Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
62
онанинг ёқимли сиймоси гавдаланди. 
Машина курант рўпарасидаги уч қаватли бино олдида тўхтади. Хотин чамадонни қўлига 
олиб ерга тушди-да, Қундузга йўл берди. Катта дарвоза олдидаги саҳнда ўртоқлари билан ўйнаб 
юрган икки ёшлардаги қизча югуриб келиб хотинга ташланди. 
— Танияпсизми? — Хотин Қундузга ўгирилди, — синглингиз Лолахон. 
Қундузхон қизнинг кўзига қаради-ю, унда ўз онасининг кўзини кўрди. Юраги уриб кетди. 
Қизчани кўтариб бағрига босди. Лола ётсираб ўзини четга тортди ва хотинга қараб талпинди. 
— Вой, опанглар-ку, Москвадаги опанглар-ку, — деди хотин Лолани бағрига босиб. 
Лола кўзларини катта-катта очиб Қундузга қаради. 
— Менга нима олиб келдингиз? 
— Сенгами, анча нарса олиб келдим. 
— Ухлайдиган қўғирчоқ ҳам олиб келдингизми? Қундуз жавоб ўрнига унинг юзидан ўпди. 
Уйга киришди. Хотин ичкари хонага кириб йўл-йўл халат кийиб чиқди-да, стол устига ёйиб 
қўйилган дастурхонни очиб юборди. 
— Қундузхон, аввал бир душга тушиб оласизми-а? 
— Майли, — Қундузхон гўё сеҳрлангандек жавоб берди. 
Вақт жуда тез ўтарди. У душдан чиқиб артинаёттанда ҳам «бу хотин ким, нега мунча 
меҳрибончилик қилади?» деган савол миясидан нари кетмасди. Хотин кирди, қўлидаги хитой 
шоҳисидан тикилган халатни унинг елкасига ташлар экан, қўшиб қўйди: 
— Размерингизни билмадим. Кенгроқ бўлса тузатиб берарман. 
Шу пайт Лолахон ҳали енги ўрнатилмаган кўйлакни этагидан судраб кирди. 
— Опа-чи, опа, аям менга кўйлак тикиб бердилар. Жудаям кўйлагим кўп. Қизил кўйлагимни 
кўрсатайми? 
Хотин югуриб келиб унинг қўлидан кўйлакни олди. 
— Вой, қизим тушмагур-э, ҳали битгани йўқ-ку. Қундузхон турган ерида қотиб қолди. 
Синглисининг «аям», бу хотиннинг «қизим» дейиши унинг қулоғига ўқдек қадалди. Демак, 
демак, у... 
Қундуз юзини панжалари билан беркитиб, ичкари уйга югурди, ўзини каравотга ташлаб, 
йиғлаб юборди. Унинг кўзи олдида яна она гавдаланди. У қизига хомуш термилар, нимадир 
демоқчи бўлгандек лабларини жуфтлаб турарди. Қундуз кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетган 
ёстиқни суриб қўйиб, ўнг ёнбошига ағдарилган эди, деворда, зарҳал рамкадан кулиб қараб 
турган онасининг суратига кўзи тушди. 
Эшикдан мўралаб турган Лола ҳайронликда кўзини пирпиратиб, орқасига қайтди. 
— Ая-чи, ая, опам йиғлаяптилар. 
Хотин хомуш ўтириб қолди. Электр чойнагининг жўмрагидан париллаб буғ кўтарилар, 
тўлқини адашган радиоприёмник муттасил хириллар эди. 
— Сиз ҳам йиғлаяпсизми? — Лола хотиннинг елкасига осилди. Хотин қизчани тиззасига 
ўтқазиб, унинг бошини силади. 
— Бошингиз оғрияптими? 
— Хд, қизим, бошим оғрияпти. 
Хотин машаққат билан ўрнидан турди-да, аста-секин юриб Қундузхон ўтирган уйга кирди. 
Қундузхон ҳамон онасининг суратига термилиб, хомуш ўтирарди. Хотин ҳам суратга қаради. 
«Қани эди, ўз болаларингга ўзинг бош бўлсайдинг, бахтини кўрсайдинг. Мен сенинг 
бахтингга шерик бўлмоқчи эмасдим... Сенинг йўқлигингни билдирмасам, болаларинг аёзда 
совқотмаса, кири ювуқсиз, қозони осиқсиз қолмаса, дейман. Уларни ўзинг ният қилгандек 
тарбия қилсам, дейман. Байрамларда, тўю тамошаларда ўксинмаса, етимлиги билинмаса, 
дейман...» 
Хотин рўмолининг учи билан кўз ёшларини артиб олди-да, қўлини Қундузхоннинг елкасига 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish