У бахтдан энтика-энтика Қундузхоннинг бошини силар, эркаларди. 
Қундуз унинг оғушида она исидан маст бўлиб кўзларини юмди. 
1955 йил. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
65
МУҲАББАТНИНГ ТУҒИЛИШИ 
Кеча жуда ойдин эди. Азамат теракларнинг япроқлари кумуш астарларини ойга тутиб, ором 
уйқусига кетишган. Фақат ариқлардаги тинмагур сувларгина қўнғироқ чалиб сапчишади, 
қирғоқлардаги гиёҳларнинг баргларини тортқилаб, уларни узоқларга олиб кетмоқчи бўлишади. 
Уяларида мудраган қушлар эса уйқусираб патирлаб қўйишади. 
Шу ором ва фароғатга тўла саратон тунида боғ кўчадан бир қиз билан бир йигит келади. 
Уларнинг соялари олдинга чўзилган, худди шу сояни босиб олмоқчи бўладилар-у, 
етолмайдилар. Баъзан уларнинг бу узун соялари дарахт сояларига қўшилиб кетади-да, яна пайдо 
бўлади. 
Улар анҳор кўприги устида тўхташди. Икковининг сояси кўприк устига кўндаланг тушиб 
ётиб олди. 
— Қачон кетасан? — бу қизнинг овози эди. 
— Ҳозир кетаман! — деди йигит бир қадам орқага тисарилиб. Унинг сояси кўприкдан ошиб, 
сув бетига тушди. Ойнинг сув жимиридаги чақини ўчди. 
— Йўқ, Мирзачўлга қачон кетасан, деяпман. 
— Бирон ҳафтадан кейин кетсам керак, — деди йигит бепарволик билан. Энди у яна олдинга 
чўзилди. Сув жилвасида яна ойнинг кумуш тангаси чақнади. — Ўзи уйинг қаёқда? Етай деб 
қолдикми. 
Қиз орқасини ўгириб олди. 
— Ўн йил бирга ўқиб, ҳалигача уйимни кўрмагансан-а, қўй-э. — Унинг овозида қандайдир 
ўпками, таънами, нимадир бор эди. 
Улар бир неча минут сўзсиз туриб қолишди. Қиз кўприк панжарасига бағрини бериб, сув 
оқиб кетаётган томонга қараб турарди. Сув шалоплаб соҳилга урилади, орқага қайтмоқчи 
бўлади, аммо оқим кучи уни қуйига, туннинг сирру сеҳрига тўлган қўйнига олиб кетади. 
— Совқотдим, — деди қиз титраган товуш билан. 
— Уйингга кета қол бўлмаса, — деди йигит унга, раҳми келиб. 
Қиз кескин бурилиб йигитга қаради. Қаради-ю, унинг кўзига тикилиб индамай қолди. У 
вужудида, қалбида нималар бўлаётганини билмасди. Унинг гоҳ йиғлагиси, гоҳ кулгиси, гоҳ 
бутун кечани остин-устин қилиб қўшиқ айтгиси келарди. 
— Кетаман, хайр, — деди йигит унга қўлини узатиб, унинг ҳам қўли титрарди. Йигит бир 
неча қадам нари кетди. Тўхтади. Орқасига ўгирилди, нимадир демоқчи бўлди. Деёлмади. У ҳам 
шарақлаб оқаётган анҳорга каради. Шамол эсди. Терак барглари шитирлади. Аллақайда бузоқ 
уйқусираб маъради. Кимдир, жуда олисда қўшиқ айтди. Яна тинди. Йигит қайтиб келди-да, 
қизнинг билагидан ушлаб қаттиқ сиқди. Унинг сочларини қўлларига ўраб энтикди. Кейин тез 
бурилиб, узун соясини орқасига эргаштириб кеча қўйнига кириб йўқ бўлди. 
Қиз у билан хайрлашганини, билагини ушлаганини, сочларини қўлларига ўраганини 
сезмади. Фақат олисдан тош йўлда кўндаланг тушиб, бир кўриниб йўқ бўлган соясинигина 
эслаб қолди, холос. Қиз ҳам ўз соясини олдинга ташлаб, тош ётқизилган кўчада аста-секин 
юриб кетди. 
Бу қиз худди шу бугун ўнинчини битириб, балоғат гувоҳномасини олди. Мактаб ҳовлисида 
ҳали ҳам чироқлар ёниб турибди. Хайрлашув зиёфатига келган ҳамсинфлар ҳали тарқалишганча 
йўқ. Ҳовлини тўлдириб танца тушишяпти, қўшиқ айтишяпти. Тонг отиши билан улар ҳар 
томонга тарқаб кетишади. Улардан фақат бирга олдирилган суратгина ёдгор қолади, холос! 
Шундаймикин ? 
Дўстлик-чи, ўн йиллик хотиралар-чи, бирга кечирган аччиқ-чучуқ кунлар-чи, ҳар куни бир 
неча бор дарсга чақирган қўнғироқ товуши-чи, ота-онадек меҳрибон ўқитувчилар-чи... Ҳаммаси 
энг ширин хотира бўлиб ёдда қолади. Мана шу азиз нурга, оҳангга тўлган беғубор хотиралар 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish